Muhammad Hashim
Бу мақолага бошқа бирорта саҳифадан
ишорат йўқ. (Май 2024) |
Муҳаммад Ҳашим Маиwандwал (1921-йил 12-март — 1973-йил 20-октабр)[1] — афғон сиёсатчиси. Заҳир Шаҳ ҳукмронлиги даврида яшаган.
| Муҳаммад Ҳашим Маиwандwал | |
|---|---|
|
Маиwандwал 1961-йил 4-октабрда Овал кабинетда | |
| Афғонистон Бош вазири | |
|
Мансаб даври 2-ноябр 1965-йил – 11-октабр 1967-йил | |
| Ўтмишдоши | Моҳаммад Юсуф |
| Вориси | Абдуллаҳ Яқта |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
12-март 1921-йил Кобул, Афғонистон |
| Вафоти |
20-октябр 1973-йил (52 ёшда) Кобул, Афғонистон |
| Ўлим сабаби | Суисид |
| Сиёсий партияси | Афғонистон тараққиёт демократик партияси |
Ҳаёти
Муҳаммад Ҳашим мактабни тугатгач, ўзи ёқтирган журналистлик фаолияти билан шуғуллана бошлади. У бир қанча газеталарда муҳаррир бўлиб ишлади. 1955—1963-йилларда у Афғонистон Қироллигининг Буюк Британия, АҚШ ва Покистондаги элчиси этиб тайинланган.
1965-йил октябр ойида янги қонун чиқарувчи орган сайланганидан сўнг, янги Вазирлар Маҳкамасини маъқуллаш пайтида армиянинг аралашуви сабаб учта ёш талабанинг ўлимига олиб келди. Шундан сўнг, таклиф этилган вазирлар рўйҳати қайтариб олинди. Дипломат Муҳаммад Ҳашим Маиwандwал бошчилигидаги янги конституция оз сайловчилар овози билан тасдиқланди. У тезда талабалар билан дўстона муносабатларни қайта ўрнатди.
Муҳаммад Ҳашим Маиwандwал 1965-йил 2-ноябрдан 1967-йил 11-октабргача Афғонистон Бош вазири лавозимида ишлаган. Бироз вақт ўтиб соғлиғи туфайли истеъфога чиққан. Ҳашимнинг фарзандлари йўқ эди, шунинг учун у Канадага кўчиб ўтган жиянига ўзининг барча мол-мулкини қолдирди. Аммо, кейин чалик давлат унинг барча мол-мулкини жиянидан қайтариб олади.
1966-йилда у „Жам'иат Демократе-е Моттараки“ (Тараққийпарвар демократик партия) сўл монархистик партиясига асос солди. У парламент эволюцион социализм ва демократия тарафдори ҳисобланган. 1965-йилда ҳукуматга сайланган Муҳаммад Ҳашим ҳукумат сайловларига аралашди. Натижада, ўз тасир кучини йўқотди.
1973-йилги давлат тўнтаришидан сўнг, шаҳзода Муҳаммад Довуд Хоннинг ҳокимият тепасига келиши Сардор Абдул Валий каби бошқа ворисларда норозик кайфиятини уйғотди. Довуд ҳокимиятни қўлга олишдан олдин режалаштирилган давлат ҳокимиятига қарши тўнтаришларни бостирилди. Муҳаммад Ҳошим Маиwандwал ғарбнинг ёрдами билан бу фитналарга раҳбарлик қилди. 1973-йил 20-сентябрда Муҳаммад Ҳашим Маиwандwал ва яна йигирма киши (янги тайинланган ҳаво штаб бошлиғи, икки хизматчи генерал-лейтенант, беш полковник ва Wолеси Жирга аъзоси) ҳибсга олинди.
Меҳнат фаолияти
- 1942-1945-йилларда Ҳирот адабий жамияти раиси, „Эттефаке Ислом“ газетаси муҳаррири.
- 1945-1950-йилда Афғон энсиклопедияси бош директори, Анис нашри муҳаррири, матбуот бўлими бошлиғи ўринбосари.
- 1950-йилда матбуот бўлими бошлиғи.
- 1952-йилда АҚШ элчихонаси маслаҳатчиси.
- 1954-йилда яна матбуот бўлими бошлиғи.
- 1955-йилда ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.
- 1956-йилда — Буюк Британия даги элчи.
- 1957-йилда — Покистондаги элчи.
- 1958-йилда — АҚШ даги элчи.
- 1963-йилда — яна Покистондаги элчи.
- 1964-йилда Муҳаммад Юсуф ҳукуматида ахборот ва маданият вазири.
Муҳаммад Ҳашим Маиwандwал жамият орасида антикоммунист сифатида танилган. Коммунистлар уни ўзларининг мафкураларига тўсиқ деб билишган. Маиwандwалнинг бекор қилинган давлат ҳокимиятига қарши тўнтаришида фитна уюштирганликда айбланиб ҳибсга олинган. Муҳаммад Ҳашим Маиwандwал президент Довуднинг яқин инсонларидан бири бўлган ва Ташқи ишлар вазирлигида хизмат қилганида президент Довуднинг укаси Муҳаммад Наимга устозлик қилган. ПДПАнинг Парчам фраксияси Ички ишлар вазирлигини назорат қилар, шунингдек, улар Маиwандwални кечириши ва уни ҳукуматга қайта тиклаши мумкин бўлган сенарийдан қўрқишган[2]. 1973-йил 20-октябрда у ўз жонига қасд қилган. Баъзи манбаларга кўра у шавқациз қийноқлар оқибатида ўз жонига суиқасд қилган деб тахмин қилинади[3].
Унинг ҳақиқий ўлими терговга мас’ул бўлганлардан бири бўлган Самад Азҳар (кейинчалик Савр инқилобидан кейин, Ички ишлар вазирлигида хавфсизлик бошлиғи бўлган) исмли Парчамит полицияси зобити ва бир неча киши содир этган. Самад Азҳарнинг ёрдамчилари Муҳаммад Ҳашим Маиwандwални бўғиб ўлдирганлар[2].
2004-йили Довуд Маликёр унинг жасадини Кобул жанубидаги Шуҳада-э Солиҳеин қабристонидан топган.
Тахминларга кўра, Маиwандwалнинг парчамитлар қўлида ўлими президент Довуд Хоннинг кейинги йилларда парчамитларни ўз ҳокимиятидан тозалашига олиб келган[4].
Ҳаволалар
- Афғонистон. Қисқача биографик маълумотнома. — М.: Ключ-С, 2004-йил.
- Қоргун В. Г. Афғонистон тарихи. — М.: Россия Фанлар академиясининг Шарқшунослик институти, Крафт+, 2004. — ИСБН 5-93675-079-5, 5-89282-227-3
Манбалар
- ↑ Лентз, Ҳаррис М.. Ҳеадс оф Статес анд Говернменц Синcе 1945. Лондон: Роутледге, 2014 — 19-бет. ИСБН 9781134264902.
- ↑ 2,0 2,1 Гҳаус, Абдул Самад. Тҳе Фалл оф Афгҳанистан: Ан Инсидер'с Аccоунт. Пергамон-Брассей'с Интернатионал Дефенсе Публишерс, 1988 — 189-бет. ИСБН 0080347010.
- ↑ Биограпҳиэ Маиwандwалс ауф www.афгҳанистан.нет, абгеруфен ам 6. Дезембер 2007.
- ↑ Cонспираcиэс анд Атроcитиэс ин Афгҳанистан: 1700–2014. Хлибрис Cорпоратион, 12 Жуне 2015. ИСБН 9781503573000.