Мударрис – мадраса ўқитувчиси. Мударрислар ўқитиладиган муайян фандан дарс берган. Ҳозир Ўзбекистондаги мадраса ва диний университетларда фақат диний илмлардан эмас, дунёвий фанлардан дарс берувчилар ҳам мударрис деб аталади[1].

Этимологияси

Мударрис сўзи араб тилидан ,,مدرس”  – сўзидан олинган бўлиб, дарс берувчи деган ма’нони англатади. Араб тилида ,,мударрис” сўзи дарс ўқитувчиси деган ма’нони билдиради ва дарс берадиган ўқитувчи ва дарс беришга ваколатли олимни ифодалайди. Вилоятлардаги маҳаллий мактабларда та’лим-тарбияни тамомлаб, диплом олгандан сўнг, мударрислар мадрасаларда дин ва илмлардан дарс берар эдилар, агар улар ,,мударрис”, касби ,,мударрислик” деб аталар эди[2]. Салжуқийлар давлати ва Усмонлилар империясидаги диний олим[3], профессор ёки факултет а’зосини тавсифловчи атама[4]. Мударрис сўнгги асрларда Хоразм ва Қўқон хонлигида охунд шаклида ҳам қўлланган.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  2. ↑ Ислам Энcйcлопедиа (Туркча). Туркие Диянет Вакфи. ИСБН ИСБН978-3-902782-21. 
  3. ↑ Боğаç А. Эргене. Лоcал Cоурт, Провинcиал Соcиэтй анд Жустиcе ин тҳе Оттоман Эмпире: Легал Праcтиcе анд Диспуте Ресолутион ин Çанкıрı анд Кастамону (1652-1744). БРИЛЛ, 2003 — 26-бет. ИСБН ИСБН 90-04-12609-0. 
  4. ↑ Тҳе Латер Оттоман Эмпире 1603-1839, Ҳисторй оф Туркей Вол. 3, Cамбридге Университй Пресс, 2006 — 216-бет.