Мянма, Мянма Иттифоқи Республикаси (бир.: ပြည်ထောင်စုသမ္မတမြန်မာနိုင်ငံတော်; инглизча: Републиc оф тҳе Унион оф Мянмар) – Жанубий-Шарқий Осиёда, Ҳиндихитой ярим оролнинг шимоли-ғарбий қисмида жойлашган давлат. Майдони - 678,5 минг км². Аҳолиси - 42 млн. киши (2002). Пойтахти – Нейпидо шаҳри. Маъмурий жиҳатдан 7 та вилоят ва 7 маъмурий вилоятга бўлинади.

Бурма (Мянмар) Бирлашмаси

Пйи-даунг-зу Мян-ма Наинг-нган-даw
Шиор: Й'о`қ
Мадҳия: ကမ္ဘာမကျေ
Каба Ма Кеи
Location of Myanma
Пойтахт Нейпидо
Расмий тил(лар) Бурма тили
Ҳукумат Ҳарбий То`нтариш
Катта Полковник Тҳан Шве
Соэ Wин
Мустақиллик (Бирлашган Қироллигидан)
• Сана
4-январ 1948
Майдон
• Бутун
678,500 км2 (40-ўрин)
• Сув (%)
3.06
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
42,909,464 (29-ўрин)
• Зичлик 71.1/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$76,360 мил. (64-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$1,780
Пул бирлиги Кят (ММК)
Вақт минтақаси УТC+6:30
• Ёз (ДСТ)
УТC+6:30
Қисқартма БМ
Телефон префикси 95
Интернет домени .мм

Давлат тузуми

Мянма – республика. 1994-йил 9-апрелдаги Мянма Иттифоқи Республикаси конституцияси амал қилади. Конституцияга биноан, давлат бошлиғи – президент, қонун чиқарувчи ҳокимият – Миллат мажлиси; ижрочи ҳокимиятни ҳукумат амалга оширади. Парламент сайловигача давлат ва қонун чиқарувчи ҳокимиятнинг олий органи Тинчлик ва тараққиёт давлат кенгашидир.

Давлат тўнтариши ва намойишлар

Давлат тўнтаришига 2020-йил ноябр ойида бўлиб ўтган парламент сайловлари пайтида сайловчилар рўйхатларининг сохталаштирилиши сабаб бўлган[1]. Ҳарбийларнинг сайловлардаги фирибгарликни текшириш бўйича талабларига сайлов комиссияси, президент ва парламент жавоб беришдан бош тортган. Шу боис ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллашга ва демократия номидан фавқулодда ҳолат жорий этишга қарор қилган[2]. Сайловларда раҳбарлари ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинган ҳукмрон „Миллий Лига демократия учун“ партияси ғалаба қозонган. Натижада ҳокимият Мянма қуролли кучларининг бош қўмондони Мин Аун Хлайнга ўтган.

2021-йил 1-феврал куни ҳарбийлар Мянмадаги ҳокимиятни қўлга киритишди ва бошқалар қаторида Президент Вин Мин ва Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори, давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Жини ҳибсга олишди. Мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Ҳарбий тўнтаришдан сўнг феврал ойининг бошида оммавий норозилик ва иш ташлашлар бошланган Мянмада интернет деярли бутунлай узиб қўйилди.

Хавфсизлик хизмати ходимлари якшанба куни шимолий Качин штати пойтахти Мичина шаҳрида намойишчиларни тарқатиб юбориш пайтида ўқ узишган. Баъзи йирик шаҳарларда, шу жумладан Янгонда ҳарбий техникадан фойдаланилган[1]. Ҳокимиятнинг ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинишига рози бўлмаган аҳоли оммавий иш ташлаш ўтказди. Бозорлар ва супермаркетлар, шунингдек, йирик савдо марказлари бутун мамлакат бўйлаб ўз фаолиятини тўхтатди[3].

2021-йил 3-март санаси Мянмада ҳарбийлар ҳокимиятни қўлга киритган 1-февралдан буён қайд этилган энг қонли кун бўлди. Мамлакатда ҳарбий тўнтариш бошланганидан буён ҳаммаси бўлиб 38 киши вафот этган, 1200 дан ортиқ одам ҳибсга олинган. Биргина 3-март куни намойишчиларни тарқатиш пайтида хавфсизлик кучлари камида 23 кишини отиб ўлдирган, 100 га яқин одам жароҳат олган, ўлдирилганларнинг аксарияти бошидан ўқ еган[4].

1-февралдан буён ҳукуматнинг ҳарбийлар томонидан эгаллаб олинишига қарши ўтказилаётган намойишларда камида 840 киши ҳалок бўлди. Намойишларни бостириш пайтида минглаб одамлар жароҳатланган, ҳарбийларнинг ҳокимиятда қолишига қарши ўз норозилигини билдирган 4500 га яқин фуқаро, жумладан, сиёсатчилар, инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, журналистлар, ўқитувчилар ҳибсга олинган[5].

Табиати

Мянма – асосан, тоғли мамлакат. Энг баланд жойи 5881м (Кҳақаборази тоғи). Шарқида Шан тоғлиги ва унинг денгиз бўйигача чўзилган тизмалари, ғарбида Ракхайн (Аракан-Ёма), Паткай ва бошқа тизмалар бор. Тоғларнинг замини кембрийгача пайдо бўлган кристалли ва чўкинди жинслардан таркиб топган. Иравади текислиги қуруқлик, дарё, кўл ва денгиз ётқизик^лари қоплаган депрессиядан иборат. Муҳим қазилма бойликлари: нефт, қалай, волфрам, кумуш, мис, қимматбаҳо тошлар, қўрғошин ва пйх, табиий газ ва бошқа Иклими иссиқ, ўзгарувчан нам иқлим. Энг иссиқ ой – апрелнинг ўртача температураси 30—32°, январ ники 13—15° дан (шимолда) 20—25° гача (жанубда); тоғларнинг шамолга рўпара ён бағирларига 6000– 6500 мм гача ёғин тушади. Серёғин ойлари июн—октабр Март ва апрел энг қурғоқчил ва иссиқойлардир. Дарёлари муссон ёмғирлари мавсумида тўлиб оқади. Ҳар йили тошқинлар бўлиб туради. Энг катта дарёлари – Иравади, Салуин. Кўл кам, энг йирик кўли – Инле. Тоғли жойларда таркибида озиқ моддалари кам ўрмон тупроклари, сариқ-қўнғир ва кизил тупроклар тарқалган. Қурғоқчил марказий вилоятларда ювилган қизғишқўнғир тупроклар, саванна тупроклари, шунингдек, жигарранг тупроклар кўпроқ учрайди.

Ҳудудининг 60% ўрмон. Тоғларнинг серёғин қуйи минтақаларида доим яшил тропик ўрмонлар (палма, бамбук, каштан, сарв, қарағай ва бошқалар), юқорирокда дуб, 1200 м дан бошлаб игна баргли ўрмонлар, бутазорлар, ўтлоклар, текисликларда барг ташлайдиган тропик ўрмонлар, айрим жойларда тик дарахти ўрмонлари, саванналар, дарё делталари ҳамда соҳилларида мангра чакалакзорлари бор. Ҳайвонлардан маймун, буғу, тапир, жайра, пантера, мангуста, йўлбарс, бўрсиқ, фил ва айиклар яшайди. Ҳар хил парранда, судралиб юрувчилар ва балиқ кўп.

Аҳолиси

Мянма – кўп миллатли давлат. У ерда 76 га яқин миллат ва элат бор. Мянма (бирмаликлар), карен, шан, чин, качин, мон ва бошқа халқлар яшайди. Ҳиндлар, хитойлар, европаликлар (асосан, инглизлар) ҳам бор. Аҳоли нотекис жойлашган. Расмий тили – мянма тили. Диндорлари, асосан, буддавийлар (70%), ҳинду ва христиан жамоалари ҳам бор. Йирик шаҳарлари: Янгон, Мандалай, Моламян.мусулмонларни 2017 йилда қириб отиб вахшийларча о'лдиришган.

Тарихи

Мянмадаги энг қад. археология ёдгорликлари қуйи палеолит даврига оиддир. Неолит даврида ҳозирги мон халқ-ининг аждодлари – монкхмерлар қабиласи яшаган. Милоддан аввалги 2-минг йилликда шимолдан тибетбирма қабилалари келиб ўрнашган. Мил. бошларидан бу ерда шаҳардавлатлар пайдо бўла бошлади (Аракан, Шрикшетра, Раманадас ва бошқалар). ВИИ—ИХ асрларда Иравади водийсига. Хитойнинг шимоли-ғарби ва жанубий -ғарбидан ҳозирги мянмаликларнинг аждодлари кўчиб келган. Мянмалар 9— ХИИ асрлардан бир бутун халқ сифатида ташкил топа бошладилар. 11 —ХИИИ асрларда Мянма ҳудудида Паган давлати мавжуд бўлиб, будда дини қарор топди. Археология қазилмалари ва тарихий манбаларнинг гувохлик беришича, Паган давлатида деҳқончилик, ҳунармандчилик, диний адабиёт, мусиқа, шеърият, наққошлик санъати, меъморлик ривож топган. ХИИИ аср охирига келиб, Паган давлати таназ-зулга учрай бошлади. Ички зиддиятлар, ўзаро низо ва жанглар, мўғуллар босқини Паган инқирозини тезлаштирди. Мянма яна майда давлатларга бўлиниб кетди. ХИВ—ХВИИ асрларда тарқоқ давлатлар ўртасида кураш кучайиб, натижада Ава давлати бошқа давлатлар устидан ғолиб чиқди. ХВИ асрдан Мянмада европалик (португал, голланд, инглиз) савдогарлар ва истилочилар пайдо бўлди.

ХВИИИ аср 2-ярмида юқори Мянмада Конбаунлар давлати пайдо бўлди. У қўшни майда давлатларни ўзига бўйсундирди. Конбаунлар давлатида тарқоқлик тугатилди. Барча ернинг давлат мулкига айланиши марказлашган ҳокимиятнинг асосий моддий негизи бўлиб қолди. Конбаунлар давлати Ҳиндихитойдаги энг кучли давлатга айланди. 1785-йилда Аракан, ХИХ аср 1-ярмида Манипур ва Ассам Мянмага қўшиб олинди. Бу даврда маданият, санъат ва адабиёт ривожланди. Ҳашаматли қаср ва саройлар, ма-ҳобатли будда ибодатхоналари қурилди, биринчи театр, босмахона ташкил этилди. ХИХ аср дан инглиз мустамлакачилари Мянмани босиб олишга киришдилар. 1824-йил 5-мартда Англиянинг Ост-Индия компанияси Мянмага қарши уруш бошлади. Аракан, Тенсарим вилоятларини босиб олди. Пекин инглизлар каттик, қаршиликка дуч келиб, урушни давом эттиролмадилар. 1852-йил мамлакатда мон, шан ва карен халқлари ғалаён кўтарди. Шу вақтда Ост-Индия компанияси Мянманинг Пегу вилоятини эгаллади. 1885-йил инглизлар мустақил Ава давлатини енгиб, бутун Мянмани ўз мустамлакасига айлантирди ва уни Британия Ҳиндистони таркибига қўшиб олди. Мустамлакачилар барча ҳосилдор ерларни тортиб олиб, миллий бойликларни талади. Бунга жавобан миллий озодлик ҳаракати авж олди. 1920-йил талабаларнинг Янгондаги биринчи ғалаёни мянмаларнинг миллий озодлик қаракати ривожланишига туртки бўлди. 1930—32 йилларда мустамлакачилар ва маҳаллий ҳукмдорларга қарши катта ғалаёнлар бўлиб ўтди. Миллий озодлик ҳаракати 30-йилларнинг 2-ярмида бутун мамлакатга ёйилди.

Мустамлакачилар халқ ғалаёнларини тўхтатиш мақсадида Мянмани Британия Ҳиндистони таркибидан ажратдилар (1937). Лекин бу тадбир миллий озодлик ҳаракатининг ривожланишига тўсқинлик қилолмади. 1942-йилда Мянмани Япония босиб олди. Мянма халқи япон бо-сқинчиларига қарши курашди. 1944-йилда Мянма халқининг миллий қахрамони Аун Сан Халқ озодлиги антифашист лигасини тузди. Аун Сан ва Не Вин бошчилигидаги Миллий армия ва халқ лашкарлари босқинчиларга қарши қуролли қўзғолон кўтардилар. Японлар мамлакатдан қувиб чиқарилди (1945). Англиялик мустамлакачилар Мянма ҳукумати раҳбарларига қарши суиқасд уюштириб, Аун Сан ва унинг бир неча сафдошини ўлдирдилар (1947). Шунга қарамай, ватанпарварлар ички ва ташқи реак-сияга қарши курашни янада кучайтирдилар. Ниҳоят, Англия Мянма миллий мустақиллигини тан олишга мажбур бўлди ва таъсис мажлиси ўтказишга розилик берди (1947-йил январ). 12-февралда Мянмадаги турли халқлар вакиллари Панлоне кон-ференсиясида мустақил давлат – Бирма Иттифоқини тузиш тўғрисида келишиб олдилар (1989-йилгача мамлакат шу ном билан аталди). 1947-йил 24-сентабрда бўлиб ўтган таъсис мажлиси Мянма конституциясини қабул қилди. 17-октабрда имзоланган шартномага биноан, Мянма Британия империясидан чиқси. 1948-йил 4-январда расмий равишда мустақил давлат деб эълон қилинди. У Ну раҳбарлигида ҳукумат тузилди. 1962-йилда бир гуруҳ зобитлар давлат тўнтариши ўтказди. Ҳукумат генерал Не Вин бошчилигидаги Инқилобий кенгаш қўлига ўтди. 1988-йил март— август ойларидаги оммавий халқ ғалаёнлари натижасида Не Вин ва унинг тарафдорлари истеъфога чиқди. Ўша йил 18-сентабрда ҳарбий тўнтариш бўлиб, ҳокимият Қонунийлик ва тартибни тиклаш Давлат кенгаши қўлига ўтди. 1992-йилдан кенгашга раҳбарлик қилиб келаётган генерал Тан Шве мамлакатда парламент сайлови ўтказилгандан кейин ҳокимиятни фуқаро ҳукумати қўлига топширишини билдирган.

Мянма —1948-йилдан БМТ аъзоси. Ўзбекистон Республикасибилан дипломатия муносабатлари 2001-йил февралда ўрнатилган. Миллий байрами – 4-январ – Мустақиллик куни (1948).

Сиёсий партиялари ва касаба уюшмалари

Халқозодлиги антифашист лигаси, 1945—47 йилларда мустамлакачиларга қарши халқ курашига бошчилик қилган, 1988-йилда қайтадан тузилган; Демократик партия, 1988-йилда ташкил этилган; Халқ демократик партияси, 1988-йилда асос солинган; Демократия учун миллий лига, 1988-йилда тузилган; Миллий бирлик партияси, 1962-йилда ташкил этилган, 1988-йилгача Бирма со-сиалистик дастури партияси деб аталган. Деҳқонлар бирлиги ташкилоти касаба уюшмаси, 1969-йилда тузилган Марказий халқдеҳқонлар кенгаши негизида 1977-йилда ташкил этилган; Ишчилар бирлиги ташкилоти касаба бирлашмаси, 1977-йилда тузилган; Мянма касаба уюшмалари федерацияси, 1988-йилда асос солинган.

Хўжалиги ва саноати

Мянма – аграр мамлакат. Ялпи ички маҳсулотда қишлоқ хўжалигининг улуши Э,7с, саноатнинг улуши – 8,7%. Кддимдан шоли етиштириш билан машҳур (йилига 13 млн. тонна). Аҳолининг 2/3 қисмидан кўпроғи қишлоқ хўжалигида банд.

Қишлоқ хўжалиги Мянма иқтисодиётининг негизидир. Шоликорлик, асосан, Мянма жанубда ривожланган. Буғдой, тариқ, маккажўхори, ер ёнғоқ, кунжут, дуккакли экинлар ҳам етиштирилади. Боғлар (ситрус мевалар, банан, ананас, манго), полиз экинлари, чой плантациялари, шакарқамиш, тамаки, ғўза ҳам анчагина майдонни эгаллайди. Айрим қишлоқ хўжалиги экинларидан 2—3-марта ҳосил олинади. Чорвачилигида корамол, чўчқа, парранда боқилади. Корамол ва филлардан ўрмонларда ёғоч ташишда фойдаланилади. Ички сув ҳавзалари ва денгизда балиқ овланади. Ўрмонларда қимматбаҳо (айниқса, тик ва каучук) дарахтлар кўп.

Саноатида конруда, нефт қазиб олиш, энергетика, озиқ-овқат ва тўқимачилик тармоқлари асосий ўрин олади. Қўрғошинрух комбинати, нефтни қайта ишлаш ва металлургия заводлари бор. Йилига ўртача 3 млрд. кВцоат электр энергия ҳосил қилинади. Иравади дарёсининг юқори оқими, Ракхайн (Аракан) тизмаси, Пегу тоғлари, Шан платосининг ғарбий ва жанубий қисмларида ёғоч тайёрланади. Денгиз портлари ва ёғоч оқизиладиган дарё бўйларида тахта тилиш ва ёғочсозлик корхоналари қурилган. Нефт, табиий газ, кумуш, қалай, рух, мис, қўрғошин ва қимматбаҳо тош қазиб олинади. Асосий шоли оқлаш марказлари: Янгон, Бассейн, Пегу, Хинтада, Моламян. Тўқимачилик саноати Янгон, Инсейн ва Мейт-хиладаги давлат ва хусусий корхоналардан иборат бўлиб, уларда шойи ва ип газлама, қопқанор, нейлон газламалар ишлаб чиқарилади. Кемасозлик, автомобил ва трактор йиғиш, семент ва совунгарлик заводлари бор. Ҳунармандчилик ривожланган.

Мамлакатга четдан машина ва асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, хом ашё ва материаллар, ўғит, озиқ-овқат келтирилади. Денгиз ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, ёғочтахта, рангли металлар, қимматбаҳо тошлар экспорт қилинади. Ташқи савдодаги асосий мижозлари: Хитой, Таиланд, Сингапур, Ҳиндистон, Япония, Гонконг, Малайзия ва Европа ҳамжамияти мамлакатлари. Пул бирлиги – кят (маҳаллий номи – чжа).

Транспорти

Темир йўллар уз. 3,1 минг км, автомобил йўллари узунлиги 23,5 минг км. Дарё ва денгизларда кема қатнайди. Энг кўп юк Иравади дарёсида ташилади. Янгон—Туанте, Пегу—Сита-ун каналларида ҳам кема қатнайди. Асосий портлари: Янгон, Бассейн, Моламян, Ситуэ. Пойтахтида халқаро аэропорт бор.

Матбуоти, радиоэшиттириши ва телекўрсатуви. Мянмада бир қанча газ. ва журналлар нашр этилади. Асосийлари: „Ботатаун“ („Илғор“, мянма тилида чикадиган кундалик газета, 1958-йилдан), „Гардиан“ („Посбон“, инглиз тилида чиқадиган ойлик газета, 1953-йилдан), „Мянма Алин“ („Янги Мянма нури“, инглиз ва мянма тилларида чикадиган кундалик газета, 1963-йилдан), „Дочаунда“ („Бизнинг талаба“, мянма тилида чикадиган ёшлар ойлик журнал), „Мявади“ (жой номи, мянма тилида чиқадиган адабийбадиий журнал, 1952-йилдан), „Пати-ейя“ („Партия турмуши“, мянма тилида чикадиган ойлик журнал, 1964-йилдан). Мянма ахборот агентлиги (МНА) ҳукумат хизмати бўлиб, 1963-йилда тузилган. Мянма радио ва телевизион хизмат 1946-йилда ташкил этилган. Телевидение (рангли) 1980-йилдан ишлай бошлаган.

Адабиёти

Мил. бошларига оид палма япрокдари, тошларга битилган шеърий ва насрий ёзувлар Мянманинг кад. адабий анъаналаридан дарак беради. Мянма адабиётининг пайдо бўлиши ва шаклланиши ИХ—ХИИИ асрларгатўғри келади. ХИВ—ХВИ асрларда Мянма мумтоз шеърияти ривожланди. Шин Махатилавунта, Шин Ма-ҳарататара, Шин Оун Ноунинг диний достонларида ўша давр ҳаёти, табиат гўзаллиги акс эттирилган. Навадейжа, Нацҳиннаун, Таунбила Схаядо (ХВИ—ХВИИ асрлар) шеърий шаклларни (могун, поу, эчхин ва ҳоказо) такомиллаштирдилар. ХВИИИ асрнинг 2-ярми ва ХИХ асрда мумтоз шеърият анъаналарини давом эттирган У Той, Леветоундара кабилар шеъриятда самарали ижод қилдилар. ХВИИИ асрда пали, санскрит, ҳинди тилларидан таржималар қилинди. ХВИИИ аср охирида миллий драмалар шуҳрат қозонди. Шоир, ҳарбий бошлиқ У. Са Таиланд эпоси ва халқ ривоятлари асосида драмаларёзди. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошларида Мянма адабиётида Жеймс Хла Жо, У Жи, У Лат каби адиблар янги роман жанрини ривожлантирдилар. Ҳозирги замон романларининг пайдо бўлиши Пи Моу Нин номи билан боғлииқ („Кечки қуёш“). Мах Схвей романларида („Онамиз“) ижтимоий мавзулар акс эттирилган. ХХ асрнинг 1-ярми адабиётида халқнинг мустамлакачилик зулмига қарши озодлик кураши ифодаланган. Ватанпарварлик ҳаракати ташкилотчиларидан бири ёзувчи Такин Кодо Хмайндир. У Ба Чхоу, У Ян Аун каби адиблар ижодида жамият ҳаётининг турли томонлари очиб берилган. Кўп ёзувчилар буддизмни ташвиқ қилди. Мянма мустақилликка эришгач (1948), ёзувчилар адабиётни янги ғоя ва мавзу билан бойитдилар (Да-гоун Тая, Тин Моу). Турли авлодга мансуб адиблар (Ма Ма Ле, Аун Лин ва ҳоказо) жаҳон адабиёти тажрибаси ва Мянма насрчилигининг энг яхши анъаналари негизида бадиий шаклларни та-комиллаштирди, муҳим ижтимоий, ахлоқиймаиший муаммоларни кўтариб чиқди. Адабиётда ватанпарварлик, тинчлик учун кураш, янги жамият қуриш каби етакчи мавзулар кенг ўрин олган.

Меъморлиги ва тасвирий санъати

Татон, Пи каби қад. шаҳарлардаги археологик қазишлар натижасида то-пилган Будда ибодатхоналарининг ҳаробалари ва бронза буюмларида ҳинд меъморлиги ҳамда санъатининг таъсири кўзга ташланади. Паган ва бошқа шаҳарларда ўрта асрларга оид кўпгина санъ-ат ва меъморлик ёдгорликлари сақланган. Ананда (1090), Дҳамаянд (1160), Табиню (1144) ибодатхоналари қурилган. Ёдгорликлар маҳобатли бўлиб, мураккаб жимжимадор безакларга бой, серхашам. Пагандаги ибодатхоналар ёнида қад. китоблар сақланадиган кутубхона (тайк)лар бўлган. Булардан энг машқури Питакаттейкдир (1508). Кейинги даврда қурилган биноларнинг меъморий тузилишида ўрта аср биноларига нисбатан янгилик йўқ, фақат ҳажмининг катталиги билан фарқланади. Улар қад. ступалар ёнига қурилган. Масалан, Янгондаги Шуэдагоун ступаси ўзининг зийнатли безаклари, катталиги билан машҳур. Бу Осиёдаги энг баланд (107 м) ва катта (70000 м2) бинолардан бири. У қанотли шерлар, кўп бошли илонлар тасвири билан безатилган. Ёғоч безаклар устига тилла суви югуртирилган. Кейинги йилларда миллий ва чет эллик меъморларнинг лойиҳалари асосида замонавий бинолар қуршши. Мянма ҳайкалтарошлиги (асосан, Будда ҳайкаллари)да нафислик ва нозиклик кўзга ташланади. Ҳозирги замон тасвирий санъати, айниқса, рассомчилигида миллийликка аҳамият берилган (рассом У. Кин Маун, ҳайкалтарош У Хан Тин ва бошқалар). Мянма халқ амалий санъатида уймакорлик, каштачилик ва бошқа машҳур.

Мусиқаси театр ва рақслар билан боғлиқ. Унинг манбаи кад. диний маросимларга бориб тақалади. Буддавийликдан анча олдин (ИХ аср) чолғу мусиқа шаклланган. Паган давлати (11 – ХИИИ асрлар) даврида юксак ривожи диний пагода (қаср) деворларидаги суратларда раққослар билан машшоқлар ифодасида тасвирланган. Хитой йилномаларида эса қўшиқ ва рақслар билан мусика асбобларининг тасвири ва тавсифи берилган. Оммалашган Мянма оркестри – сайнвайн 1538-йилда пайдо бўлган; то-вушқатори бўйича дойра уртасига териб осилган 21 барабан (пацайи), та-ёқча билан уриб чалинадиган 18 гонг, сурнайсимон хне, каттакичик зиллар (лингвин ва кхеквин), 13 эшма ипак тор урнатилган қайиқ шаклидаги арфа – саун, тимсоҳ шаклидаги 3 торли чертма – тоунлоунсаун, буғ шаклидаги потауку, чанг шаклидаги паттала, хилма-хил қунғироқчалар, тартарак каби асбоблар. Қўшиқчи раққослар қадимда кўпроқ жанговар тароналар ижро қилишган. Кейинги вақтда замонавий профессионал мусиқа санъати ривожлана бошлади. Янгон ва Мандалай шаҳарларида давлат мусиқа ва драма мактаблари очилган. Бу ерда мумтоз мянма ва европача мусиқий анъаналар урганилиб, ижодий ривожлантирилаётир.

Театри

Мянмада театр томошалари азалдан диний маросим ва халқ байрамларининг таркибий қисми бўлган. Халқ сайиллари ва интермедия шакллари диний удумлар ва меҳнат жараёнларидан келиб чиққан. Театр ҳақидаги дастлабки маълумот ХИ асрга оид. Ўша даврда қўшиқ ва раке иштирокидаги мусиқий интермедия, пантомима урф бўлган. Дабдабали диний томошаларга аста-секин ҳажвий саҳналар киритила бошлаган. ХВ асрда эртак ва диний ривоятларни жонлантирувчи „нибаткинг“ (мистерия), ХВИ асрда қўғирчоқ театри, ХВИИИ аср охирида сарой театри пайдо будди, янги жанр – „пяза“ шаклланди. Халқ театрида сақна, парда ва декорациялар булмас, томошабинлар бордон устида ёки ерда утиришар, зодагонлар томо-шани тепаликдан куришар эди. Актёрларнинг либосларига алоҳида эътибор берилар: қирол, мулозим, роҳиб ва бошқаларларнинг кийими рисоладагидек булиши шарт эди. Театрга Хитой ва Хиндистон санъатинингтаъсири кучли бўлган. ХИХ аср охирида Янгонда биринчи доимий театр биноси қурилди. Мянма мустақилликка эришгач, барча йирик шаҳарларда кўчма театрлар, қишлоқ жойларда ҳаваскор халқ театрлари ташкил этилди. Актёрлар давлат мусиқа ва драма мактабларида тайёрланади.

Киноси

1918-йилда суратхона эгаси У Он Маун „Бёрма филм компания“ фирмасини ташкил этиб, „Муҳаббат ва шароб“ филмини суратга олди (1920). 20-йилларда Янгонда бир неча киноком-паниялар вужудга келди, улар Будда ривоятлари мавзуидаги картиналар, мелодрама ва комедиялар, саргузашт филмлар чикардилар. 1932-йилда биринчи овозли филм – „Пул сотилмайди“ (режиссёр Д. Нацҳин) суратга олинди. 2жа-ҳон урушидан олдинги филмларда ин-глиз мустамлакачиларига қарши кураш руҳи яқкрл акс этди. Иккинчи жаҳон уруши ва япон оккупацияси давридаги вайронагарчилик, мустақилликнинг дастлабки йилларидаги ички қуролли можаролар оқибатида кино ишлаб чиқариш яхши ривож топмади. 60-йилларда хусусий киностудиялар маҳсулотида кўнгилочар филмлар ус-тунлик қилди. 1966-йилда давлат кино-компанияси „Севикли диёр“ бадиий филмини яратди. Кейинги йилларда экранга чикарилган ленталар орасида „Замонанинг зайли“ (режиссёр Маун Мо Мин), „Юрак тилга кирди“ (режиссёр Ту Кха), „Муҳаббат чаманзори“ (режиссёр Ей Ван Маун Жи), „Сен билан фахрланаман“ (режиссёр У Пхо Хан), „Башорат“ (режиссёр Пан Та Тин) каби бадиий филмлар эъти-борга сазовор. Мянмада йилига 30 дан зиёд бадиий филм ишлаб чиқарилади.[6]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Мьянмада норозилик намойишлари туфайли интернет узиб қўйилди“. Бугун.уз. 2021-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 15 февраль. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-14 санасида архивланган)
  2. ↑ „Мянмар генерал пледгес агаин то ҳолд неw элеcтион ас анти-cоуп протесц гроw“. Реутерс. Қаралди: фебрярй 8, 2021.
  3. ↑ „Мьянмада 3 март намойишлар бошлангандан буён қайд этилган энг қонли кун бўлди — БМТ“. Бугун.уз. 2021-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 4 март. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-14 санасида архивланган)
  4. ↑ „Мьянмада оммавий иш ташлаш бошланди, юз минглаб одамлар кўчаларга чиқди – фоторепортаж“. Бугун.уз. 2021-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 23 февраль. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-14 санасида архивланган)
  5. ↑ „Мьянмада ҳукуматнинг ҳарбийлар томонидан эгалланишга қарши намойиш қурбонлари сони 800 дан ошди“. Бугун.уз. 2021-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021 йил 2 июнь. (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-07-14 санасида архивланган)
  6. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил