Муҳаммад Султон Мирзо (1375—1403) – темурий шаҳзода; Амир Темурнинг набираси. Муҳаммад Жаҳонгир Мирзонинг тўнғич ўғли. У Ўзбекхонни набираси Хонзода (Севин бека) бегимдан туғилган. Амир Темур суюкли ўғли Жаҳонгир Мирзо вафотидан сўнг, ўзининг барча орзу-умидларини М. С.га боғлаб, уни ўзидан кейин тожу тахтнинг ягона вориси деб биларди. М. С. бобоси Амир Темурга ўхшаб жасоратли, қатъиятли, зукко, душманга нисбатан шавқациз, довюрак жангчи эди.

Муҳаммад Султон Мирзо

Муҳаммад Султон, Пир Муҳаммад ва Шоҳруҳнинг никоҳ тўйлари. Боғи Биҳишт, Самарқанд. Зафарномадан
Таваллуди 1375-йил
Вафоти 1403-йил 13-март
Афёнқораҳисор, Усмонли империяси
Болалари 12
Отаси Жаҳонгир Мирзо
Онаси Севин Бег Хонзода

Оиласи

Муҳаммад Султон 1375-йилда туғилган. Жаҳонгир Мирзонинг (1356–1376) тўнғич ўғли, Амир Темурнинг набираси. Онаси малика Хонзода Бегим (Оқсўфи Севин-бек) (тахминан 1360-1411)[1], Хоразм ҳукмдори Ҳусайн сўфийнинг қизи бўлган. Отаси Жаҳонгир Мирзо А.Темурнинг меросхўри бўлган. Лекин ўғли Муҳаммад Султон туғилганидан бир неча ой ўтгач вафот этган[2][3]. Онаси Олтин Ўрда хони Жонибекнинг набираси бўлиб, кейинчалик Жаҳонгирнинг укаси Мироншоҳга қайта никоҳланган[4][5].

Ҳарбий фаолияти

1386-йилда Амир Темур Жалоирийлар султонлигининг пойтахти Табризни эгаллайди[6]. Шаҳарга ўша пайтда эндигина ўн ёшда бўлган Муҳаммад Султон ҳоким этиб тайинланади[7]. Орадан беш йил ўтиб, 1391-йилда Муҳаммад Султон бобоси билан Олтин Ўрда хони Тўхтамиш устига қилинган ҳарбий юришда ҳамроҳлик қилади. Дастлаб, Муҳаммад Султон асосий кучлар олдида ҳаракатланувчи разведка отрядларининг бир қисмига қўмондонлик қилган, кейинчалик Амир Темур унга марказни топширган. 1391-йил июн ойида Қундузча мавзесида бўлиб ўтган жангда Муҳаммад Султон темурийлар қўшинининг марказига қўмондонлик қилади[8].

1393-йилда Муҳаммад Султон Эронда Музаффарийлар сулоласига қарши ҳарбий юришда қатнашади. У ўзининг кичик укаси Пир Муҳаммад билан бирга Курдистон орқали бир қанча вилоятларни эгаллаб олади, сўнгра Амир Темурнинг асосий кучларига қўшилади. Темурнинг шахсан ўзи Музаффарийлар сулоласидан бўлган Эрон ҳукмдори Шоҳ Мансурни таъқиб қилади. Икки рақибнинг қўшинлари Шероз яқинида тўқнаш келган. Темур чап қанотини Муҳаммад Султонга, ўнг қанотини Пирмуҳаммадга, марказни эса кенжа ўғли Шоҳруҳга топширади. Шероз жангида Темур ғалабага эришади. Шоҳ Мансур жангда ҳалок бўлгач унинг мулки Амир Темур салтанати таркибига киради[9].

Муҳаммад Султон 1395-йилда Тўхтамишга қарши ҳарбий юришда бобосига ҳамроҳ бўлган. У Терек дарёси бўйида бўлиб ўтган жангда Амир Темур қўшинининг ўнг қанотига бошчилик қилиб, Тўхтамиш қўшинининг чап қанотига катта зарар етказади, уни чекинишга мажбур қилади ва кўп ўтмай Тўхтамишнинг ўзи ҳам қочиб кетади. Кейинги йили Муҳаммад Султон Форс кўрфази соҳилидаги Ҳурмузд вилоятига юборилади. Бу вилоятда бир қанча қалъаларни эгаллаб олган шаҳзода маҳаллий ҳукмдор Муҳаммадшоҳни Темур ҳокимиятига бўйсунишга мажбур қилади[10]. 1397-йил қишида Амир Темур Хитойга қарши бўлажак юришга тайёргарлик кўриш чоғида М. С.га Еттисувда Ашпара истеҳкомини қуришга ва у ерда деҳқончиликни ривожлантиришга фармон берганди. Шу мақсадда М. С.га 40 минг қўшин берилган. 1399-йил М. С. мана шу чегара истеҳкомидан мўғулларга қарши курашда фойдаланмоқчи бўлган, бироқ Фарғона ҳокими Искандар мирзо ундан аввалроқ ўзбошимчалик билан Шарқий Туркистонга зафарли юриш қилган. Шу туфайли шаҳзодалар ўртасида низо туғилиб, 1400-йил М. С. буйруғига кўра, Искандар Самарқандга келтирилиб, ҳибсга олинган, унинг отабеги ва 26 навкари қатл этилган. 1399-йил Амир Темур „Етти йиллик“ юришга кетар экан, Самарқанд ҳукмронлигини 23 ёшли М. С.га топшириб кетади. 1401-йил март ойида Амир Темур Сурияда туриб М. С.га собиқ Ҳулагухон тасарруфида бўлган вилоятларни (Ироқ ёки Шим.-Ғарбий Эрон) бошқариш ҳақида фармон юборади. 1402-йилда Амир Темурнинг Боязид И Йилдиримга қарши юришида М. С. фаол қатна-шади. У Кичик Осиёнинг ғарбий чеккасигача боради. У ердан қайтаётиб, 1403-йил 12-мартда Қора Ҳисор мавзеида шамоллаб 27 ёшида вафот этади. М. С.ни у қурган мадрасага дафн қилишган.

Самарқандда мадраса барпо этиши

Темур даврида Самарқандда 20 дан ортиқ мадраса қурилган бўлса, 1401-йилда Муҳаммад Султон томонидан Самарқандда биринчи марта бутун бир ўқув мажмуаси барпо этилган. Муҳаммад Султон мадрасаси шарқдан ҳовлига, ғарбдан эса хонақоҳга туташган. Ҳовли тўртбурчак режали, бурчакларида миноралар кўтарилган. Мадраса икки қаватли бўлиб, 29 та ҳужрадан иборат эди. Унинг тўрт бурчагида гумбазли хоналар бўлган: шарқий томонда аудиториялар (дарсхона), ғарбий томонда эса ансамбл ҳовлисига қараган мақбаралар (гўрхона) жойлашган. Мадраса рўпарасида хонақоҳ қурилган[11]. Мадрасанинг бош муаллими Жамолиддин Аҳмад ал-Хоразмий бўлган[12]. Муҳаммад Султон вафотидан сўнг Амир Темур унинг хотирасига атаб мақбара қуриш ҳақида фармон берган. Мақбара Мадраса ҳовлисининг тўрига бунёд этилган[13].

Вафоти

Муҳаммад Султон 1403-йил 12-мартда Афёнқораҳисор шаҳри яқинида вафот этган. Темур суюкли набирасининг ўлимига қаттиқ қайғурган ва бутун қўшинга қора мотам кийимини кийишни буюрган. Икки юз отлиқ Муҳаммад Султон жасадини Авник қал’асига кузатиб қўйган. У Султония шаҳри яқинидаги Кедара мадрасида дафн этилган.

1404-йилда вафотининг бир йиллигида Муҳаммад Султоннинг жасади онаси томонидан қайта дафн этиш учун Самарқандга олиб кетилган. 1405-йилда вафотидан кейин Амир Темур шу ерда Гўри Амир мақбарасида набираси ёнига дафн этилган. Дастлаб фақат Муҳаммад Султон учун мўлжалланган қабр темурийлар сулоласи мақбарасига айланди[14].

Манбалар

  1. ↑ Андоза:Нп3. Тҳе Тимурид дйнастй. Индиана Университй, Ресеарч Институте фор Иннер Асиан Студиэс, 1990 — 17-бет. 
  2. ↑ Марефат, Роя. Беёнд тҳе Арчитеcтуре оф Деатҳ: Шрине оф тҳе Шаҳ-и Зинда ин Самарқанд. Ҳарвард Университй, 1991 — 238-бет. 
  3. ↑ Интеллеcтуал студиэс он Ислам: эссайс wриттен ин ҳонор оф Мартин Б. Диcксон. Андоза:Нп3, 1990. ИСБН 978-0-87480-342-6. 
  4. ↑ Диcксон, Маззаоуи & Мореэн (1990, с. 113)
  5. ↑ Кароматов, Ḣамидулла. Амир Темур ин wорлд ҳисторй. Шақ, 2001 — 57-бет. 
  6. ↑ Пфеиффер, Жудитҳ. Политиcс, Патронаге анд тҳе Трансмиссион оф Кноwледге ин 13тҳ - 15тҳ Cентурй Табриз. БРИЛЛ, 2013 — 345-бет. ИСБН 978-90-04-26257-7. 
  7. ↑ Жамалуддин, Сед. Тҳе стате ундер Тимур: а студй ин эмпире буилдинг. Ҳар-Ананд, 1995 — 84-бет. 
  8. ↑ Андоза:Нп3. Тамерлане: Сwорд оф Ислам, Cонқуэрор оф тҳе Wорлд. ҲарперCоллинс Публишерс, 2012 — 184—187-бет. ИСБН 978-0-00-736973-7. 
  9. ↑ Қазвини (1913, сс. 205–06)
  10. ↑ Андоза:Нп3; Андоза:Нп3. А Cомпреҳенсиве Ҳисторй оф Индиа: Тҳе Делҳи Султанат: (А.Д. 1206-1526). Пеопле'с Публишинг Ҳоусе, 1970 — 118-бет. 
  11. ↑ „Ансамбль Мухаммед-Султана > Познавательные Туры по Самарканду“. 2019-йил 13-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 10-август.
  12. ↑ Бартолд В., Сочинения т.2. част 2. М., 1964, с.435-436
  13. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  14. ↑ Массон, М. Э.; Пугаченкова, Г. А.. Шакҳри Сябз при Тимуре и Улуг Беке ("Шаҳр-и Сабз фром Тмур то Улугҳ Бег"), Иран: Жоурнал оф тҳе Бритиш Институте оф Персиан Студиэс. Иран: Жоурнал оф тҳе Бритиш Институте оф Персиан Студиэс, 1980 — 129-бет.