Mirakbar Rahmonqulov
Миракбар Ҳожиакбарович Раҳмонқулов (расмий ҳужжатларда Мир-Акбар Ходжи-Акбарович Рахманкулов шакли ҳам учрайди; 1952-йил 5-октабр, Тошкент — 2026-йил 11-феврал) — Ўзбекистон давлат ва жамоат арбоби, ҳуқуқшунос олим, юридик фанлар доктори ва профессор.
| Мир-Акбар Ҳожи-Акбарович Раҳмонқулов | |
|---|---|
| Файл:Мир-Акбар Раҳмонқулов.жпг | |
|
Мансаб даври 1997-йилдан – 2013-йилгача | |
| Президент | Ислом Каримов |
| Ўтмишдоши | лавозим та'сис этилган |
| Вориси | Баҳодир Тошматов |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
5-октябр 1952-йил Тошкент, Ўзбекистон ССР |
| Вафоти |
12-феврал 2026-йил (73 ёшда) Тошкент, Ўзбекистон |
| Маълумоти | Ўзбекистон миллий университети Свердловск юридик институти аспирантура |
| Мукофотлари |
|
У Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати а’зоси ҳамда Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари бўлган. Турли йилларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси, Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ва котибининг биринчи ўринбосари, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ва директорининг биринчи ўринбосари, шунингдек Президент маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.[1][2]
Биографияси
Миракбар Раҳмонқулов 1952-йил 5-октабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1975-йилда Тошкент давлат университетини — ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунослик йўналиши бўйича тамомлаган. Кейинчалик Свердловск юридик институтида аспирантура босқичида таҳсил олган. Унинг мутахассислик йўналишлари фуқаролик ҳуқуқи ва конституциявий ҳуқуқ бўлган.[3]
Меҳнат фаолиятини Ўзбекистон ССР Давлат режа қўмитаси ҳузуридаги Иқтисодиёт илмий-текшириш институтида кичик илмий ходим сифатида бошлаган. Кейинчалик Ўзбекистон ёшлар ташкилоти Марказий қўмитаси, Ўзбекистон Фанлар академияси ва Ўзбекистон Олий Совети Президиумида турли лавозимларда ишлаган.[1]
1992—1994-йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг биринчи проректори бўлиб фаолият юритган.[1]
Давлат фаолияти
1995—1997-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтига раҳбарлик қилган.[3]
Раҳмонқулов кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши ва Президент девонида раҳбар лавозимларда ишлаган. У Миллий хавфсизлик кенгаши котиби, котибнинг биринчи ўринбосари ҳамда Президентнинг Давлат маслаҳатчиси вазифаларини бажарган. Жумладан, 2002-йилги расмий ҳужжатда у Миллий хавфсизлик кенгаши котибининг биринчи ўринбосари сифатида қайд этилган.[2][1]
Кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директорининг ўринбосари, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори ҳамда Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.[1][3]
2020-йил 18-январда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан Олий Мажлис Сенати а’зоси этиб тайинланган. Фармон қабул қилинган вақтда у Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг биринчи ўринбосари эди.[4]
2022-йил май ойида Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланган.[5]
2023-йилдаги ва ундан кейинги расмий ҳужжатларда Раҳмонқулов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори сифатида кўрсатилган. Унинг раҳбарлигидаги Институт янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг моддама-модда илмий-амалий шарҳини тайёрлаш, қонунчиликни Конституцияга мувофиқлаштириш ва “Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий порталини ташкил этиш ишларида қатнашган.[6]
2024-йил 16-ноябрда Президент фармони билан яна Олий Мажлис Сенати а’зоси этиб тайинланган.[7] Сенатнинг янги таркибидаги биринчи ялпи мажлисида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб сайланган.[8]
Илмий фаолияти
Раҳмонқулов юридик фанлар доктори ва профессор бўлган. У фуқаролик ҳуқуқи, халқаро ҳуқуқ, конституциявий ҳуқуқ, миллий ва минтақавий хавфсизлик масалаларига оид 100 дан ортиқ илмий асар муаллифи ҳисобланади.[9]
У минтақавий хавфсизлик, стратегик режалаштириш ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан кўп томонлама ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларига бағишланган монографиялар ва илмий-услубий қўлланмалар яратган. Шунингдек, давлат дастурлари, консептуал ҳужжатлар ва қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этган.[1]
Мукофотлари
- ИИ даражали “Шон-шараф” ордени — 1998-йил;[10]
- “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони — 2002-йил;[10]
- “Фидокорона хизматлари учун” ордени.[1]
Вафоти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий та’зияномасига кўра, Миракбар Раҳмонқулов 2026-йил 11-февралда вафот этган.[1] 2026-йил 27-февралдаги Сенат қарори билан вафот этганлиги сабабли Сенат қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилган ва қўмита таркибидан чиққан деб ҳисобланган.[11]
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 1,6 1,7 Давлат ва жамоат арбоби Раҳмонқулов Миракбар Ҳожиакбарович вафоти муносабати билан ҳамдардлик, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти, 12.02.2026.
- ↑ 2,0 2,1 Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002-йил 29-августдаги 393-ИИ-сон қарори, Қонунчилик ма’лумотлари миллий базаси.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 Назначен новый замсоветника президента, Газета.уз, 06.05.2022.
- ↑ О назначении членов Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти, 18.01.2020.
- ↑ Президент фармони билан Мир-Акбар Раҳмонқулов янги лавозимга тайинланди, Ойина.уз, 06.05.2022.
- ↑ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 8-майдаги ПФ-67-сон Фармони, Қонунчилик ма’лумотлари миллий базаси.
- ↑ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати а’золарини тайинлаш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти, 16.11.2024.
- ↑ Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлиси якунланди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, 19.11.2024.
- ↑ Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди, Курсив Узбекистан, 12.02.2026.
- ↑ 10,0 10,1 Сенатор Мир-Акбар Раҳмонқулов вафот этди, Кун.уз, 12.02.2026.
- ↑ М.Х. Рахманкуловни Олий Мажлис Сенати қўмитаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этиш тўғрисида, Қонунчилик ма’лумотлари миллий базаси, 27.02.2026.
- 5-oktyabrda tugʻilganlar
- 1952-yilda tugʻilganlar
- Toshkentda tugʻilganlar
- 2026-yilda vafot etganlar
- 12-fevralda vafot etganlar
- Toshkentda vafot etganlar
- Oʻzbekistonda xizmat koʻrsatgan yuristlar
- Shon-sharaf ordeni sohiblari
- 1952-yilda tug‘ilganlar
- Toshkentda tug‘ilganlar
- O‘zbekiston huquqshunoslari
- O‘zbekiston senatorlari
- O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan yuristlar
- Ishlamaydigan fayl havolalari bor sahifalar
