Скрипка калити

Мусиқа (қадимги юнонча: μουσική — „музалар санъати“) — инсон ҳиссий кечинмалари, фикрлари, тасаввур доирасини мусиқий товушлар изчиллиги ёки мажмуи воситасида акс эттирувчи санъат тури. Унинг мазмуни ўзгарувчан руҳий ҳолатларни ифодаловчи муайян мусиқий-бадиий образлардан иборат. Мусиқа инсоннинг турли кайфиятлари (масалан, кўтаринкилик, шодлик, завқланиш, мушоҳадалик, ғамгинлик, хавф-қўрқув ва бошқалар)ни ўзида мужассамлаштиради. Бундан ташқари, мусиқа шахснинг иродавий сифатлари (қатъиятлик, интилувчанлик, ўйчанлик, вазминлик ва бошқалар)ни, унинг табиати (мижози)ни ҳам ёрқин акс эттиради. Мусиқанинг ушбу ифодавий-тасвирий имкониятлари юнон олимлари — Пифагор, Платон, Аристотел ва Шарқ мутафаккирлари — Форобий, Ибн Сино, Жомий, Алишер Навоий, Бобур, Кавкабий, тасаввуф арбоблари — Имом Ғаззолий, Калободий Бухорий ва бошқа томонидан юқори баҳоланган, шарҳ ва илмий тадқиқ қилинган. Мусиқанинг одам онги ва ҳиссиётига таъсир этишнинг ажойиб кучи унинг руҳий жараёнларга ҳамоҳанг бўлган процессуал — муайян жараёнли табиати билан боғлиқдир. Мусиқа асарлари мазмунида мусиқали образларнинг ўзаро муносабатлари (таққосланиш, тўқнашув, ривожланиш каби) жараёнида шаклланади. Мазкур жараённинг хусусиятларига кўра Мусиқа мазмуни ҳам турли — эпик, драматик, лирик белгиларга эга бўлиши мумкин. Булардан инсоннинг ички дунёси, руҳий ҳолатларини ифодалашга мойил бўлган лирика Мусиқанинг „Ботиний“ табиатига анча яқиндир. Мусиқанинг мазмуни — шахсий, миллий ва умумбашарий бадиий қийматларнинг бирлигидан иборат бўлиб, бунда маълум халқ, жамият ва тарихий даврга хос руҳий тароват, суръат, ижтимоий фикр ва кечинмалар умумлашган ҳолда ифодаланади. Мусиқа шакллари ҳар бир даврнинг маънавий-маърифий талабларига жавоб берган ҳолда, айни вақтда инсон фаолиятининг кўпгина жабҳалари (муайян жамоавий тадбирлар, одамларнинг ўзаро этик ва эстетик таъсир этиш, мулоқот қилиш жараёнлари) билан муштаракдир. Мусиқанинг, айниқса, инсоннинг ахлоқий ва эстетик дидини шакллантириш, ҳиссий туйғуларини ривожлантириш, ижодий қобилиятларини рағбатлантириш воситаси сифатида роли жуда муҳимдир.

Нутқ, товушли сигнал бериш ва бошқа товушли — маъноли жараёнлар сингари, Мусиқа ҳам муайян маълумотларни садолар воситасида ифодалаш имкониятига эга. Жумладан, товушларнинг баланд-пастлиги, ингичка-йўғонлиги, узун-қисқалиги, кучлилиги ва бошқа воситалар ёрдамида одамнинг ички ҳолатини ифодалаш имконияти жиҳатидан Мусиқа нутққа (нутқ интонацияларига) ўхшайди. Аммо, санъат тури сифатида Мусиқа фақат унгагина хос бўлган хусусиятлар (бадиий-эстетик мақсадларни кўзлаши, мазмун ва шакл бадиий қиймат сифатида касб этилиши, айниқса, Мусиқа товушларининг муайян мусика тизимларида ташкил этилиши) билан нуткдан фарқ қилади. Ҳар бир алоҳида олинган Мусиқа товуши бирламчи ифодавий имкониятга эга бўлса-да, Мусиқа товушларининг баланд-пастлик муносабатлари лад тузилмаларида, муваққат нисбатлари эса — мусиқий ритм ва метрда ўз аксини топади. Дунёнинг аксарият халқлари Мусиқа маданияти, жумладан, ўзбек мусиқа фолклори, анъанавий мусиқа ва бастакорлик ижодиётида лад асосини турли кўринишдаги диатоника ташкил этади. Композиторлик Мусиқада (айниқса, ХХ асрда ривож топган йўналишларда) диатоника билан бирга хроматика ҳам кенг ўрин олган.

Нота ёзуви
     C   Д   Э   Ф   Г   А Ҳ (Б)
   
    до ре ми фа сол ля си  

Мусиқада асосий бадиий восита — куй (мелодия). Мусиқанинг оғзаки анъанадаги (монодия) услубларида куй бадиий образнинг ягона ва тугал мусиқий ифодаси ҳисобланади. Кўп овозли композиторлик йўналишларда гармония, полифония унсурлари ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Мусиқа асаридаги куй (мавзу)лар ривожи унинг композициясини (шакл)ни ташкил этади. Мусиқа шакли асар мазмунининг моддий тажассуми ва вужудга келиш воситаси бўлиб хизмат қилади. Мусиқа асарлари шаклига мунтазам такрорланувчи таркиб ва унсурлар хос бўлиб, булар бадиий мазмундаги ўзгарувчанлик, ҳаракатчанлик каби хусусиятларга маълум даражада зиддир. Ўзаро алоқа ва бирлик доирасидаги бундай диалектик зиддиятлар Мусиқа асарини яратиш ва ижро этиш жараёнида ҳамиша хилма-хил равишда ўз ечимини топади. Турли халқлар Мусиқа маданияти ва анъаналарида Мусиқанинг барқарор ва беқарор унсурларининг ўзаро муносабатлари ҳам ўзгачадир. Масалан, анъанавийлик мезонига асосланган оғзаки йўналишдаги Мусиқа услубларида муайян бадиий мазмун, эстетик қоидалар билан бирга Мусиқа асарлари шаклига бадихагўйлик хусусиятлари, номусиқавий (асарнинг ижро этиш вақти, жойи, шароити каби) ҳолатлар ўз таъсирини ўтказади. Индивидуал бадиий образларни ифодалашга қаратилган ёзма анъанадаги композиторлик санъати асарлари эса кўпроқ айнан мусиқий ривожланиш қоидаларига, яъни тугалланган, яхлит ва барқарор шаклларга асосланади. Шунинг учун, композиторлик мусикада мазкур шаклларни ифодалашга ҳамда обектив ҳолатда сақлашда асосий омил бўлган нота ёзуви му-ҳим ўрин тутади.

Мусиқа инсон маданиятида ва жамоавий ҳаётда ўзига хос ўринга эгадир. У дам олиш ва кўнгил очиш пайтлари, турли маросим, байрам, базм ва сайиллар, диний ва расмий тадбирлар, оммавий ва ҳарбий юришлар, спорт машклари ва меҳнат жараёнида муайян вазифалар бажаради. Шунинг учун Мусиқа асарлари ўз мазмунига мувофиқ ҳолда бир нечта услуб, тур ва жанр гуруҳларига ажратилади. Алла, зикр, марсия, сарбозча, валс, марш, месса каби жанрлар ҳаётдаги маиший ва бошқа шароитлар билан боғлиқ бўлади. Ашула, дастгоҳ, чолғу куй, мақом йўллари, консерт, миниатюра, романс ва бошқаларда эстетик таъсир ўтказиш вазифалари асосий ўрин тутади. Жанрлар, ўз навбатида, диний мусша, ёшлар мусиқаси, маиший мусиқа, ҳарбий мусика, камер мусиқа, симфоник мусша, хор мусикаси каби Мусиқатурларига бирлашади. Тари-хий, миллий, маҳаллий, шахсий (индивидуал) Мусиқа услублари ҳам мусиқий тафаккур тарзи, оҳанг, ритм, шакл каби мусиқий унсурларни ўзига қамраб олиб, муайян бир давр ёки миллий маданиятга мансуб бўлган турли жанрдаги асарлар умумиятини акс эттиради (қаранг: Авангардизм, Барокко, Классицизм, Оғзаки анъанадаги мусика, Романтизм, Сентиментализм).

Бастакор ва композиторпар бадиий образларни кенгроқ қамрашга интилишиб, Мусиқа ва бошқа санъат турлари қоришмаси (синтези)дан фойдалани-шади. Аниқ тушунчага эга бўлган сўз, саҳна ҳаракати, кино тасвири ва бошқа унсурлар билан қоришиқ Мусиқа асарининг ифодавий имкониятлари кенгаяди (қаранг Вокал мусиқаси, Кино мусиқаси, Рақс мусиқаси, Театр мусиқаси). Мусиқа, шунингдек, бошқа санъат тури ва жанрларида ҳам муҳим рол ўйнайди. Масалан, опера жанрида, ўзбек мусиқали драмаси ва комедиясида хонандалик, хор санъати ҳамда оркестр мусиқасчнк драма билан боглайди. Балет ва бошқа рақс шакллари ҳам узининг бадиий образларини Мусиқа ёрдамида ифодалайди.

Инсоннинг Мусиқа фаолияти асосан 3 босқичда амалга оширилади: ижод, ижро ва тинглаш (уқув). Ҳар бир босқичда асарнинг мазмун ва шакли узгача куринишга эга бўлади. Ижод босқичида бадиий ғоя ва шакл муаллиф онгида муштарак ҳолда туғилади. Ижро жараёнида шакл ва мазмун ижрочи томонидан унинг дунёкараши, эстетик тасав-вурлари, шахсий тажриба ва махрратига мос равишда узгартирилади. Мусиқа ихлосмандлари ҳам ижро этилаётган асарни узларининг хусусий диди, ҳаётий ва бадиий тажрибасига асосланиб қабул қилишади. Шундай қилиб, Мусиқа фаолияти ҳамма босқичларда ижодий табиатга эга бўлади.

Турли (композиторлик ва оғзаки анъанадаги) услубларда мусша ижрочилиги аҳамияти турличадир. Профессионал юналишдаги маданият тизимида Мусиқа кўпинча бадиий асарларни ижро этадиган санъаткорлар фаолияти орқали намоён бўлади. Шунинг учун Мусиқа ижрочи (созанда, хонанда)ларининг аксарияти композитор ва бастакорларнинг ҳақиқий ҳамкорларидир. Улар устоз-шогирд муносабатлари жараёнида узлаштирган ёки нота ёзуви ёрдамида ўрганган асарларни жонли равишда тингловчилар олдида талқин этадилар. Мусиқий фолклор тизимида Мусиқа намуналари омма онгининг бадиий маҳсулоти сифатида юзага келиб, ҳаваскор қўшиқчи, созанда ёки жамоавий тарзда ижро этилади. Мусиқа ижрочилиги мусша чолғулари ҳамда инсон овозк воситасида амалга оширилади. Булар якка тарзда, ансамбл, хор, оркестр каби бирикма шаклларида намоён бўлади.

Мусиқа ижодиёти, ижрочилиги ва тингланиши Мусиқа фаолияти нинг бошқа турлари — мас, мусиқа тарбияси, мусиқа таълими, илмий тадқиқот (Мусиқашунослик), мусиқий танқид ва бошқалар билан бирга жамият Мусиқа маданият и тизимини ташкил этади.

Мусиқа тарихи. Мусиқанинг пайдо бўлиши масаласида турли илмий фаразлар вужудга келган: ҳиссиётга тўлган нутқ оханги (Г. Спенсер), қушларнинг сайраши ва ҳайвонларнинг уз жуфтларини чақириши (Ч. Дарвин), ибтидоий одамларнинг меҳнат усуллари (К. Бюхер) ва уларнинг чақириқ товушлари (К. Штумпф), жоду-сеҳрлаш маросимлари (Ж. Комбаре) Мусиқанинг илк манбалари ҳисобланади. Шарқ мута-факкирлари ҳам Мусиқанинг вужудга келиш муаммоси ҳақида илмий мулоҳазалар қолдиришган. Мусиқа тарихини Форобий инсон нутқининг шаклланиш жараёни ва ҳиссиётлари билан бевосита боғлиқ ҳолда, Ибн Халдун (ХИВ аср) эса — ижтимоий тизимларнинг шаклланиш крнуниятларига асосланган хрлда тушунтиришган.

Замонавий мусиқашунослик фани археология ва этн. маълумотларидан келиб чиқиб, Мусиқа санъатини ибтидоий жамиятда инсоннинг амалий фаолияти жараёнида бошқа санъат турлари (раке, шеърият ва қ.к.) билан крришма (синкретик) ҳолда пайдо булишини асослаб беради. Бунда Мусиқа ижтимоий мулоқот воситаси, меҳнат ва маросим жараёнларини ташкил этиш воситаси бўлиб хизмат қилади ва, айни вақтда, жамиятга зарур ахлокиймаънавий хусусиятларни тарбиялаш мақсадларини кузлайди. Ибтидоий даврнинг охирги босқичида дастлабки қоришма санъат мажмуасидан бир қанча санъат турлари, жумладан, Мусиқа ҳам ажралиб чиқади. Ушбу даврга мансуб афсоналарда Мусиқа табиатга, ёввойи ҳайвонларни ўргатишда таъсир курсатиш, инсонни турли касалликлардан даволовчи куч сифатида таърифланади (қаранг Алиқамбар, Ибтидоий санъат, Мавсум қўшиқлари, Маросим қўшиқлари).

Қулдорлик ва илк феодал тузумига асосланган қад. дунё давлатлари — Миср, Шумер, Бобил, Ўрта Осиё (тахминан милоддан аввалги 1минг йиллик даври), Хитой, Ҳиндистон, Юнонистон, Рим мадани-ятларида касбий мусиқачилар мактаблари шаклланган. Улар махсус (бастакорлик, мусиқа илми каби фандаги) билим ва қоидаларга асосланиб ижод қилган. Натижада айтим, чолғу, рақс, достон ва бошқа жанрлар пайдо бўлган.

Турли хил Мусиқа асбоблари (чанг, уд, танбур, лира, кифара, пуфлама ва урма асбоблар) такомиллаштирилиб, улар барқарор товушқатор ва шаклларга эга бўлган. Мусиқанинг ушбу даврда асосан оғзаки анъанада ривожланишига қарамай, айни вақтда, унинг илк ёзув (иероглиф, ҳарфий ва бошқалар) тизими ихтиро этилган, Мусиқа эстетикаси ва назарияси таълимотлари шаклланган: Хитойда — Конфуций, Юнонистонда — Пифагор, Гераклит, Демокрит, Аристотел, Платон, Аристоксен ва бошқа, Ўрта Осиёда — Борбад.

Ўрта аср Ғарбий Европада профессионал черков (бир овозли григориан хорали, кейинчалик кўп овозли хор ва вокалчолғу жанрлари — орга-нум, кондукт ва бошқалар), дунёвий (Фран-сияда — трубадурлар, труверлар; Германияда — миннезингерлар санъати) ҳамда халқ Мхи ривож топади. ХИИ асрда Франсияда Биби Марям ибодатхонасида биринчи композиторлик мактаби (Нотр-Дам мактаби), ХИВ асрда Франсия ва Италияда „Аре нова“ услуби юзага келган. Гвидо Дарецсо ихтиро этган тўрт чизиқли нота ёзуви товуш баландлиги ва нағмалар узунлигини аниқ қайд этишга имкон яратган.

Ушбу даврда Ўрта ва Яқин Шарқ (Араб халифалиги)да эркин речитатив ва парда тузилмаларига асосланган мусулмон касбий Мусиқа (азон, тартил, тажвид) жанрлари шаклланган. Улар бошқа Мусиқа турларидан мустақил равишда ривожланиб, кейинчалик Ўн икки мақом тизимининг шаклланишига ҳам маълум даражада таъсир кўрсатган. 8— ХИИИ асрлар мусулмон Шарк, халқлари оғзаки анъанадаги касбий Мусиқа си дастон (Мусиқа назариясида) ёки парда (шеърият ва Мусиқа амалиётида) тизимлари асосида шаклланган. Ўрта Осиё, Эрон ва араб халқлари Мусиқасида муттасил давом этган ўзаро таъсир ва алоқа жараёнлари натижасида ушбу халқлар учун умумий бўлган вокал (савт, ғино, амал, муламмо, қавл ва бошқалар) ва чолғу (равошин, пешрав каби) турлари вужудга келган. Машҳур бастакор, хонанда ва созандалар Иброҳим Мавсилий, Ишоқ Мавсилий, Зирёб, Мансур Залзал, Ибн Сурайж, Ибн Ахвас ас-Сўғдий, Сафиуддин ал-Урмавий ва бошқа ижод қилган. Мусиқа илмида ҳам муҳим ютуқларга эришилган. Юнон Мусиқа назарияси ҳамда маҳаллий халқлар Мусиқа анъаналарига асосланган мусиқий эстетика ва илмийназарий таълимотлар дастлаб математика фанлари доирасида (ал-Киндий, Форобий, Ибн Сино), кейинчалик мустақил фан сифатида (Урмавий) шаклланган. Ишоқ Мавсилий ва Киндий Шарқда илк бор мусиқа (ҳарфий) ёзувини ихтиро этишган. Урмавий эса ушбу ёзувни парда тизимига мослаштирган.

Уйғониш даври Европа маданиятида тараққий этган инсонпарварлик ғоялари ва дунёвий мазмунга асосланган Мусиқа санъатида бадиий-эстетик мақсадлар асосий вазифа даражасига кўтарилди, чолғу (лютня, виола) ва вокал (мадригал) ижрочилиги ривож топган. Профессионал Мусиқада полифония услуби, жумладан, а капелла хор ижрочилиги (мотет, месса ва бошқа жанрлар) ўз чўққисига кўтарилди. Янги композиторлик (Англияда — Д. Данстейбл, Нидерланд мактаби, Римда — Палестрина, Вене-сияда — А. ва Ж. Габриели) мактаблари шаклланди.

ХВИИ—ХВИИИ асрнинг 1-ярмида янги жанрлар — опера (Италияда — К. Монте-верди, А. Скарлатти; Франсияда — Ж. Б. Люлли, Ж. Б. Рамо; Англияда —Г. Пёрселл), оратория (Г. Ф. Гендел), кантата (Г. Шюц, И. С. Бах), консерт (А. Корелли, А. Вивалди, И. С. Бах, Гендел), камер ансамбл, соната (А. Корелли, Д. Скарлатти), сюита ва бошқа жанрлар ривож топган. Орган (Ж. Фрескобалди, Бах, Гендел), клавесин (У. Бёрд, Г. Пёрселл, Ф. Куперен, Ж. Рамо) учун асарлар яратилган. Ушбу даврда замонавий камонли чолғу асбоблар (скрипка, алт, виолончел)нинг буюк усталари А. ва Н. Амати, Ж. Гварнери, А. Страдивари, фортепиано ихтирочиси Б. Кристофори ижод этишган, опера театрлари, филармониялар, мусиқа нашриётлари, мусиқа таълими (консер-ваториялар) ривож топган. ХВИИИ аср ўрталари — ХИХ асрнинг бошида Европа Мусиқаси Маърифатчилик даври ҳамда Буюк Франсия инқилоби ғоялари таъсири остида ривожланган (франсуз композиторлари К. Глюк, Л. Керубини, Ж. Ф. Лесюэрларнинг опера ижоди, Вена классик мактаби вакиллари ижоди, симфонизм мусиқатафаккури). ХИХ асрда рус (М. Глинка, „Қудратли туда“ вакиллари, П. Чайковский), поляк (Ф. Шопен, С. Монюшко), чех (Б. Сметана, Д. Дворжак), венгер (Ф. Эркел, Ф. Лист), норвег (Э. Григ), испан (И. Албенис, Э. Гранадос), фин (Я. Сибелиус) янги миллий композиторлик мактаблари шаклланган, етакчи ижодий оқим сифатида романтизм қарор топган (К. М. Вебер, Ф. Шуберт, Р. Шуман, Ф. Менделсон, Г. Берлиоз, Н. Паганини ваб.). ХХ аср Мусиқа тарихида алоҳида ўрин тутади. Мусиқа маданиятининг барча жабҳаларида туб ўзгаришлар юз берган. Ижодида янги-янги услуб ва йўналишлар (мусиқий авангардизм, модернизм) ривож топган. ХХ асрда юз берган илмий-техник ва информацион инқилоблар (радио, телевидение, граммпластинка ва магнит ёзувларини ихтиро этиш) натижасида Мусиқанинг тингловчиларга етказиш ва эшитиш соҳаларида янги имкониятлар пайдо бўлди. Бунинг натижасида оммабоп мусиқа маданияти ривож топди. Композиторлик ижодида соф мусиқий (симфония, консерт, камер-чолғу Мусиқа каби) жанрлар ўрнига вокал Мусиқаси, театр Мусиқаси, кино Мусиқаси каби „аралаш“ турлар етакчилик қила бошлади. Композиторлик ижоди билан бирга анъанавий Мусиқа ижоди ҳам янги, замонавий шароитларга мослашиб ривож топди. Жумладан, Шарк, мамлакатлари мумтоз Мусиқа жанрлари (мас, ҳинд рагалари, покистон қавалли, озарбайжон муғом, ўзбек ва тожик мақомлари ва ҳоказо) узининг миллий доираларидан чиқиб жаҳон саҳналарида ижро этила бошлади, композиторлик ҳам оммавий Мусиқа йўналишларига ўз таъсирини ўтказди.

Ўзбекистонда Мусиқа, асосан, халқ ва оғзаки анъанадаги профессионал Мусиқа сифатида қадимдан ривожланиб келган. Халқ Мусиқасидалапар, терма, яма, қўшиқларттт турли хиллари (маросим, маиший, меҳнат, ўйин, рақс, лирик, насиҳатомуз ва бошқалар), оғзаки анъанадаги ўзбек профессионал Мусиқасида эса достон, катта ашула, ашула, мақом, чолғу йўллари каби жанрлар мавжуд. Ўзбек Мусиқа меросида 4 асосий маҳаллий услубни фарқлаш мумкин (қаранг Бухоро-Самарқанд мусиқа услуби, Хоразм мусиқа услуби, Фарғона -Тошкент мусиқа услуби, Сурхондарё-Қашқадарё мусиқа услуби). ХХ асрда ўзбек ва бошқа Ўрта Осиё халқлари Мусиқа меросини ёзиб олиш ва ўрганиш бўйича муҳим ишлар бажарилди, юзлаб нота тўпламлари ва илмий тадқиқотлар нашр этилди. Бастакор, хрфиз ва созандалар ўзбек Мусиқа мероси дурдоналари (Шашмақом, Хоразм мақомлари, Фарюна-Тошкент мақом йўллари ва бошқалар) ни кенг тарғиб қилибгина қолмай, янги чолғу куй ва ашулалар яратдилар, дастлабки мусиқали драма ва комедия асарларининг муаллиф ёки ҳаммуаллифи бўлишди. 1930—1940-йилларда Ўзбекистонда авваллари бўлмаган янги (опера, балет, симфоник Мусиқа, камер Мусиқа, консерт каби) Мусиқа жанрлари юзага келди. Улар, айниқса, 1950—1960-йиллардан бошлаб Ўзбекистон композиторлари ижодида кенг ривож топди, шунингдек, оммавий Мусиқанинг эстрада мусиқаси, ёшлар мусиқаси каби йўналишлари ҳам кенг ёйилган.

Мусиқа таълими тизими Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тасарруфида бўлиб, 311 болалар мусиқа мактаблари, 3 махсус академик лицей, 30 га яқин санъат, Мусиқа ҳамда маданият коллежлари, Ўзбекистон давлат консерваторияси, Тошкент давлат маданият институти, Мусиқа Уйғур номидаги санъат институти ва бошқа олий ўқув юртларида амалга оширилади.

Ҳозир Ўзбекистонда Мусиқа фаолияти асосан ижрочи жамоалар (турли оркестр, хор ва ансамбллар), „Ўзбекнаво“, Узтелерадиокомпанияси таркибидаги ижрочи гурухлар ва яккахонлар ҳамда мустақил равишда ижрочилик билан шуғулланаётган айрим хонанда ва созандалар томонидан амалга оширилмоқда[1].

Манбалар

  1. ↑ Абдуманнон Назаров, Олимжон Беков. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар