Мир Саид Баҳром (Мир Саййид Баҳром; Х—ХИ асрларда яшаган) — савдогар, ислом дини арбоби. Халқ орасида авлиё сифатида танилган. Мир Саид Баҳром ҳақида жуда оз маълумот сақланган. Қабри Карманадаги Мир Саид Баҳром мақбарасида.

Мир Саид Баҳром

Мир Саид Баҳром мақбараси, Кармана. Х—ХИ асрларда қурилган
Таваллуди Х аср
Вафоти ХИ аср
Кармана
Дини ислом

Сақланиб қолган маълумотлар

Карманага келиши

Мир Саид Баҳром укалари Мир Саид Оҳу ва Мир Саид Жалол билан ислом динини ёйиш мақсадида қаландар сифатида Карманага келган[1].

Шахси

„Мир Саид“ („Мир Саййид“) — саййидларнинг амири деган маънони англатади[2]. Мир Саид Баҳром катта савдогар бўлган. У Карманадан ўтган Буюк Ипак йўли орқали Эрон, араб давлатларига бориб савдо-сотиқ билан шуғулланган. Орттирган бойлигидан эҳсонлар қилиб халқ орасида обрў-эътибор қозонган. Фиқҳ, тарих илмларини яхши билган. Умрининг охирида тасаввуф йўлига кирган, халқ орасида авлиё саналган. Сомонийлар сулоласининг маҳаллий вакили сифатида Кармана ҳокими этиб тайинланган. Айрим манбаларда Мир Саид Баҳром Кармана ҳокими (ёхуд беги) бўлганлиги айтилади[1], бошқа манбалар буни инкор этади[2].

Илк эсланиши

Мир Саид Баҳром ҳақидаги илк маълумотлар Абу Тоҳирхожа Самарқандийнинг „Самария“ асарида келтирилган бўлиб, унда Мир Саид Баҳром уламо, дин арбоби, тақводор инсон, кароматлар соҳиби, авлиё сифатида таърифланади. Шунингдек асарда Мир Саид Баҳром силсиласи ислом дини пайғамбари Муҳаммадга бориб тақалиши ҳақида ёзилган[1].

Хотира

Мир Саид Баҳром вафотидан сўнг унга атаб мақбара ва масжид қурилган. Кейинчалик, Мир Саид Баҳром мақбарасининг ёни қабристонга айланган. Бу қабристон ХХ асрнинг ўрталаригача сақланган бўлиб, Мир Саид Баҳром қабристони деб аталган. Шўролар даврида Мир Саид Баҳром номидаги масжид ва қабристон бузиб юборилган.

Ҳозирда Карманадаги Мир Саид Баҳром мақбараси жойлашган кўча Мир Саид Баҳром кўчаси деб аталади.

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Рахмонов, Амир „Мир Саид Баҳром мақбарасининг тарихига назар“. Навоитоурисм. Навоий вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси (2022-йил 24-март). 2022-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 10-июл.
  2. ↑ 2,0 2,1 Зарипов, Шерназар 2021, с. 74.

Адабиётлар

  • Азамат Зарипов, Шойим Шерназар. Кармана кечмиши. Тошкент: Саҳҳоф, 2021 — 192-бет. ИСБН 978-9943-6665-8-0.