Муҳаммад Муқимхон (Муҳаммад Муқим султон; чиғатойча: محمد مقیمخان‎‎) — Балх хони (1697–1707). Аштархонийлар сулоласи вакили. Бухоро хонлиги ҳукмдори Субҳонқулихоннинг (1681–1702) невараси. Бобоси уни ўзидан кейин Бухоро тахтига валиаҳд этиб тайинлаган, бироқ тахтни Убайдуллахон ИИ (1702–1711) эгаллаб олган. 1707-йил қудратли Маҳмудбий оталиқ томонидан ўлдирилган.

Муҳаммад Муқимхон
чиғатойча: محمد مقیمخان‎‎
Балх хони
Мансаб даври
1697-йил 15-ноябр – 1707-йил март
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1679/80-йил
Вафоти 1707-йил март
Бухоро, Бухоро амирлиги
Фуқаролиги Бухоро хонлиги
Отаси Искандар султон
Дини Ислом

Таржимаи ҳоли

Муҳаммад Юсуф Муншийнинг „Тарихи Муқимхоний“ асари Муҳаммад Муқимхонга атаб ёзилган[1]. Асарда келтирилишича, Бухоро хонлиги ҳукмдори Субҳонқулихон ҳижрий 1090-йил (1679/80-йил) набира кўргач, унга исм қўйиш учун Махдуми Аъзамнинг авлоди Насруллохожа ибн Абдулғаффорхожанинг ҳузурига юборган ва у диний аллома Қуръон саҳифаларини очиб, ундан: „Парвардигоро! Мени ва зурриётимни намозхон қил“ деган оятга кўзи тушиб, чақалоққа Муҳаммад Муқим султон деб исм қўйган[2]. Ушбу оятнинг араб тилидаги матнида „муқим“ сўзи мавжуд бўлиб, айни шу сўз унга исм қилиб берилган[3].

Муҳаммад Юсуф Муншийга кўра, ёш шаҳзода хаттотлик билан, ундан бўш пайтларида эса камондан ўқ отиш, қиличбозлик, отда юриш ва овчилик машқлари билан машғул бўлган[4].

Муҳаммад Муқим султон 1697-йил 15-ноябрда Бухоро хонлиги ҳукмдори Субҳонқулихоннинг (1681–1702) Балхдаги ноиби сифатида тахтга кўтарилган[5][3]. Амалда ҳокимият тўлалигича бирин-кетин тайинланган оталиқлар Одилбий минг, Ёрмуҳаммадбий сарой[6] ва Маҳмудбий қатағонларнинг қўлида бўлган[7].

Муҳаммад Юсуф Муншийга кўра, Субҳонқулихон ҳали ҳаётлигида (вафоти арафасида[3]) Муҳаммад Муқимхонни Бухоро хонлиги тахтига ўзининг валиаҳди этиб тайинлаган, бироқ тахтни 1702-йили Субҳонқулихоннинг ўғли ва Муҳаммад Муқимхоннинг амакиси Убайдуллахон ИИ (1702–1711) ноқонуний эгаллаб олган[4]. Бўрибой Аҳмедов бу ерда тахт ворислиги масаласида ясоқ қонунлари бажарилмаганини: биринчидан, Муҳаммад Муқимхон ёши жиҳатидан амакиси Убайдуллахондан катта бўлгани; иккинчидан, шу пайтгача Бухоро тахтини фақатгина Балх ноиби эгаллашга ҳақли бўлганини таъкидлайди[8]. Антон Алексеев эса, Балхда ҳукмдорлик қилаётган Муҳаммад Муқимхон Бухоро хонига бўйсунмаслигини очиқчасига маълум қилишдан ташқари, у ўзини Аштархонийлар сулоасининг ягона қонуний хони деб ҳисоблаганини ёзади[9].

1702/03-йил Убайдуллахон ИИ жиянига қарши Балхга ҳарбий юриш уюштиришга ҳаракат қилган[9]. Бироқ Муҳаммад Муқимхон ҳаётлигида Убайдуллахонга Балхни бўйсундириш насиб этмаган[10]. Фақатгина 1707-йилга келиб Убайдуллахон Бухоро ва Балх муносабатларидаги кризисни бартараф эта олган. Муҳаммад Муқимхоннинг Маҳмудбий оталиқ томонидан ўлдирилиши Бухоро қўшинининг Балх чегарасига бостириб киришига сабаб бўлиб хизмат қилган[11].

Манбалар

  1. ↑ Мунши 1956, с. 5.
  2. ↑ Мунши 1956, с. 117–118.
  3. ↑ 3,0 3,1 3,2 Эгамбердиев, Алишер „Ватанимиз тарихидаги 15 ноябр санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.“. дарё.уз (2021-йил 9-декабр). Қаралди: 2024-йил 15-ноябр.
  4. ↑ 4,0 4,1 Мунши 1956, с. 132–136.
  5. ↑ Мунши 1956, с. 168.
  6. ↑ Ахмедов 1982, с. 121.
  7. ↑ Ахмедов 1982, с. 220.
  8. ↑ Ахмедов 1982, с. 222.
  9. ↑ 9,0 9,1 Алексеев 2006, с. 180.
  10. ↑ Тревер 1947, с. 91.
  11. ↑ Алексеев 2006, с. 182–183.

Адабиётлар

  • Алексеев А. К. Политическая история Тукай-Тимуридов: По материалам персидского исторического сочинения Бахр ул-асрар (русча). СПб: Изд-во С.-Петерб. ун-та, 2006 — 229-бет. ИСБН 5-288-03987-9. 
  • Ахмедов Б. А.. История Балха (ХВИ—первая половина ХВИИИ в.). Ташкент: Фан, 1982 — 295-бет. 
  • Мухаммед Юсуф Мунши. Муким-ханская история. Ташкент: Издательство АН УзССР, 1956 — 302-бет. 
  • Тревер К. В.. История народов Узбекистана : в 2 т.. Ташкент: Издательство АН УзССР / Т 2., 1947 — 514-бет.