Minora
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |

Минора (арабчадан таржимаси: „маёқ“) — горизонтал (эни) ўлчамига нисбатан вертикал (тик) ўлчами ортиқ бўлган баланд иншоот. Миноралар айлана, кўп қиррали ёки тўртбурчак шаклида барпо қилиниб, юқорига томон ингичкалашиб боради. Денгиз соҳилларида кемаларнинг адашмай портга келишига хизмат қиладиган (маёқ), телевидение ва бошқа мақсадларга хизмат қиладиган миноралар ҳам бор. Иншоотнинг юқорисига чиқиш учун унинг ичида айланма зина бўлади. Қадимдан миноралар маежид ва мадрасалар ёнида ёки уларга туташ қурилган. Муаззин минорага чиқиб азон айтиб, намозхонларни намозга чорлаган. Шунингдек, миноралардан соқчихона (қоровул хонаси, бурж, динг) сифатида ҳам фойдаланилган (Жарқўрғон минораси, Вобкент минораси ва бошқалар). Дастлабки минора уммавийлар халифаси Мусавийнинг буйруғига биноан 673-йил Мисрда қурилган. Баъзи миноралар шаҳарга, маълум бир ансамблга кўрк ва салобат бериш ҳамда уни қурдирган шахенинг куч-қудратини намойиш қилиш учун ҳам бунёд этилган.
Европа мамлакатларида ўрта асрларда ичида ётоқхона, озиқ-овқат омбори, ҚУДУҚ ва бошқа бўлган минора (донжон)лар тўртбурчакли ёки айлана тархли силиндрсимон қилиб, қалъанинг узоқ қамалга бардош беришига мўлжалланган жойига қурилган. Озарбайжондаги Қизлар минораси (тахминан ВИ — ХИИасрлар) донжон шаклида қурилган. Унга 200 га яқин киши жойлашган. Хайробод ва Бухородаги Чор минор ўзига хос тўрт минорали меъморий ёдгорлик ҳисобланади.
Ўзбекистон ҳудудидаги қадимги минораларнинг тузилиши ўзига хос миллий меъморлик анъаналари асосида қурилган. Ғиштни мавж услубида териб, ёзувларни қўллаш орқали бадиий ифодавийликка эришилган. Минораларга жозиба бахш этилган. Қадимги меъморлик анъаналарига таянган маҳаллий меъморлик мактабларининг ривожланиши билан миноралар безагида рангли сопол кошинлар қўлланган. Хивадаги Калта минор, Полвон қори, Сайд Шоликорбой, Шайх Қаландар бобо миноралари, Исломхўжа мадрасаси ва минораси ва бошқа
Замонавий меъморликда минора шаклидаги бинолар 1950—1960-йиллардан курила бошланди. Қоҳирадаги турар жой биноси (1958, меъмори Н. Шебиб, 33 қаватли, баландлиги 100 м), Саёҳатчилар минораси (1960, меъмори Н. Шебиб), Чикагодаги Маринасити даҳасидаги уй (1964, меъмори Б. Голдберг) ва бошқа Ҳозир ҳам замонавий бинолар, масжидлар ва бошқа таркибида минора ҳам қад. кўтармоқда (Тошкентдаги телеминора, Кўкчадаги Шайх Зайниддинбобо масжиди минораси ва бошқалар).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |