Наманган аэропорти (ИАТА: НМА, ИCАО: УЗФН) – Наманган вилояти Наманган шаҳри ғарбида жойлашган халқаро аэропорт.

Наманган халқаро аэропорти
ИАТА коди: НМА – ИCАО коди: УЗКН
Қисқача баён
Аэропорт тури Давлат мулки
Эгаси Узбекистан Аирпорц АЖ
Оператор Наманган халқаро аэропорти МЧЖ
Хизмат доираси Наманган
Жойлашуви Наманган, Наманган вилояти, Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Денгиз сатҳидан баландлиги ҳттпс://www.узаирwайс.cом/эн/флигҳц/интернатионал-аирпорт-наманган фт / 474 м
Координаталари 40°59′04″Н 071°33′24″Э / 40.98444°Н 71.55667°Э / 40.98444; 71.55667
Харита
NMA (Oʻzbekiston)
НМА
Аэропортнинг Ўзбекистон харитасидаги жойлашуви
Учиш/қўниш йўлаклари
Узунлиги Юзаси
фт м
10/28 10,698 3,261 Асфалт
Маълумотлар (2025)
Йўловчилар сони 867 367 [1]
Парвозлар сони 5 755 [1]
Манба: Wорлд Аэро Дата[2]

1992-йил 4-февралдаги ВМҚ-44-сонли қарор билан Наманган аэропорти янги ташкил этилган Ўзбекистон ҳаво йўллари таркибига киритилган[3].

2018-йил 27-ноябрдаги ПФ-5584-сонли президент фармони билан Ўзбекистондаги аэропортларни бошқариш учун Узбекистан Аирпорц компанияси ташкил этилди[4] ва Наманган аэропорти ҳам янги компания таркибига киритилди.

Алоқалари

„Шарқий“ ҳаб

Наманган халқаро аэропорти 2024-йилда

Наманган халқаро аэропорти 2021-йилгача „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпанияси ва МДҲ давлатларининг бошқа авиакомпаниялари самолётлари учун муқобил аэродром бўлган [5].

Бироқ 2021-йилда „Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпанияси Фарғона водийсидаги иккита аэропорт – Наманган ва Фарғона шаҳарлари халқаро аэропортлари ҳудудида „Шарқий“ ҳабни ташкил этишга қарор қилди.

2022-йил 30-январ куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги кўмагида Ўзбекистон ҳаво йўллари ва Узбекистан Аирпорц компанияларининг қўшма лойиҳаси бўлган „Шарқий“ ҳаб йўлга қўйилди. Лойиҳа Россиянинг 9 шаҳрига – Москва, Оренбург, Уфа, Самара, Омск, Иркуцк, Краснодар, Екатеринбург ҳамда Перм шаҳарларига тўғридан-тўғри арзон рейсларни амалга оширишни назарда тутади [6].

„Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпанияси томонидан „Шарқий“ ҳаб ташкил этилишининг асосий мақсади – Фарғона водийсидан талаб юқори бўлган йўналишлар бўйича парвоз қилиш учун шарт-шароитлар яратиш ҳисобланади[7]. Лойиҳага кўра, авиакомпания минтақадан Россия Федерацияси ва Фарғона водийси аҳолиси орасида машҳур бўлган узоқ хориж шаҳарларига йўналиш тармоғини кенгайтириш мақсадида Наманган ва Фарғона шаҳарларининг халқаро аэропортларидан фойдаланади.

Миллий авиакомпаниянинг Узбекистан Аирwайс Эхпресс ҳаво кемаларида Фулл Эcономй (тўлиқ иқтисодий синф) тамойили асосида Намангандан Москва, Перм, Самара, Омск, Оренбург, Иркуцк, Краснодар ва Екатеринбургга тўғридан-тўғри мунтазам авиақатновларни амалга оширишни бошлади. Илк парвоз 2022-йилнинг 30-январ куни Наманган-Перм йўналишида амалга оширилди[8]. Ушбу рейсда „Ўзбекистон ҳаво йўллари“нинг Аирбус А320 самолёти 174 нафар йўловчини Россиянинг Перм шаҳридаги халқаро аэропортга етказди[9]. 31-ямвар куни эса Намангандан Москва ва Оренбургга парвозлар қилинди [6].

„Ўзбекистон ҳаво йўллари“ Миллий авиакомпанияси Фарғона водийси бўйлаб бир қатор йўналишлар бўйича авиачипталар нархини 30 фоизга пасайтирди. Нархлар пасайишига самолётдаги ўриндиқлар сонининг кўпайиши ва хизмат кўрсатиш (озиқ-овқат, багаж) харажатларининг камайиши ҳисобига эришилди[6].

Авиакомпаниялар ва йўналишлар

Авиакомпания Манзиллар
Cентрум Аир Истанбул[10], Москва–Домодедово[11], Новосибирск[11], Самарқанд[12], Санкт-Петербург[11]
флйнас Жидда[13]
Жазеэра Аирwайс Кувайт[14]
Қанот Шарқ Дубай–Халқаро[15], Истанбул[16], Москва–Домодедово[17], Санкт-Петербург[17]
Ред Wингс Аирлинес Маҳачқалъа
Силк Авиа Тошкент[18]
Урал Аирлинес Иркуцк[19], Москва–Домодедово[20], Москва–Жуковский, Сочи[21], Екатеринбург[22]
Узбекистан Аирwайс Деҳли[23], Иркуцк (ҲЙ9821)[24], Красноярск (ҲЙ9823)[24], Москва–Внуково[25], Нижневартовск (ҲЙ9807)[24], Омск (ҲЙ9809)[24], Перм[26], Самара (ҲЙ9805)[24], Санкт-Петербург[27], Сочи (ҲЙ9825)[21][24], Тошкент, Уфа[28], Екатеринбург

Статистика

Наманган халқаро аэропортининг йиллик йўловчилар оқими статистикаси (2023–2025)
Йиллар Йўловчилар сони Йўловчилар сонининг
ўзгариши, %да
Парвозлар сони Парвозлар сонининг
ўзгариши, %да
Манбалар
2023 546 632 ▬ 4 466 ▬ [29]
2024 759 819 39,0% 5 404 21,0% [29]
2025 1000 000 14,2% 5 755 6,5% [1]

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 „Ўзбекистонда авиаташувлар: 2025-йил якунлари бўйича аэропортларнинг асосий кўрсаткичлари“. Узбекистан Аирпорц (2026-йил 10-феврал). Қаралди: 24-феврал 2026-йил.
  2. ↑ „архив нусхаси“. 2017-йил 11-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 23-июн.
  3. ↑ „“Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаво транспортини бошқариш тизими тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 44-сонли қарори“. лех.уз. Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (1992-йил 4-феврал). Қаралди: 12-июн 2025-йил.
  4. ↑ „"Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги ПФ-5584-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони“. лех.уз. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (2018-йил 27-ноябр). Қаралди: 7-май 2025-йил.
  5. ↑ „"Наманган" халқаро аэропорти“. наманган.уз. Наманган вилояти ҳокимлиги. Қаралди: 8-июн 2023-йил.
  6. ↑ 6,0 6,1 6,2 „В аэропорту Намангана запущен проект «Восточный хаб»“. Кун.уз (2022-йил 31-январ). Қаралди: 8-июн 2023-йил.
  7. ↑ „“Шарқий” хаб – Фарғона водийси шаҳарларидан фойда билан саёҳат қилинг“. узаирwайс.cом. Ўзбекистон ҳаво йўллари. Қаралди: 8-июн 2023-йил.
  8. ↑ Абдувалиев, Азизбек. „Наманган халқаро аэропортидан “Шарқий хаб” лойиҳаси доирасидаги илк парвоз амалга оширилди“. Дарё.уз (2022-йил 30-январ). Қаралди: 8-июн 2023-йил.
  9. ↑ „«Восточный хаб»: низкобюджетные авиаперевозки между Ферганской долиной Узбекистана и городами России“. авиатиоин21.ру. Қаралди: 8-июн 2023-йил.
  10. ↑ Лиу, Жим. „Cентрум Аир Планс Истанбул лате-Май 2025 Лаунч“ (эн-CА). АэроРоутес (2025-йил 23-май). Қаралди: 2025-йил 23-май.
  11. ↑ 11,0 11,1 11,2 Раззоков, Нодирбек. „Cентрум Аир лаунчес 15 неw Узбекистан–Руссиа флигҳц“ (эн). Узбекистан анд wорлд неwс, латест неwс. "Замин" - Неwс оф Узбекистан (2025-йил 5-июн). Қаралди: 2025-йил 9-июн.
  12. ↑ Лиу, Жим. „Cентрум Аир Жулй 2025 Самарканд Регионал Нетwорк Аддитионс“ (эн-CА). АэроРоутес (2025-йил 22-июл). Қаралди: 2025-йил 23-июл.
  13. ↑ Лиу, Жим. „флйнас НW24 Селеcтед Интернатионал Сервиcе Чангес – 24НОВ24“ (эн-CА). АэроРоутес (2024-йил 29-ноябр). Қаралди: 2024-йил 29-ноябр.
  14. ↑ „Жазеэра Аирwайс Счедулес Наманган лате-Сеп 2022 Лаунч“.
  15. ↑ Лиу, Жим. „Қанот Шарқ Аддс Наманган – Дубаи ин НW25“ (эн-CА). АэроРоутес (2025-йил 29-сентябр). Қаралди: 2025-йил 29-сентябр.
  16. ↑ „ҚАНОТ СҲАРҚ СCҲЕДУЛЕС ИСТАНБУЛ ЛАУНCҲ ФРОМ ЖУНЕ 2024“. Аэророутес. Қаралди: 2023-йил 29-май.
  17. ↑ 17,0 17,1 Лиу, Жим. „Қанот Шарқ Мосcоw Сервиcе Чангес Фром Аугуст 2024“ (эн-CА). АэроРоутес (2024-йил 31-июл). Қаралди: 2024-йил 5-август.
  18. ↑ „Отечественный лоукостер Силк Авиа запускает новые «авиамаршрутки» из Ташкента и Ферганы“. Подробно.уз.
  19. ↑ Лиу, Жим. „Урал Аирлинес Ресумес 4 Иркуцк Регионал Роутес ин НW24“ (эн-CА). АэроРоутес (2024-йил 15-октябр). Қаралди: 2024-йил 20-октябр.
  20. ↑ „"Уральские авиалинии" в январе запускают рейсы в пять городов Узбекистана“ (ру). Интерфах-Тоурисм (2023-йил 26-декабр). 2024-йил 9-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 26-декабр.
  21. ↑ 21,0 21,1 „Аэропорт Сочи расширяет международную программу“. НИА-Кубань (2024-йил 7-март). Қаралди: 2024-йил 7-март.
  22. ↑ Истомина, Анастасия. „«Уральские авиалинии» запустят рейсы в четыре города Узбекистана“ (ру). Новый День (2023-йил 26-декабр). Қаралди: 2023-йил 26-декабр.
  23. ↑ „Неw флигҳт фром Наманган то Делҳи“. Инстаграм. Қаралди: 2026-йил 15-январ.
  24. ↑ 24,0 24,1 24,2 24,3 24,4 24,5 „Намангандан Россияга парвозлар учун чегирма!“. Узбекистан Аирwайс (2025-йил 24-сентябр). Қаралди: 24-сентабр 2025-йил.
  25. ↑ „Узбекистан Аирwайс Мосcоw Сервиcе Чангес Фром Оcт 2023“. Аэророутес. Қаралди: 2023-йил 22-сентябр.
  26. ↑ „Узбекистан Аирwайс продлили полетную программу из Перми в Наманган“ (ру). Коммерсантъ (2025-йил 29-июл). Қаралди: 2025-йил 30-июл.
  27. ↑ „Больше рейсов в Фергану и Наманган!“ (ру). АэроТур. Оффиcиал wебсите фор Узбекистан Аирwайс тиcкец салес, суппортед бй Аэротур ЛЛC. Қаралди: 2024-йил 13-феврал.
  28. ↑ Горячкин, Павел. „Узбекистан Аирwайс увеличит число рейсов между Уфой и Наманганом“ (ру). Курсив Медиа Узбекистан (2025-йил 7-август). Қаралди: 2025-йил 7-август.
  29. ↑ 29,0 29,1 Пассажиропоток аэропортов Узбекистана вирос на 30%

Ҳаволалар