Mufta
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Муфта (нем. Муффе) (техникада) — валлар, тишли ғилдираклар, трубалар, кабелларни бир-бирига улаш учун ишлатиладиган детал ёки узел. Доимий бириктирувчи М.; бошқариладиган ёки илашма М.; ўз-ўзидан бошқариладиган (автомат) М.; сирпанма М. ва махсус М.ларбор. Доимий бириктирув-ч и М.лар воситасида икки бўлак вал бирлаштирилиб, битта яхлит вал ҳосил қилинади. Бундай М.нинг қўзғалмас, қўзғалувчан (компенсацияловчи) ва эластик (қайишқоқ) хиллари бор. Валларни исталган вақтда улаш ёки ажратиш учун бошқариладиган (илашма) М.лар ишлатилади. Уларнинг кулачокли ёки фриксион хиллари бор. Уларни механик, гидравлик ёки электромагнит мосламалар воситасида автоматик тарзда ёки қўлда исталган вақтда узиб-улаш мумкин. Сирпанма М.лар сирпаниш юз берганда, мас, етакланувчи ярим М. етакчи ярим М.дан орқада қолганда ишга тушади. Уларнинг гидродинамик ва электродинамик хиллари бор. Машиналарнинг айланиб ишлайдиган деталларига таъсир этаётган куч ва момент тўсатдан ортиб кетганда уларни сақлаш мақсадида махсус сақлагич М.лар ишлатилади. Валдаги куч ва момент мўлжалдагидан ошиб кетганда, аввало М.нинг болтлари синиб, валларни бир-биридан ажратади. Автоматик ишлайдиган сақлагич М.лар ҳам бор. Мас, марказдан қочма М.лар ёрдамида валлар автоматик тарзда уланибузилиб туради.[1]
Манбалар
- ↑ "Муфта" ЎзМЕ. М-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (август 2024) |