Muxtor Sultonov
Мухтор Насруллаевич Султонов (1926—1998) — Ўзбекистоннинг атоқли давлат ва жамоат арбоби, биринчи ўзбек генералларидан бири, Ўзбекистон Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари (1979-1985), (1989-1991), милиция генерал-маёри, 20 дан ошиқ орден ва медаллар билан тақдирланган.
| Мухтор Насруллаевич Султонов | |
|---|---|
| рус. Мухтар Насруллаевич Султанов | |
| Таваллуди |
15.05.1926 |
| Вафоти |
23.10.1998 |
| Фуқаролиги |
|
| Мукофотлари | 20 дан ошиқ орден ва медаллари, Ўзбекистон Компартия МҚ, Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши раёсати ва Ўзбекистон ССР вазирлар Кенгашининг, СССР ИИВ ва Ўзбекистон ССР ИИВнинг бир неча фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланган, СССР ИИВ буйруқларида қайд этилган. |
Ҳаёт йўли
Мухтор Насруллаевич Султонов (1926-1998 йиллар) Ўш шаҳрини шарқий қисмини инқилобдан олдин бошқаришган Султон мингбошини невараси ва Қудрат мингбошини жияни бўлган. Мухтор Насруллаевич Султонов (15-май 1926 йил Ўш шаҳри-23-октабр 1998 йил Тошкент шаҳри) мактабни тамомлагандан сўнг ВЛКСМ туман қўмитасининг йўлланмаси билан НКВД органларига юборилди. Ўз иш фаолиятини Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бандитизм билан курашиш бўлимида бошлади. Шунингдек вилоятнинг Хўжаобод ва Асака туманлари милиция бўлимларида ишлади.
1945-1946 йилларда — Тошкент милиция мактабида ўқиди.
1946-1949 йилларда — Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бандитизм билан курашиш бўлимида ходим.
1949-1951 йилларда — Андижон вилояти Ойим туман милиция бўлинмаси бошлиғи.
1951-1954 йилларда — Тошкент шаҳар милицияси 16-бўлинма бошлиғи.
1954-1956 йилларда — Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармаси ОБХСС бўлими бошлиғи ўринбосари.
1956-1968 йилларда — Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари.
1968-1979 йилларда — Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи.
1979-1985 ва 1989-1991 йилларда Ўзбекистон ССР ички ишлар вазири 1 ўринбосари[1].
1958 йили Ўрта Осиё давлат дорилфунуни юридика факултетини сиртдан тамомлади (ҳозир Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон миллий университети[2]. Милиция генерал-маёри. М.Н.Султонов Ўзбекистонда жиноятчилик билан курашиш, қонунчиликни мустаҳкамлаш ва жамоат тартибини ўрнатиш учун беқиёс ҳисса қўшган. М.Султонов бир неча марта Андижон вилояти ва Андижон шаҳар коммунистик партия бюролигига аъзо, Андижон вилояти ва Андижон шаҳар халқ депутатлари Кенгаши депутати бўлиб сайланган. 1998 йил 23-октабрда вафот этган. Тошкент шаҳрининг Чиғатой қабристонига дафн этилган.
Олган мукофотлари
Мухтор Насруллаевич Султонов Совет Иттифоқининг 20 дан ошиқ орден ва медаллари, Ўзбекистон Компартия МҚ, Ўзбекистон ССР Олий Кенгаши раёсати ва Ўзбекистон ССР вазирлар Кенгашининг, СССР ИИВ ва Ўзбекистон ССР ИИВнинг бир неча фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирланган, СССР ИИВ буйруқларида қайд этилган.
- Буваси — Султон Тоирбоев — инқилобдан олдин Ўш шаҳрининг шарқий қисмини бошқарган мингбоши, Ўш шаҳар катта оқсоқоли
- Бувасининг укаси — Қудрат Тоирбоев — инқилобдан олдин Ўш шаҳрининг шарқий қисмини бошқарган мингбоши, Ўш шаҳар катта оқсоқоли.
- Қудаси — Раҳмонберди Мадазимов (1875—1933) — Қирғизистон жанубидаги театр ҳаракатининг асосчиси, Бобур номли Ўш ўзбек академик мусиқали драма театрининг биринчи асосчиси, ташкилотчиси ва бадиий раҳбари, ёзувчи.
- Қудаси — Ўринбой Раҳмонов (1910—1980) — Бобур номли Ўш ўзбек академик мусиқали драма театрининг асосчиси, артист ва шоир.
- Амакиси — Болтиҳожи Султонов (1884-1919) — Қирғизистоннинг атоқли давлат, сиёсат ва жамоат арбоби, Ўш уэзди раҳбари ўринбосари (1918-1919), Жанубий Қирғизистонда совет ҳокимиятини ўрнатиш учун кураш раҳбарларидан бири, Ўш шаҳар милициясининг асосчиси ва биринчи бошлиғи (5-феврал 1918 йил).
- Жияни — Иззат Султон (тўлиқ исми Султонов Иззат Отахонович) (Ўш шаҳрида 1910 йили туғилган — Тошкент шаҳрида 2001 йили вафот этган) — Тошкент киностудияси директори (1943-1945 йиллар), Ўзбекистон ССР вазирлар кенгаши раиси маданият бўйича ўринбосари (1945-1948 йиллар), Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси котиби (1956-1963 йиллар), академик (1995 йил), ёзувчи, драматург ва адабий танқидчи.
- Жияни — Султонов Ғани Султонович — Ўзбекистон ССР вазирлар кенгаши раиси ўринбосари (1956—1957 йиллар), Ўзбекистон ССР ташқи ишлар вазири (1954—1959 йиллар).
- Жияни — Султонов — Ўзбекистон ССР халқ маорифи вазири.
- Жияни — Азизулло Иззатуллаев (1925 — 1991) — Ўзбекистоннинг давлат ва жамоат арбоби, Янгийўл тумани ижроия қўмитаси раиси ўринбосари (1962-1983 йиллар), "Ватан уруши" ва „Ҳурмат белгиси“ орденлари соҳиби.
- Поччаси — Қурбонов, Мамадали Қурбонович (1905—1976 йиллар) — Тожикистон ССР Халқ комиссарлари кенгаши раиси ўринбосари, ер халқ комиссари (1937 йил), Тожикистон ССР вазирлар кенгаши раиси (1937—1946 йиллар), Ўш вилояти ва Ўш шаҳар ижроия қўмитаси раиси, Ўш шаҳридаги Помир ишлаб-чиқариш автотранспорт бирлашмаси бош директори, СССР Олий Кенгашининг 1 ва 2 чақирилишдаги депутати.
- Жияни — Қурбонов Серго-Шахзода Мамадалиевич (Ўш шаҳрида 1964 йили туғилган) — Урал тоғ-металлургия компанияси бош директор ўринбосари, „Транс Атлантик Групп“ МЧЖ эгаси.
Манбалар
- ↑ Академия МВД Узбекистана, 2014-03-20да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-03-26
- ↑ Центразия, 2015-12-22да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2015-03-26
Ҳаволалар
- НКВД-МВД Узбекской СССР
- Академия МВД Узбекистана (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-03-20 санасида архивланган)
- Ўзбекистон ИИВ Академияси (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-02-24 санасида архивланган)
- Руководители НКВД-МВД союзних республик СССР
- Заместители наркомов-министров внутренних дел союзних республик СССР
- Из истории органов государственной безопасности
- Центразия Персони (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-12-22 санасида архивланган)
- Биографии знаменитостей
- Webarxiv andozasi wayback havolalari
- Ikkinchi jahon urushi qatnashchilari
- 1926-yilda tugʻilganlar
- 15-mayda tugʻilganlar
- 1998-yilda vafot etganlar
- 23-oktyabrda vafot etganlar
- Shaxsiyatlar
- Oʻzbeklar
- Qirgʻizistonlik oʻzbeklar
- Oʻzbekiston yetakchilari
- Oʻzbekiston siyosati
- Oʻzbekiston siyosatchilari
- Oʻzbekiston tarixi
- Oʻzbekiston kishilari
- Davlat yetakchilari
- Oʻzbekiston generallari
- Oʻsh shahrida tugʻilganlar
- Toshkent shahrida vafot etganlar
- Andijon shahar Kengashi deputatlari
- Oʻzbekiston Milliy universiteti bitiruvchilari
- Chigʻatoy qabristoniga dafn etilganlar
- Alifbo boʻyicha siyosatchilar