Муҳандис ёки инженер, техниканинг муайян бир соҳасига ихтисослашган мутахассис ҳамда муҳандислик соҳаларидан бири бўйича олий маълумотли касб эгаси. Илгари Шарқда бинокор, ер ўлчовчи, бино ва иншоотларни лойиҳаловчи, геометрия билан шуғулланувчи кишилар „муҳандис“ деб аталган. Бағдод, Дамашқ, Бухоро, Хива, Самарқанд, Тошкент, Қўқон ва бошқа шаҳарларда ҳозиргача сақланиб қолган қадимий бино ва иншоотлар қурилишида фойдаланилган мураккаб геометрик шакллар, арклар, гумбазлар, қуббалар, жумладан суғориш ва сув чиқариш иншоотлари (кориз, сардоба), чархпалак (чиғир) муҳандислик қадимдан тараққий этганлигини билдиради. Хусусан, Ашад ал-Фарғонийнинг Нил дарёсига қурилган сув миқдорини ўлчаш иншооти ҳам муҳандислик намунаси ҳисобланади.

Европада, дастлаб, ҳарбий машиналарни бошқарган кишилар инженер (Лотинча: ингениум — қобилият) деб номланган. Бу тушунча ХВИ асрда Голландияда кўприк ва йўл қурувчиларга нисбатан ишлатилган, сўнгра Англия ва бошқа Европа мамлакатларига тарқалган.

Турлари

Муҳандисликнинг механик-муҳандис, гидротехник-муҳандис, кон муҳандисси, ҳарбий муҳандис, лойиҳаловчи муҳандис, физик-муҳандис, технолог-муҳандис, қурувчи-муҳандис, ирригатор-муҳандис ва бошқа турлари бор. Муҳандислар саноат, транспорт, қурилиш ва халқ хўжалигининг турли тармоқларида, илмий тадқиқот муассасаларида ишлайди, муҳандислик академияларида, олий техника билим юртлари ва бошқа муассасаларда тайёрланади. Ўзбекистонда муҳандислар Тошкент техника университети, Тошкент информациялар технологияси университети, республика вилоятларидаги олий техника ўқув юртлари, Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент кимётехнология институти, Тошкент давлат авиация институти, Тошкент автомобил-йўллар институти, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги институти, Тошкент темир йўл транспорт муҳандислари институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ва бошқа муассасаларда тайёрланади.[1]

Адабиётлар



Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил