Моҳигул Кабаёр қизи Ҳамдамова (туғ. 1995-йил 2-октябр, Фарғона, Фарғона вилояти, Ўзбекистон) – ўзбекистонлик пара енгил атлетикачи, найза, диск ва ядро улоқтириш бўйича ихтисослашган, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси. 2020-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинлари олтин медал соҳиби ва 2024-йилги Ёзги Паралимпиада ўйинлари бронза медали совриндори, Ёзги Пара-Осиё о'йинлари кумуш медали соҳиби.

Моҳигул Ҳамдамова
Шахсий маълумотлари
Жинси аёл
Таваллуд пайтидаги исми Моҳигул Кабаёр қизи Ҳамдамова
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1995-йил 2-октябр (1995-10-02) (31 ёш)
Фарғона, Фарғона вилояти, Ўзбекистон
Мукофотлар Oʻzbekiston iftixori
Спорт
Қайси спорт Паралимпия енгил атлетика

Фаолияти

2016-йилда у профессионал спорт билан шуғуллана бошлади. 2017-йилдан буён Ўзбекистон терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларда иштирок этиб келмоқда. 2018-йилда Жакартада (Индонезия) ўтказилган Ёзги Пара-Осиё ўйинларида найза улоқтириш бўйича Ф57 тоифасида у 24,19 м натижа билан кумуш медални қўлга киритди. Худди шу ўйинларда у ядро улоқтиришда саккизинчи, диск улоқтиришда эса ўнинчи ўринни эгаллади.

2019-йилда Тунисда Паралимпия енгил атлетика бўйича Гран-при босқичида диск ва найза улоқтириш бўйича олтин, ядро улоқтиришда кумуш медални қўлга киритди. Ушбу Гран-придаги ғалаба Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини берди[1]. Дубайда (БАА) бўлиб ўтган Енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида (ҲПК) диск улоқтириш бўйича Ф57 тоифасида у 27,92 балл билан бешинчи, ядро улоқтиришда 8,39 м натижа билан тўққизинчи ўринни эгаллади[2].

2021-йилда Дубайда (БАА) Паралимпия атлетика бўйича Гран-при босқичида у диск улоқтириш бўйича Ф57 тоифасида олтин медал ва найза улоқтириш мусобақасида кумуш медални қўлга киритди[3]. Токиода (Япония) бўлиб ўтган Ёзги Паралимпия ўйинларида диск улоқтириш бўйича Ф57 тоифасида 31,46 м натижа билан у ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритди[4]. Ўша йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Моҳигулга Ўзбекистон ифтихори фахрий унвонини берди[5].

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ „10 медалей гран-при завоевали параатлеты Узбекистана в Тунисе“ (ру). хс.уз. 2021-йил 5-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 25-ноябр.
  2. ↑ „Атҳлетиcс КҲАМДАМОВА Мокҳигул - Токё 2020 Паралймпиcс“ (эн-ус). ... 2021-йил 29-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 5-сентябр.
  3. ↑ „Ўзбекистонлик паралимпиячилар Дубайдаги Гран-придан 24 та медални кўлга киритишди“ (уз). Тезнеwс. Қаралди: 2021-йил 5-сентябр.
  4. ↑ „Паралимпийские игры: Мохигул Хамдамова завоевала золотую медаль в метании диска“ (ру). УзРепорт.неwс. Қаралди: 2021-йил 5-сентябр.
  5. ↑ уза.уз. „О награждении группы спортсменов и тренеров, добившихся высоких результатов на ХВИ летних Паралимпийских играх в городе Токио“ (уз). Уза.уз (2021-йил 10-сентябр). Қаралди: 2021-йил 10-сентябр.
  6. ↑ „Париж шаҳрида бўлиб ўтган ХВИИ ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларга эришган спортчи ва мураббийлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“. пресидент.уз. Қаралди: 12-сентабр 2024-йил.