Monogatari
Моногатари — Хеян даври япон зодагон адабиётида яратилган ҳикоявий насрнинг асосийжанри бўлиб, япон ҳикоявий насрининг кўриниши ҳисобланади[1].

„Моногатари“ жанри хусусиятлари
Япония адабий анъаналари бой ва узоқтарихга эга. Япон адабиёти узоқ вақт Хитой адабиёти таъсири остида бўлган ва кўп асарлар айнан эски хитой ёзувида ёзилган. ИХ аср ўрталарида бўғинли ёзув — кананинг кашф қилиниши хитой тили ўрнига япон тилида ижод қилиш имконини берди. Айнан шу давр [[япон адабиёти]]да она тилида ёзилган моногатари (物語, бирор нарса ҳақидаги ҳикоя, қисса[2]) термини билан белгиланувчи — илк ҳикоявиясарлар яратилди. Кейинчалик бу адабиётда „моногатари адабиёти“ дек дунёга танилган ҳодиса шаклланди. Моногатари кенг қамровли жанр бўлиб, уни новелла, қисса, эртак, афсона, роман,эпос ёки эпопея деб аташ мумкин. Моногатари адабиёти анъанасига кўра ИХХВ асрларда япон тилида яратилган насрлар тегишлидир. Европа жанрлар номенклатураси бўйича бундай асарлар — роман ёки қисса, ҳикоя, новелла, анекдот, эпопея деб юритилади[3]. Моногатари — япон мумтоз қиссаси, анъанавий япон насрий то’пламлари ёки бўлмасам ўзида шеърларни ҳам жамлаган асар дейиш мумкин. Кенг маънода айтганда моногатарини дунёдаги бирон-бир жанр ёки атама билан изоҳлаб бўлмайди. Япон адабиётида моногатари ўз ўрнига эгадир. [[ХИ-ХВ асрлар]]да асосан бу жанрга оид кўпгина асарлар яратилган. Шу давр ичида, яъни, ХХИ асрларда ўзининг энг чўққисига эришиб, дунёга машҳур асарлар яратилган. ХИИИ асрга келиб моногатарига оид 198 та асарлар ёзилган бўлса, шулардан фақатгина 40 таси бизгача етиб келган. Моногатари номини олган биринчи асар „Такетори-моногатари“ (竹取物語) (ИХ аср) бўлиб, у новеллалар сиклидан иборат. Бу новеллаларнинг кўпчилиги буддавийлик ва хитой манбаларидан келиб чиққан бўлиб, улар ой қизи ҳақидаги қадимий япон афсонаси сюжетига қурилган бир новелла таркибига киритилиб баён этилади. Иккинчи илк моногатари „Исе моногатари“ (ИХ аср) бўлиб, қисқа новеллалар сиклидан иборат. Энг сўнгги моногатарилар орасидан энг эътиборли асар „Коке-горомо“дир (ХИИИ аср). Ҳозирги кунда моногатариларга „мумтоз адабий мерос“ сифатида қаралади. Япон мумтоз адабиёти ва адабиёцҳунослигининг ўзига хос томони шундан иборатки анъанавий адабиётда қатъий белгиланган ва чегарага солинган жанрлар структураси мавжуд эмас ва одатда жанрнинг аниқловчиси сифатида асар номининг ўзи хизмат қилади, яъни аср номининг сўнггида „моногатари“ (物語) ёки „никки“ (日記) каби сўзлар учраши мумкин.
„Моногатари“ адабиёти турлари
Япон адабиётидаги жанрлар таснифи ҳали ҳануз ўзининг аниқ ечимига эга эмас. Япон адабиёцҳунослари моногатарининг бир неча турларга бўладилар. Булар цукури моногатари, ута моногатари, сецува моногатари, рекиши моногатари, гунки моногатарилардир.
- „Цукури моногатари“ (作り物語) — бу жанрда ёзилган асарлар реал дунёдан ташқарида содир бўладиган воқеаларни ҳикоя қилувчи қаҳрамонлар ва худолар хақидаги қадимий ривоятлар асосига қурилган, яъни, „яратилган, тўқима ҳикоялар“ ҳисобланади[4]. Бундай асарларда асосан қаҳрамонларнинг ажабланарли тақдирлари ва мисли кўрилмаган гўзалликлари талқин қилинади. Моногатарининг бу кўринишига, „Такетори моногатари“ (竹取物語), „Очикубо моногатари“ (落窪物語), „Усубо моногатари“ (宇津簿物語), „Генжи моногатари“ (源氏物語) ва бундан кейинги барча пайдо бўлган моногатарилар киради[5]
- „Ута моногатари“ (歌物語)- япон ше’рлари асосига қурилган шеър атрофига қурилган — ҳикоя жанридаги кўпроқ реал воқеалар баён қилинадиган асардир. Бу турдаги асарларнинг хусусияти шундаки, улар аслида ҳикоявий насрдан иборат бўлмасдан, шеър наср билан аралашган кўп сондаги миниатуралардан ташкил топган, уларнинг ҳар бири икки қисмдан — насрий ва шеърли қисмдан иборат[6].
- „Рекиши моногатари“(歴史物語)- бу тарихий мавзуларда яратилган моногатари турлари[7] бўлиб, уларнинг орасида алоҳида шухрат қозонган асарлар „Эйга моногатари“ (栄華物語) „Гуллаш ҳақида қисса“ ва „О-кагами“ (大鏡) „Улкан кўзгу“ бўлиб, уларда муаллифларнинг эътибори марказида Фуживара сулоласи ва император хонадони туради.
- „Сецува моногатари“(説話物語)- қиссалар тўплами бўлиб асосан буддавийлик динига таалуқли адабиётлар ёзилган[8]. Илк сесува тўпламлари хитой тилида, ҳикоя қилишнинг тариҳий кетма кетлик асосида ёзилган. Биринчи яратилган тўпламлардан бири „Нихонрёуки“ (日本霊記) бўлиб, у Якусидзи Кёкай ибодатхона роҳиби томонидан ёзилган.
Манбалар
- ↑ Ивасита Мицуо, Курода Юко. Хэйан дзидай моногатари рон(Теоретическое исследование моногатари эпохи Хэйан). Токио, 1976 — 94-бет.
- ↑ Япон адабиёцҳунослари та'кидлашларича, “моногатари” со’зининг дастлабки ма’носи ҳали охиригача аниқланмаган.. Итоко. Қаралди: 1984.
- ↑ Горегряд В.Н.. Японская литература ВИИИ – ХВИ вв. Начало и развитие традиций.. Санкт-Петербург, 1976 — 104-бет.
- ↑ М.В.Торопыгина. Хрестоматия по истории японской литературе — 45-бет.
- ↑ Ермакова ЖИ.М. Ямато-моногатари как литературный памятник, 1982 — 21-бет.
- ↑ Сэноо Ёсинобу. 平安ちょ歌物語の研究, 2000, Токио — 67-бет.
- ↑ Горегляд В.Н.. Японская дневниковая и эссеистическая литература Х - ХИИИ вв, 1974.
- ↑ Акияма Кэн. へいちゅう物語, 1954, Токио — 87-бет.