Muhammad ibn Salmon
Муҳаммад бин Салмон Ал Сауд (арабча: محمد بن سلمان آل سعود; 1985-йил 31-августда туғилган) – араблар орасида МБС ёки МбС номлари билан танилган, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва Бош вазири ҳисобланади. У, шунингдек, Иқтисодий ва тараққиёт масалалари бўйича кенгаш ҳамда Сиёсий ва хавфсизлик масалалари бўйича кенгаш раиси лавозимларида ҳам ишлайди. У Саудия Арабистонининг амалдаги ҳукмдори саналади, у 2022-йилда бош вазир этиб тайинланишидан олдин ҳам шу мақомга эга ҳисобланган. У 2015-2022-йилларда мудофаа вазири лавозимида ишлаган. У қирол Салмоннинг еттинчи ўғлидир. У Форбес талқини бўйича дунёнинг энг кучли 8-кишиси деб топилди[1]. Унинг шахсий бойлиги камида 25 миллиард долларни ташкил этади ва бу уни дунёдаги энг бадавлат қироллик аъзолари ва шахсларидан бирига айлантиради[2].
| Муҳаммад ибн Салмон | |
|---|---|
арабча: محمد بن سلمان آل سعود | |
|
| |
|
Мансаб даври 21-июн 2017-йил – ҳозиргача | |
| Монарх | Салмон ибн Абдулазиз ас-Сауд |
| Ўтмишдоши | Муҳаммад ибн Ноиф |
Муҳаммад бин Салмон, шаҳзода Салмон бин Абдулазиз ва унинг учинчи рафиқаси бўлмиш Фаҳда бинту Фалаҳ Ал Хитлайннинг биринчи фарзанди сифатида дунёга келган. Қирол Сауд университети да ҳуқуқшунослик дипломини қўлга киритганидан сўнг, у отасининг маслаҳатчиси бўлиб хизмат қила бошлаган. Салмон қирол бўлганидан сўнг 2015-йилда Муҳаммадни мудофаа вазири ва валиаҳд шаҳзода ўринбосари этиб тайинлади. Муҳаммад 2019-йилда қирол Ҳадйтуллоҳ жияни валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Найиф ишдан бўшатилгандан кейин валиаҳд шаҳзода этиб кўтарилган. Салмон 2022-йилда бош вазирлик лавозимини ўз ўғлига топширди.
Турли зиддиятлар
Муҳаммад бошқарадиган ҳукумат авторитар ҳукуматндир. Саудия Арабистонида демократик институтлар мавжуд эмас ва қироллик бўйлаб репрессия кенг тарқалган. Турли Ислом олимлари, инсон ҳуқуқлари ҳамда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар, журналистлар, собиқ инсайдерлар ва бошқа сиёсий диссидентлар турли хил қийноқлар ва қамоқ жазосига ҳукм қилиш каби усуллар орқали мунтазам равишда қатағон қилина бошланган ва баъзи хабарларга кўра Муҳаммад „Йўлбарслар отряди“ деб номланувчи гуруҳ ёрдамида суддан ишларидан ташқари қотилликларда фойдаланаётганини даъво қилинган. Марказий разведка бошқармасининг 2021-йилда чоп этилган ҳисоботига кўра, Муҳаммад Саудия Арабистонининг Wашингтон Пост газетаси шарҳловчиси ҳамда Саудия ҳукуматининг танқидчиси Жамол Кҳашшогининг ўлдирилишини уюштирганликда айбланган аммо Муҳаммад қотилликка алоқадорлигини рад этди. Муҳаммад Саудия Арабистони бошчилигидаги сиёсий аралашувлар Ямандаги гуманитар инқироз ва очарчиликни кучайтирилишининг архитектори бўлган. Унинг ҳукумати Қатар билан дипломатик инқирозининг кучайиши, 2017-йилда Ливан бош вазири Саад Ҳаририйнинг ҳибсга олиниши, 2018-йилда Канада билан дипломатик келишмовчилик, 2017-йилда Саудия шаҳзодалари ва миллиардерларининг ҳибсга олиниши, 2018-2019-йилларда Саудия Арабистони феминистларига қарши тазйиқда иштирок этган. 2019-йилда Амазон компаниясининг раҳбари Жефф Безоснинг телефонига ноқонуний бузиб кириш, 2020-йилда унинг амакиваччаси ва рақиби Муҳаммад бин Найифга хиёнатда айбловлар қўйилган. Саудия Арабистонининг Байден маъмурияти билан муносабатлари, айниқса, Муҳаммад 2022-йилда Россиянинг Украинага бостириб кириши муносабати билан нефт қазиб олиш ҳажмини кўпайтириш ишларидан бош тортганидан кейин янада кескинлашган.
Олиб борган ислоҳотлари
Муҳаммад ўз ҳукуматининг обрўсини яхшилаш мақсадида ислоҳотларни эълон қилди. Буларга диний полиция ваколатларини чекловчи ва аёллар ҳуқуқларини яхшилаш, масалан, 2018-йилда аёл ҳайдовчиларга қўйилган тақиқни олиб ташлаш ва 2019-йилда эркаклар васийлик тизимининг кучини сусайтириш каби қоидалар ёрқин мисол бўла олади. Унинг ҳукмронлиги давридаги бошқа маданий ўзгаришлар орасида аёл қўшиқчининг биринчи Саудия жамоат концерти, аёлларни биринчи Саудия спорт стадионига ташрифи, ишчи кучида аёлларнинг улушини кўпайиши ва электрон виза тизимини жорий этиш орқали мамлакатни халқаро сайёҳларга очиш киради, бунда чет эллик фуқароларга Интернет орқали э-визага мурожаат қилиш ва беришга рухсат берилди. Сауди Висион 2030 дастури нефтдан ташқари соҳаларга, шу жумладан технология ва туризмга сармоя киритиш орқали мамлакат иқтисодиётини диверсификация қилишга қаратилган. Муҳаммад даврида Саудия Арабистони 2016-йилдан бери Россия билан энергетика сиёсатини мувофиқлаштира бошлади, шунингдек, Хитой билан муносабатларини мустаҳкамлади шунингдек 2022-йилда Си Цзинпин билан кенг қамровли стратегик шериклик шартномасини имзолади. 2023-йилда Саудия Арабистони Эрон билан тўлиқ дипломатик алоқаларни тиклади ва минтақавий яқинлашувга олиб келди, шу жумладан, Хитой воситачилигидаги музокаралардан сўнг Ҳоутислар билан тинчлик битими бўйича музокаралар олиб борди.
Болалиги
Муҳаммад бин Салмон 1985-йил 31-августда[3][4][5] шаҳзода ал бин Абдулазиз ва унинг учинчи турмуш ўртоғи[6] Фаҳда бинт Фалаҳ Ал Хитлайн оиласида туғилган[7]. Фаҳда Ракан ибн Хитлайннинг набираси ва Ал Ажман қабиласининг бошлиқлари бўлган Дҳайдан бин Хитлайннинг невараси ҳисобланади[8]. 1915-йилда Дҳайдан бошчилигидаги Ал Ажман қабиласи Ал Саудга қарши курашган, бу вақтда Салмоннинг амакиси Саад бин Абдул Раҳмон Канзан жангида ҳалок бўлган[9].
Муҳаммад онасининг олти фарзанди орасида энг каттаси ва отасининг саккизинчи фарзанди ва еттинчи ўғли ҳисобланади[6] Унинг укалари шаҳзода Турки ва шаҳзода Холидлардир[10]. Муҳаммад Қирол Сауд университети да ҳуқуқ бўйича бакалавр даражасига эга[11].
Меҳнат фаолияти
Университетни тугатгач, Муҳаммад отасининг шахсий ёрдамчиси бўлишдан бир неча йил олдин хусусий секторда ишлаган. У Саудия Вазирлар Маҳкамаси Экспертлар комиссиясида маслаҳатчи бўлиб ишлаган[12]. 2009-йилнинг 15-декабрида, яъни 24 ёшида, отаси Риёд вилояти бошқарувчиси бўлганида унга махсус маслаҳатчиси сифатида сиёсатга кириб келган[13]. Бу вақтда Муҳаммад Ар-Риёд рақобат кенгаши бош котиби, Қирол Абдулазиз тадқиқот ва архив фонди бошқаруви раисининг махсус маслаҳатчиси ва васийлар кенгаши аъзоси ва Ар-Риёдминтақасидаги Албир жамияти каби бир лавозимдан иккинчи лавозимга кўтарила бошлади[14]. 2011-йилнинг октябр ойида валиаҳд шаҳзода Султон бин Абдулазиз вафот этди. Шаҳзода Салмон ҳокимият тепасига бош вазирнинг иккинчи ўринбосари ва мудофаа вазири бўлишдан бошлади ва у Муҳаммадни ўзининг шахсий маслаҳатчиси эттиб тайинлади[15].
Суд раиси
2012-йилнинг июн ойида валиаҳд шаҳзода Найиф бин Абдулазиз вафот этди. Шаҳзода Муҳаммад иэрархияда иккинчи ўринга кўтарилди, чунки унинг отаси янги валиаҳд шаҳзода ва бош вазирнинг биринчи ўринбосари бўлган эди. Тез орада у суд тизимини ўз қиёфасида қайта тиклай бошлади. 2013-йил 2 мартда Валиаҳд Шаҳзода Маҳкамаси бошлиғи Сауд бин Найиф Ал Сауд Шарқий вилоят губернатори этиб тайинланди ва Муҳаммад унинг ўрнига Валиаҳд Шаҳзода Судига бошлиқ бўлди. Унга вазирлик унвони ҳам берилди[16][17][18]. 2014-йил 25-апрелда Муҳаммад давлат вазири этиб тайинланди[14].
Манбалар
- ↑ „Тҳе Wорлд'с Мост Поwерфул Пеопле“ (эн). Форбес. Қаралди: 2023-йил 15-август.
- ↑ „Wҳо Ис Моҳаммед Бин Салман Бин Абдулазиз Ал Сауд Анд Wҳат Ис Ҳис Тотал Нет Wортҳ?“. зеэнеwс.индиа.cом. Қаралди: 2023-йил 15-август.
- ↑ „Министриэс“. Роял Эмбассй оф Сауди Арабиа – Wашингтон, Д.C. (2003-йил 30-апрел). 2017-йил 1-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-январ.
- ↑ „Wҳо ис Сауди Cроwн Принcе Моҳаммед?“. ББC Неwс (2017-йил 6-ноябр). 2017-йил 14-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-январ.
- ↑ Тисдалл, Симон. „Моҳаммед бин Салман Ал Сауд: Тҳе ёунг ҳотҳеад wҳо wоулд бе кинг“. Тҳе Гуардиан (2017-йил 24-июн). 2017-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-январ.
- ↑ 6,0 6,1 Киркпатриcк, Давид Д.. „Сурприсинг Сауди Рисес ас а Принcе Амонг Принcес“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2015-йил 6-июн). 2015-йил 6-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 29-октябр.
- ↑ „Профиле: Cроwн Принcе Моҳаммед бин Салман“. Ал Жазеэра (2017-йил 21-июн). 2017-йил 22-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-январ.
- ↑ Ал Лаббад, Мустафа. „Тҳе неw Сауди поwер триангле“. Ал Монитор (2016-йил 27-январ). 2017-йил 25-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 24-апрел.
- ↑ Ҳоусе, Карен Эллиотт. „Профиле оф а Принcе: Промисе анд Перил ин бин Салман'с Висион 2030“. Белфер Cентер (2019-йил 27-апрел). 2020-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 2-сентябр.
- ↑ Алехандер Блигҳ (2018). "Чангес ин тҳе Доместиc-Фореигн Полиcиэс Релатионшип ин тҳе Сауди Cонтехт ин тҳе Wаке оф тҳе Чанге оф тҳе Гуард". Тҳе Жоурнал оф тҳе Миддле Эаст анд Африcа 9 (1): 110. дои:10.1080/21520844.2018.1450015. Арчивед фром тҳе оригинал он 15 Фебруарй 2023. ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20230215142128/ҳттпс://www.тандфонлине.cом/дои/фулл/10.1080/21520844.2018.1450015. Қаралди: 23 Април 2022.Муҳаммад ибн Салмон]]
- ↑ „Cоунcил оф Министерс: Мембершип“. саудиэмбассй.нет. Эмбассй оф Сауди Арабиа, Wашингтон ДC. 2011-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-январ.
- ↑ „Профиле оф Принcе Моҳаммед бин Салман - Дефенсе Министер оф Сауди Арабиа“ (2015-йил 23-декабр). 2015-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 16-сентябр.
- ↑ „ҲРҲ Принcе Моҳаммед бин Салман бин Абдулазиз то инаугурате Cитйсcапе Риядҳ 2011“. АМЕинфо.cом (2011-йил 31-октябр). 2011-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 2-март.
- ↑ 14,0 14,1 „Чаирман оф тҳе Боард“. МИСК.орг.са. МИСК Фоундатион. 2015-йил 28-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 25-январ.
- ↑ „Принcе Султан арривес то Баҳраин то аттенд Баҳраин Гранд Прих“. Баҳраин Неwс Агенcй (2012-йил 22-апрел). 2013-йил 27-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 23-апрел.
- ↑ „Леадершип'с труст ин ме ис мй мотиватион – Муҳаммад“. Сауди Газетте (2013-йил 3-март). 2014-йил 20-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 2-март.
- ↑ „ҳаппоинтед пресидент оф cроwн принcе cоурт“. Сауди Бусинесс Неwс (2013-йил 2-март). 2013-йил 11-апрелда асл нусхадан 11-апрел-182710/ҳттп://саудибизнеwс.cом/бусинесс/итем/1290-принcе-моҳаммед-бин-салман-бин-абдулазиз-ас-пресидент-оф-cроwн-принcе-cоурт архивланган. Қаралди: 2013-йил 2-март.
- ↑ „Принcе Моҳаммед бин Салман аппоинтед Спеcиал Адвисор то Cроwн Принcе“. Ашарқ Алаwсат (2013-йил 3-март). 2013-йил 11-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 12-апрел.
Ҳаволалар
- Оффиcиал Профиле ат Ҳоусе оф Сауд wебсите
- Бен Ҳуббард; Марк Маззетти; Эриc Счмитт. „Сауди Кинғс Сон Плоттед Эффорт то Оуст Ҳис Ривал“. Тҳе Неw Ёрк Тимес (2017-йил 18-июл).
- „Тҳе Cроwн Принcе оф Сауди Арабиа“. Фронтлине. ПБС.
