Musamman
Мусамман (араб. — саккизлик) — 1) араб, форстожик ва ўзбек мумтоз шеъриятидаги шеърий турлардан бири. М. 8 мисрали бир неча банддан ташкил топади. Биринчи банд ягона қофи-яга эга бўлади, кейинги бандларнинг фақат 7 мисраси қофиядош бўлиб, 8мисраси биринчи банд билан қофияланади: а-а-а-а-а-аа-а, б-б-б-б-б-б-б-а, в-в-в-в-в-в-в-а каби; 2) арузда ҳар байтда бир рукннинг 8-марта такрорланишидан вазн ҳосил бўлиши. Масалан,Бир пари мен телбани ҳусниға мойил қилғудекдур,Кўзим ичра, ер тутиб, кўнглума манзил қилғудекдур.
Фоилотун / фоилотун / фоилотун / фоилотун(Бобур)Ҳар бир баҳр доирасида солим (рукни бутун) ва зиҳофли (рукни қисқарган) вазнлар бўлади. Юқоридаги байтда "фоилотун" рукни рамал баҳрига бутун (ўзгармай) киргани учун бу вазн "рамали мусаммани солим" деб аталади. [1]
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |