Монголлар, мўғуллар – Монголияда яшайдиган асосий халқ. Ўтган асрнинг ўртасида Монголлар яшаган ҳудуднинг жануний қисми ХХР таркибига киритилиб, унга Ички Монголия деб ном берилгандан сўнг, улар Монголия Монголлари ва ХХР Монголларига бўлиниб кетган.

Монголияда 1,64 млн. киши, ХХРда 5,24 млн. киши (1990-йиллар ўрталари), Россия Федерацияси таркибидаги Бурятияда ҳам яшайди. „Мўғул“ этноними Чингизхон даврида тарихга кириб келган бўлиб, у таркиби мураккаб ʻ бўлган қабилалар иттифоқи номини англатган.

Монголларнинг келиб чиқиши масаласида ҳам турли фикрлар мавжуд. Айрим хитой манбаларида Монголларнинг келиб чиқиши туркий бўлиб, уларнинг илк аждодлари татар (тат, дадан)га бориб тақалади деб кўрсатилади. Хорижий олимларнинг аксарияти, жумладан, айрим Япония ва Хитой тадқиқотчилари М. ҳуннларнинг авлоди деб ҳисоблайди. Мўғул олимлари, жумладан, Сурен Бадалах (Сурибадалаха) Монголларинг қадимги туркий халқ бўлмиш „ди“ларнинг авлоди, милоддан аввалги ИИИ асрда говчилардан ажраб чиққан муоге қабиласи М.нинг илк аждодидир деб ҳисоблайди. Ҳозирги замон : хитой олимлари ичида М. тунгуслардан (дунгху – шарқий хўрлар демакдир) келиб чиққан деган фикр чуқур ўрнашиб бормоқда.

Хитой манбаларининг гувохлигига қараганда, Монголлар нилун-мўғул (соф мўғул) ва ҳамухе-мўғул (омухта, яъни аралашган мўғул) каби 2 тоифага бўлинади. 1тоифага дастлаб 30 кабила кирган. Булар ичида кўк кўзликлар кўп учраб турган. Чингизхоннинг отаси Ясугай баҳодир (Асугайбатур) тобе бўлган авлод ҳам кўк кўз бўлган. Шу боис у хитой манбаларида „ланян чияти“ (кўккўз чият) деб номланган. Булар таркибига кирган қабилаларнинг энг йириклари татар (дадан – алухай, дутаут, алчи ва чаган каби йирик қабилалардан ташкил топган иттифоқ), қиёт (келе), найман, жалойир, меркит (меэрчити, вудуйивути, меличи, мелижи) ва бошқа бўлган.

ХИИ асрнинг 1-чорагида татар ва бошқа Чингизхон бошчилигида ўзларининг ғарбидаги ва жанубидаги қўшинларини [кидонлар, қипчоқлар, уйғурлар, найманлар, кераитлар, меркитлар (марқитлар) ва тангутлар] бўйсундириб, йирик давлатни барпо этганлар. Мўғул элати шу даврда шаклланган. Шу сабабли М. номи ХИИИ асрдан бошлаб Чингизхонга тарафдор ва тобе барча кабила ва элатларнинг умумий номига айланган.

ХИИИ—ХИВ асрлар кўчманчиликка асосланган мўғул салтанатининг гуллаган даври ҳисобланади. Айни замонда Монголлар халқ сифатида шаклланган. ХВ аср бошларида маълум сиёсий воқеаларга кўра, Монголларнинг ғарбий қисми (4 катта қабиладан иборат бўлган ойротлар, дербен ойрот) ажралиб чиқиб, 1635-йилда ўз давлати – Жунғор хонлиги (1635— 1758) ни ташкил этган ва Марказий Осиёдаги йирик кучга айланган. ХВИ аср ўрталарида эса шарқий Монголлар шимолий (халхаликлар) ва жанубий (узумчинлар, ордослар) каби қисмларга бўлиниб кетган.

ХВИ—ХВИИ асрлардан Монголлар ламаизмга эътиқод қила бошлади. ХВИИ аср бошларида Монголияни манжурлар босиб олган. Монголлар деярли 3 аср (1691 – 1911) мобайнида миллий асоратда яшаганлар. 1921-йилда ғалаба қилган Халқ инқилобидан кейин Монголлар социализм ғоясига берилиб ўз давлатини Мўғулистон Халқ Республикаси деб эълон қилганлар. 1992-йил дан бу давлат Монголия деб аталди. ХХРда яшайдиган монгол элатлари (хочинлар, баринлар, ордослар, узумчинлар ва бошқалар) ўз номларини сақлаб келмоқда. Уларнинг хўжалиги ва моддий маданиятида хитойлар ва манжурларнинг таъсири кучли. М.нинг азалий машғулоти чорвачилик ҳисобланади. Деҳқончилик Монголларга кидонлар давридан бери маълум, асосий экин лалмикор ғаллачилик (буғдой, арпа), овчилик (хўжалиги ва маданияти ҳақида қаранг: Монголия)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил