Mustaqil davlatlar hamdoʻstligi
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) — давлатлараро ташкилот. 1991-йил 8-декабрда Минскда Беларус, Россия, Украина томонидан тузилган. Ана шу давлат раҳбарлари имзо чеккан битимда СССР чуқур таназзулга учраб парчаланиб кетиш натижасида йўқ бўлгани қайд қилинди, учала давлат сиёсий, иқтисодий, гуманитар, маданий ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантиришга интилишини баён этди. 1991-йил 21-декабрда битимга Озарбайжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон қўшилди, улар Беларус, Россия ва Украина билан бирга Мустақил давлатлар ҳамдостлигининг мақсад ва қоидалари тўғрисидаги Декларацияга Олмаота шаҳрида имзолашди. 19-декабрда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига Грузия қўшилди. 1993-йил январда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги устави қабул қилинди, у давлатларнинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, ташқи сиёсий фаолиятини мувофиқлаштириш, умумий иқтисодий маконни вужудга келтириш, транспорт ва алоқа тизимларини ривожлантириш, аҳоли соғлиғи ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ижтимоий масалалар ва иммиграция сиёсати, уюшган жиноятчиликка қарши кураш, мудофаа сиёсатида ҳамкорлик қилиш ва ташқи чегараларни қўриқлашда бирга фаолият юритишни назарда тутади. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳақиқий аъзолари билан бирга Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги фаолиятининг айрим турларида қатнашувчи аъзолар бўлиши мумкин. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг қуйидаги органлари ташкил қилинган: Давлат бошлиқлари кенгаши, Ҳукумат бошлиқлари кенгаши, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Давлатлараро иқтисодий қўмита, маркази СанктПетербургда бўлган Парламентлараро ассамблея ва бошқа Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг доимий ишловчи органи Минск шаҳрида жойлашган Мувофиқлаштирувчи маслаҳат қўмита ҳисобланади. Унинг қошида доимий котибият ишлайди. Давлат бошлиқлари кенгаши 1 йилда камида 2-марта ўтказилади. Мустақил давлатлар ҳамдостлиги органларининг фаолияти Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги Низоми билан тартибга солинади.
|
МДҲ байроғи | |
|
МДҲ эмблемаси | |
|
| |
| Қисқартма | МДҲ |
|---|---|
| Тури | Халқаро ҳукуматлараро ташкилот |
| Ишга тушган санаси | 8-декабр, 1991-йил |
| Жойлашуви |
|
| Аъзолари |
9 аъзо давлатлар, 1 кузатувчи давлат |
| Тил(лар)и | рус тили |
| Вебсайти | ҳттпс://э-cис.инфо |
Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги собиқ СССР ҳудудида фуқаролик уруши келиб чиқишининг олдини олди, мамлакатларни босқичма босқич халқаро муносабатлар тизимига кириб, мустақилликлари, суверенитетини мустаҳкамлашга кўмак берди. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ўз фаолияти давомида ҳаддан ташқари кўп қарорлар қабул қилди-ю, лекин аксарият ҳолларда уларнинг кўпи бажарилмади. Ҳозир Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига кирувчи давлатларнинг аҳолиси 283 млн. кишини ташкил этади. Бу аҳолининг 120,5 млн. иқтисодиётда машғулдир. Уларнинг 29,4 фоизи саноат ва қурилишда, 21,5 фоизи қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва балиқчилик соҳасида ишлайди.
Ўзбекистон ўз миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда Мустақил давлатлар ҳамдўстлигида иштирок этмоқда. У Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига давлатлар устидан тузилган ташкилот сифатида эмас, балки мустақил давлатларнинг ҳаракатларини мувофиқлаштирувчи орган сифатида қарайди. Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ҳудудида давлатларнинг тенг ҳуқуқлиги асосида ягона иқтисодий маконни яратиш, ташкилотда умуман иқтисодий муносабатларнинг устуворлигига эришиш, давлатлар ўртасида савдо, иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун ҳаракат қилади[1].

Аъзолари
Бу ташкилотга 9 мустақил давлат аъзодир:
Кузатувчи давлат:
Ташкилотни тарк этган давлатлар:
Шунингдек дунёнинг бошқа мамлакатлари, жумладан:
Монголия Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг баъзи структураларида кузатувчи вазифасини бажариб келмоқда.
Афғонистон 2008-йили Мустақил давлатлар ҳамдос’тлиги таркибига кириш хоҳишини билдирди, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг „Парламентлараро Ассамблея“сида кузатувчи вазифасини бажариб келмоқда.
Ўзининг Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги таркибига киришини хоҳлаётган қатор тан олинмаган давлатлар, автоном раёнлар ва БМТ аъзолари билдиришган. Ушбу давлатлар билан Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги келишувни амалга оширмаган. Булар қуйдагилар:
Абкҳазиа Абхазия- Украинадаги Қрим
- Тоғли Қорабоғ Республикаси
- Приднестров Молдова Республикаси
- Россиядаги Чеченистон
- Россиядаги Татаристон
- Хорватиядаги Сербская Краина Республикаси
- собиқ Югославия
Тарихи
1991-йил 8-декабр куни Россия, Украина ва Беларус раҳбарлари Вискули (Беловеж пушчаси)да СССРнинг тугатилганлиги тўғрисидаги ҳужжатни имзолашди. Шу билан Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (Мстақил давлатлар ҳамдостлиги) ташкил топди. Мстақил давлатлар ҳамдостлиги га аста-секин 12 республика аъзо бўЛиб кирди. Болтиқбўйи давлатлари бундан мустасно. Ҳар бир республикага ўз ҳудуди ва ундаги табиий бойликлар, аҳоли, ишлаб чиқариш корхоналари, аҳоли жон бошига ялпи ишлаб чиқариш маҳсулотлари кўрсаткичи насиб этди.
1985—1988-йиллардан бошлаб совет тузумининг сусайиши туфайли бу республикаларда оммавий фуқаролик ҳаракатлари намоён бўла бошлади. Аввалига улар миллий маданият ва табиатни муҳофаза қилиш талаби билан, кейинчалик республикаларни хўжалик ҳисобига ўтказиш ва, ниҳоят, ҳаққоний суверенитет ва мустақиллик талаби билан чиқдилар. 1989-йил май ойида уч мамлакат ватанпарварлари томони дан сайланган Балтика ассамблеяси бу республикаларнинг СССР таркибида бўлишлари ҳеч қандай ҳуқуқий асосга эга эмаслигини баён қилди.
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг барча саммитлари:
- 12.1991-йил
Казакҳстан Алмати - 10.1992-йил
Кйргйзстан Бишкек - 04.1993-йил
Беларус Минск - 10.1994-йил
Руссиа Москва - 05.1995-йил
Беларус Минск - 05.1996-йил
Руссиа Москва - 01.1997-йил
Руссиа Москва - 04.1998-йил
Руссиа Москва - 04.1999-йил
Руссиа Москва - 06.2000-йил
Руссиа Москва - 10.2001-йил
Руссиа Москва - 10.2002-йил
Молдова Кишинёв - 09.2003-йил
Украине Ялта - 09.2004-йил
Казакҳстан Астана - 08.2005-йил
Руссиа Қозон - 10.2006-йил
Беларус Минск - 10.2007-йил
Тажикистан Душанбе - 10.2008-йил
Кйргйзстан Бишкек - 10.2009-йил
Молдова Кишинёв - 05.2010-йил
Руссиа Москва - 09.2011-йил
Тажикистан Душанбе - 05.2012-йил
Узбекистан Ташкент - 12.2012-йил
Туркменистан Ашхобод - 10.2013-йил
Беларус Минск - 10.2014-йил
Беларус Минск - 10.2015-йил
Казакҳстан Бурабой - 09.2016-йил
Кйргйзстан Бишкек - 10.2017-йил
Руссиа Сочи - 09.2018-йил
Тажикистан Душанбе - 10.2019-йил
Туркменистан Ашхобод - 12.2020-йил Видеоформат
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигининг барча аъзолари (алфавит бўйича)
Адабиётлар
- Ўзбекистонда политология [2001-йил 18-октабрда Тошкент шаҳрида ўтказилган республика илмий-амалий конференсияси материаллари], Т., 2002; Нешатаева Т. Н., Международниэ организации и право. Новиэ тенденсии в международно-правовом регулировании, М., 1999.
Ҳаволалар
- Исполнителний комитет Содружества Независимих Государств (расмий сайт)
- Совет Генералних прокуроров СНГ (расмий сайт)
- Межпарламенская ассамблея СНГ (Wайбаcк Мачине сайтида 30-май 2007-йил санасида архивланган) (Wайбаcк Мачине сайтида 30-май 2007-йил санасида архивланган) (расмий сайт)
- Совет по железнодорожному транспорту СНГ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-03-20 санасида архивланган) (расмий сайт)
- Совет по образованию СНГ (Wайбаcк Мачине сайтида 14-март 2013-йил санасида архивланган) (расмий сайт)
- Представителство Россия Федерацияси при СНГ (Wайбаcк Мачине сайтида 18-август 2014-йил санасида архивланган) (расмий сайт)
- Единий реэстр правових актов и других документов Содружества Независимих Государств.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |