Ming
Минг — ўзбек халқи таркибига кирган қабилалардан бири. Минг қабиласи ХВ асрдан бошлаб Мовароуннаҳр ҳудудида ўзбек қабиласи сифатида тилга олинган[1][2][3][4][5][6][7][8][9][10]. Ҳозирги Самарқанд вилояти, қисман Фарғона водийси ҳамда Бухоро воҳасида, тарқоқ ҳолда Сурхондарё вилоятининг Бойсун, Шеробод, Денов туманларида, Хоразмда ва Тожикистоннинг Ҳисор туманида яшаганлар. Зарафшон водийсида яшовчи минглар 3 йирик уруққа, бу уруғлар, ўз навбатида, яна бир қанча кичик уруғларга бўлинган: туғали (ахмат, чағир, тўйи намоз, оқшиқ ва бошқалар); боғлон (чибли, қора, мирза ва бошқалар); увоқ тамғали (алғол, чаут, жайли, ўрамас, тўқнамоз, киюхўжа, ярат) уруғлари. Минглар бошқирдлар таркибига ҳам кирган. Қўқон хонлиги ҳукмдорлари Минглар ўзбек суласидан бўлган. Бухоро воҳасида яшаган минглар ҳам Бухоро хонлиги сиёсий ҳаётида фаол қатнашган. Хонликдаги муҳим мансабларни мингларнинг беклари эгаллаб келган. Ўратепа ва Ургут беклари ҳам минглардан бўлган. ХИХ асрнинг охирига келиб мингларнинг кўпчилиги ўтроқлашиб, деҳқончилик ва пиллачилик билан шуғулланишган. Тоғли туманлар ҳамда чўлларда ўрнашиб қолган минглар чорвачилик билан машғул бўлишган. Минг аёллари гилам тўқиш, кигиз босишни яхши билишган.[11]
| Минг | |
|---|---|
|
Қўқон хонлигида ҳукмронлик қилган Минглар ўзбек сулоласининг сўнгги вакили — Насриддинхон | |
| Ҳудуд | Марказий Осиё |
| Машҳур вакиллари | Шоҳрухбий, Худоёрхон |
| Ҳукмдор унвонлари | хон, амир, бек |
| Ҳукмронлик даври | 1701—1876 |
Келиб чиқиш версиялари
Уларнинг келиб чиқиши ҳақида турли хил версиялар мавжуд. Афсонага кўра, ўзбек-минглар тарихи қирқ ва юз каби қабилалар билан боғлиқ бўлган, бу уларнинг келиб чиқишининг туркий асосини кўрсатиши мумкин. Тадқиқотчи Ч. Валихонов 96 та ўзбек қабилалари ҳақида ривоятларни ёзиб қолдирган, улар орасида минглар, юзлар ва қирқлар ҳам бор. Унинг фикрича, ушбу сулолалар қадимги туркларнинг авлодлари бўлган[12].
Қўқон хонлиги ҳукмдорлари бўлган Минглар ўзларининг келиб чиқишини Заҳириддин Муҳаммад Бобур билан, у орқали Темур ва темурийлар сулоласи билан боғлаганлар[13][14]. Бошқа манбаларда эса ўзбек ҳукмрон Минг сулоласи ўзининг келиб чиқишини Муҳаммад пайғамбар билан боғлаган.[15]. Баъзи муаллифлар Мингларнинг мўғуллардан келиб чиқиши ҳақида ёзганлар[16]. Ушбу версияни биринчи бўлиб овозга қўйганлардан бири Г. Н. Потанин бўлган[17]. Г. Э. Грумм-Гржимайлонинг ёзишича, Минг (Мингат) қабиласининг бир қисми Мўғулистон ҳудудини тарк этиб, ХИВ асрда ўзбеклар иттифоқига кирган[18].
Тарихи
Темурийлар даврида ўзбек-мингларнинг алоҳида гуруҳлари Мовароуннаҳрда яшаган. ХВИ аср бошларида Дашти Қипчоқдан Мовароуннаҳрга юриш чоғида Мингларнинг айрим гуруҳлари Шайбонийхон қўшини таркибида бўлган. Кўпгина ёзма манбаларда ХВИ асрда ўзбек-мингларнинг кўплиги қайд этилган: Фарғона ва Зарафшон водийларида, Жиззах, Ўра-тубда. Ўра-туб ва Ургут беклари Минг оиласидан кирган. Зарафшон ҳудудида ўзбек минглари ҳам кўп бўлган. ХВИ асрнинг иккинчи ярмида уларнинг бир қисми Балх томон кўчиб келган, қолганлари эса воҳанинг жануби-шарқий раёнларини, Зарафшон тизмасининг тоғ олди ҳудудларини ва Қозонариқнинг юқори оқимини эгаллаган. Абдуллахон ИИ даврида, ХВИ асрнинг иккинчи ярмида Мингларнинг бир қисми, бундан ташқари, бойлар ҳукумат зулми натижасида Зарафшон бўйларини ташлаб Амударёнинг Балх томонига кўчиб ўтган. Худди шу ҳукмронлик даврида Зарафшон ҳавзасида қолган, асосан камбағал бўлган Минглар таркиби Ургут туманини эгаллаган[19]. ХВИИИ асрда ўзбек уруғи минглар Қўқон хонлигида ҳукмрон сулолага айланди. 1745-йилда Минглар, Юзлар ва Қипчоқлар бирлашдилар ва қалмоқ қўмондонлари Септен ва Хотол қўшинларига қарши курашдилар[20].
Таърифи
Минг қабиласи 92 та ўзбек қабилалари рўйхатига биринчи ўринда юз, қирқ ва жалоир қабилалари билан бирга киритилган. Ўзбек-минглар Зарафшон округининг жануби-шарқий қисмида ва Ҳисор, Бойсун яқинидаги Амударё ҳавзасида яшаган; Шеробод, Денов, Балх, Қундуз эгаликларида ва Хива хонлигида. 1920-йилдаги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, минглар Самарқанд округидаги ўзбекларнинг иккинчи йирик қабила гуруҳи бўлиб, 38 мингга яқин кишини ташкил этган[21].
Манбалар
- ↑ Ходжа Самандар Термези. Дастур ал-мулук (Назидание государям). Пер. с перс., предисл., примеч. и указ. М. А. Салахетдиновой. М.: Наука,1971. С.84,85,88
- ↑ Ханыков Н. В. Описание Бухарского ханства. Спб., 1843. С.58-64
- ↑ Султанов Т. И. Опыт анализа традиционных списков 92 «племен илатийа» // Средняя Азия в древности и средневековье (история и культура). М., 1977
- ↑ Султанов Т. И. Кочевые племена Приаралья в ХВ—ХВИИ вв. М., 1982
- ↑ Кармышева Б. Х. Очерки этнической истории южных районов Таджикистана и Узбекистана. М., 1976
- ↑ Гребенкин А. Д., Узбеки. // Русский Туркестан. Вып.2. Спб.,1872, с.73
- ↑ Борнс А. Путешествие в Бухару: рассказ о плавании по Инду от моря до Лагора с подарками великобританского короля и отчет о путешествии из Индии в Кабул, Татарию и Персию, предпринятом по предписанию высшего правительства Индии в 1831, 1832, 1833 гг. лейтенантом А. Борнсом. ч.3. кн.1-2. М., 1849. С.367-368
- ↑ Абдуррахман-и Тали. История Абулфейз-хана. Пер. с тадж. А. А. Семенова. Т.: Изд. АН УзССР. 1959. С.13-80
- ↑ Счуйлер Эугене. Туркистан. Нотес оф а жоурней ин Руссиан Туркистан, Кҳоканд, Букҳара, анд Кулдгжа. Вол.1. Неw Ёрк: Сcрибнер, Армстронг & CО, 1876, с.106-107
- ↑ Мир Мухаммед Амин-и Бухари. Убайдулла наме. Пер. с тадж. с примеч. А. А. Семенова. Т., 1957, с.36-37
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Валиханов Ч., Избранниэ произведения. Алмати: Арис, 2009, c.131
- ↑ Турсунов Б. Р., Икромов Н. А. Таджики в составе Кокандского ханства (к истории образования Кокандского ханства) // Ученые записки Худжандского государственного университета им. академика Б. Гафурова. Гуманитарные науки. — 2017. — № 3 (52). — С. 31—36. — ИССН 2077-4990. Архивировано 1 сентябр 2019 года.
- ↑ Осмонов О. Д.. История Кыргызстана: краткий курс. Бишкек: Бийиктик, 2004 — 104-бет.
- ↑ Бабаджанов Б. М., Кокандскоэ ханство: власт, политика, религия. Токио-Ташкент, 2010. с.20
- ↑ Очир А.. Монгольские этнонимы: вопросы происхождения и этнического состава монгольских народов. Элиста: КИГИ РАН, 2016 — 116-бет. ИСБН 978-5-903833-93-1.
- ↑ Этносы и культуры Урало-Поволжья: история и современность. Уфа: ИЭИ, 2009 — 165-бет.
- ↑ Грум-Гржимайло Г. Е.. Западная Монголия и Урянхайский край. Диреcтмедиа, 2013-03-13 — 534, 711-бет. ИСБН 9785446048205. Wайбаcк Мачинедаги асл нусхадан архивланган архив нусхаси. (7-апрел 2022-йил)
- ↑ Анке фон Кюгелген, Легитимация среднеазиацкой династии мангитов в произведениях их историков (ХВИИИ—ХИХ вв.). Алмати: Дайк-пресс, 2004, с.70
- ↑ Бабаджанов Б. Кокандскоэ ханство. Токио-Ташкент, 2010, с.108
- ↑ Материали Всероссийских селскохозяйственних переписей 1917 г. и 1920 г. Вип.1, Поволостниэ итоги Самаркандской области. Т., 1924, с.47
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |