Абу ʿАмр Муҳаммад ибн ʿУмар ибн ʿАбд ал-Азиз ал-Кашший (арабча: أبو عمرو محمد بن عمر بن عبد العزیز الکَشّي‎‎) (туғилган санаси номаълум — милодий 941 ёки 951 ёки 978-йилларда вафот этган) ал-Кашший ёки (форсча) Кашши номи билан танилган. Унинг биографик баҳоланилиши (ʿилм ал-рижāл) аҳамиятли ва ҳадис илмига ихтисослашган ўн икки шиа олимидан бири бўлган. У шиа рижāл адабиётидаги тўртта асосий манбадан бири бўлган йирик биографик асар бўлган Рижāл ал-Кашшī асарининг муаллифи ҳамдир[5][6][7][8]. Ал-Кашшийнинг асл қўлёзма асарлари ҳозирга қадар сақланиб қолинмаган, бироқ у ёзган китобларнинг бир қисми Шайх Тусий (995—1067) томонидан Икҳтийāр маʿрифат ал-рижāл деб номланган қисқартмага киритилган.

Муҳаммад ибн Умар ал-Кашши
محمد بن عمر الکَشّي
Таваллуди
Вафоти 941[1] ёки 951[2][3] ё 978[4]
тахминан Самарқандда
Касби Ўн икки шиа олимидан бири

Ҳаёт йўли

Ал-Кашшийнинг аниқ туғилган йили аниқ эмас. Бироқ у Муҳаммад ибн Яъқуб ал-Кулайний (864-941) нинг замондоши бўлган. Мазкур шахс Китāб ал-Кāфī асари муаллифи бўлганлиги билан маълум ва машҳур. Ал-Кашший ва ал-Кулайний Муҳаммад ибн Исмоил ан-Найсабурий[9] каби бир қанча устозлар ҳамда Ибн Қулавайҳ каби ҳадис илмининг намоёндаларининг кўзга кўринган шогирдлари билан бирга фаолият олиб боришган. Бу ал-Кашшийни тахминан ал-Кулайний билан бир вақтда, яъни 9-аср ўрталари ва 10-аср ўрталари оралиғида яшаганлигидан далолат беради[10].

У Мовароуннаҳрнинг (ҳозирги Ўзбекистон) Кеш ёки Киш (ҳозирги Шаҳрисабз номи билан машҳур) номи билан танилган шаҳрида туғилган[11].

Ёзган қўлёзмалари

Ал-Кашшийнинг барча асарлари бугунга кунга қадар сақланиб қолмай, йўқ бўлиб кетган. Бироқ, Рижāл ал-Кашшī номи билан машҳур бўлган бир асари, Шайх Тусий (995—1067) томонидан ёзилган Икҳтийāр маʿрифат ал-рижāл номли қисқартма китобда сақланиб қолинган[12]. Бу асар ҳадис ровийларининг биографик баҳоланишига бағишланган бўлиб, ундан кўзланган мақсад алоҳида ривоят қилувчиларни ишончли деб ҳисоблаш ва ислом таълимотининг асосий манбаларидан бири бўлган ривоятларини қабул қилиш ёки рад этиш кераклигини аниқлашдан иборат эди[13][14].

Икҳтийāр маʿрифат ал-рижāл шиа биографик (рижāл) адабиётидаги энг муҳим тўртта асардан бири ҳисобланади[15][16].

Манбалар

  1. ↑ طوسی, محمد بن حسن. اختیار معرفه الرجال، مقدمه (фа). دانشکده الهیات و معارف اسلامی مشهد — 13-бет. 
  2. ↑ حسینی دشتی, سید مصطفی. معارف و معاریف: دایرة المعارف جامع اسلامی (фа). تهران: مؤسسه فرهنگی آرایه, 2000 — 516-бет. 
  3. ↑ به نقل از تنقیح المقال و الاعلام (фа). 
  4. ↑ Таким 2012.
  5. ↑ „معرفی کتاب «رجال کشی» - تبیان“ (фа). 2023-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-май.
  6. ↑ „اختيار معرفه الرجال المعروف به رجال الكشي - کتابخانه دیجیتال قائمیه“ (фа). 2023-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-май.
  7. ↑ „کتاب إختیارُ مَعرفَه الرّجال“ (фа). 2023-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-май.
  8. ↑ „کتاب اختیار معرفه الرجال المعروف به رجال الکشی [چ1 - کتاب گیسوم“] (фа). 2023-йил 7-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-май.
  9. ↑ „تضارب آرای رجالی امام خمینی و آیة الله خویی درباره محمد بن اسماعیل - نورمگز“ (фа). Қаралди: 2021-йил 22-май.[сайт ишламайди]
  10. ↑ طوسی, محمد بن حسن. اختیار معرفه الرجال، مقدمه حسن مصطفوی (фа). مشهد: دانشگاه مشهد, 1969 — 4-бет. 
  11. ↑ دهخدا, علی‌اکبر. لغت‌نامه دهخدا، ذیل واژه «کشّ» (фа). 
  12. ↑ ал-Амīн ал-ʿĀмилī, Муḥсин (1983–1993). "Абū ʿАмр Муḥаммад ибн ʿУмар ибн ʿАбд ал-ʿАзīз ал-Кашшī". ин ал-Амīн, Ḥасан. Аʿйāн ал-шīʿа. 10. Беирут: Дāр ал-Таʿāруф. 27–28 б. 
  13. ↑ „شيخ محمد کشي - مرکز پاسخگویی حوزه علمیه قم“ (фа). 2023-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-май.
  14. ↑ „زندگی نامه شیخ محمد کشی - مرکز تخصصی شیعه شناسی“ (фа). Қаралди: 2021-йил 22-май.[сайт ишламайди]
  15. ↑ „موسوعة طبقات الفقهاء - اللجنة العلمية في مؤسسة الإمام الصادق(ع) - کتابخانه مدرسه فقاهت“ (ар). Қаралди: 2021-йил 22-май.
  16. ↑ „كليات في علم الرجال - السبحاني، الشيخ جعفر - کتابخانه مدرسه فقاهت“ (ар). Қаралди: 2021-йил 22-май.

Адабиётлар