Namangan stansiyasi
Ўзбекистон темир йўлининг Наманган шаҳридаги темир йўл стансияси.
Тарихи
Наманганда темир йўл транспортини қуриш ғояси 19-асрнинг охирида, яʻни 1899-йилда Самарқанд иккинчи гилдия савдогари Рехтзамер Й.А Туркистон генерал-губернаторига Ўрта Осиё темир йўлининг Қўқон стансиясидан Наманган шаҳригача бўлган темир йўл линиясини қуриш имкониятини ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш учун рухсат сўраб мурожаат қилди. Рехтзамернинг ўлими туфайли ғоя йўқолиб кецада, гарчи кўплаб рус савдо компаниялари "товарларни қайта юклаш ва унда вужудга келадиган қайта қадоқлаш, юк ҳаражатлари, аравалар ёки туяларда ташишда товарларнинг зарарланиши каби ноқулайликлар, Рус завод ва фабрикаларида фойдаланадиган махсулотларни қимматлашишига олиб келадиган қийинчиликларни бартараф этиш" -умидида расмий мурожатлар юборганлар.
1903-йилдан 1908-йилгача Темир йўл қурилиш масаласи билан йўллар қурилиш муҳандиси ҳамда йирик тадбиркор ва бир қатор нефт соҳасидаги ишланмалар муаллифи Ковалевский А.Н. шуғулланган. Айнан у 1908-йилда Қўқон-Наманган йўли аксиядорлик жамиятини тузишга рухсат олган ва 1910-йил 15-октабрга қадар барча устав капитали киритилиб, 3 799 845 рубл миқдорида облигациялар сотилган. Қўқон шаҳрида жойлашган қорилиш бошқармаси юқори малакали темир йўл муҳандислари билан таʻминланган: йўл бошқарувчиси Коболов Н.А., бош муҳандис Кригер Ф.Ф. эди. Иш 1911-йил 9-майда бошланиб, 1912-йил июн ойида белгиланган муддатидан бир йил олдин тугатилди. Ҳукумат комиссияси 1912-йил 21-22-декабрда Қўқон-Наманган линиясини қабул қилди. 1913-йил 5-январдан ё'л Фарғона номини олди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги Наманган темир йўл вокзалини қайта реконструксия қилиш тўғрисида"ги фармойишига асосан, бу ерда "Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти томонидан қайта таʻмирлаш ишлари амалга оширилди.