Мингбоши — ҳарбий маъмурий мансаб;

  1. Минг кишидан ташкил топган ҳарбий қисм қўмондони. Турк хоқонлиги, қорахонийлар, темурийлар армиясида мингбеги. Мингбоши туғ, карнай, соябон ва чодирга эга бўлган. Ду-булға, зирҳ, совут, найза, қилич, садоқ ва ўқ-ёй билан таъминланган, ўнбоши, юзбошилар Мингбошига бўйсунган. Мингбошининг ноиби — ўринбосари бўлган. Амир Темур қўшинида юзта Мингбоши ҳарбий қисмларга сардорлик қилган, жангда зафар қучган. Мингбоши, вилоят волийси мансаби билан тақдирланган; Мингбошиларнинг ойлиги 60 от нархида бо'лган.
  2. Ўрта Осиё хонликларида ҳарбиймаъмурий мансаб. Қўқон хонлигида хондан кейинги 2-олий мансаб. Асосан, ҳарбий ишларга мутасаддилик қилган. Хива хонлигици саройдаги энг кичик амалдор;
  3. Эрон ва Хуросонда ХВИИИ асрда Мингбоши ҳарбий сардор, туркманларда кабила бошлиғи;
  4. Ўрта Осиёнинг руслар томонидан босиб олиниши арафасида Тошкент, Оқмачит (ҳозирги Қизил-ўрда) сингари шаҳар ҳокимлари. Кей-инчалик Мингбоши Тошкент даҳалари бошлиқлари. Даҳа Мингбошиси аҳоли томонидан сайланиб, вилоят ҳокими томонидан тасдиқланган. ХИХ аср охирига келиб Мингбоши шаҳарда тижорат ишларини назорат қилувчи кичик мансаб эгасига айланган;
  5. ХХ асрнинг 20-йилларида Мингбоши Ўзбекистонда бир ёки бир неча қишлоқ бирлашувидан ташкил топган маъмурий идора бошлиғи сифатида фаолият кўрсатган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил