Астана-Э-Қуадеэри

Саид Муҳаммад Бадшаҳ Қодрий-ул-Чиши Ямани Райчури (1903-йил туғилган (1324-ҳижрий) – 1978-йилда вафот этган), Ҳиндистондаги Чистия тариқатидан аъзоларидан бири ҳисобланган сўфий авлиё бўлиб, Бадшаҳ Қодрий ёки Бадеша Қодрий кунялар билан танилган, шиори умуминсоний биродарлик ва тинчликни тарғиб қилиш бўлган[1].

Бадшаҳ Қодрийни издошлари Қодир Аллоҳ номи билан ҳам билишган.

Бадшаҳ Қодрий Ҳиндистоннинг Карнатака штатида жойлашган Райчур шаҳрида Зулҳижжа ойининг 10-кунида яъний жума куни Бакрид даврида, асли Ямандан келган Сайидлар оиласида туғилган[2]. Оиласининг аждодларининг келиб чиқиши Муҳаммаднинг биринчи набираси ҳисобланган Ҳасан ибн Али билан бўғланади[2].

Бадшаҳ Қодрий ёшлигида Чишти тариқатининг машҳур шайхи бўлган амакиси Шаҳ Наби Моҳиуддеэн Қодрийнинг шогирди бўлди. Кейинчалик у Шайх Каримуллоҳ Шаҳ Қодирийнинг шогирди бўлди. Каримуллоҳ вафот этишидан олдин, у Пирлик мақомини унга топширди[3], Қодирия ва Чишти анъаналарининг етакчилигини Бадшаҳ Қодирийга топширди.

Бадшаҳ Қодирий Карнатака штатининг Гулбарга тумани Вади шаҳри ташқарисида жойлашган Халқатта Шарифда дафн этилган[4]. Унинг ишини ўғли ва вориси давом эттирди (ҳозирда эса набираси Саййид Абу Тураб Шаҳ Қодирий давом эттирмоқда)[5][6]. Бадеша Қодирий учун йиллик байрам ёки урслар мавжуд бўлиб, минглаб унинг издошлари Халқатта Шарифга зиёрат қилиш учун келадилар[4][5][7][8]. Урс авлиё вафотининг йиллик хотирасини англатади. „Урс“ сўзи аслида илоҳийлик билан никоҳни билдиради.

Изоҳлар