Муҳаммад ал-Барадей (1942, Қоҳира) — мисрлик ҳуқуқшунос. Халқаро ҳуқуқ доктори (1974). Қоҳира университетини тугатган (1962). Қоҳирадаги дипломатия хизмати ходими (1964-йилдан), Миср ташқи ишлар вазирининг махсус ёрдамчиси (1974—78), БМТ қошидаги Ўқув ва илмий тадқиқот институтида халқаро ҳуқуқ дастури бўйича катта аспирант (1980-йилдан), Ню-Ёрк университетида халқаро ҳуқуқ адютант-профессор(1981—87). Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЕ)нинг Бош директори (1997-йилдан). Атом энергиясидан ҳарбий мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш ва ундан энг хавфсиз усуллар билан фойдаланиш учун курашган. Нобел мукофоти лауреати (2005, ҳамкорликда)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Андоза:АЭХА бош директорлари