Наслчилик хўжалиги - чорва ҳайвонлари ва паррандаларнинг маълум бир зотига мансуб молларни урчитиш билан шуғулланадиган хўжалик. Наслчилик хўжалиги етакчи наслчилик заводи билан ҳамкорликда ягона селексион дастур асосида маълум бир зотдаги молларни етишти-риб кўпайтиради, уларнинг тип ва ти-зимларини такомиллаштиради. Наслчилик ишини олиб боришнинг асосий усули наслчилик заводларидаги каби соф зотли урчитиш бўлиб, зотдаги тизим ва оилаларни такомиллаштириб, подада дурагай моллар бўлса, уларни қон сингдириш усули билан чатиштиради. Наслчилик заводларидан ва чет давлатлардан келтирилган наелли молларни кўпайтириб, ўз репродуктив молларини маълум йўналишда зооветеринария қоидалари асосида парвариш қилади.

Шунингдек, ўз подасини тўлдиришдан ташқари оддий наслчилик фермалари-га, наслчилик репродукторларига ва деҳқон (фермер) хўжаликларига наслли моллар етказиб беради. Хўжаликда моллар ва паррандалар ҳар йили бо-нитировкадан ўтказилади, наслдор ҳайвонларни давлат китобига ёзишга керакли ҳужжатларни расмийлаштиради.

Наслчилик хўжалиги белгиланган тартибда қар беш йилда бир марта Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспексияси томонидан давлат аттестациясидан ўтказилади. Наслчилик хўжалигининг фаолиятига баҳо беришда хўжаликда олиб борилаётган наслчилик ишларининг аҳво-лига, чорва моллари бош сонига, маҳ-сулдорлигига ҳамда уларнинг соғлом-лигига алоҳида аҳамият берилади.

Ўзбекистонда Наслчилик хўжалигининг бир неча то-ифадаги тармоклари ташкил этилган. Улар наслчилик заводлари, Наслчилик хўжалигилари ва наслчилик фермаларидир. 2003-йилда Наслчилик хўжалиги тоифасида жами 357 та хўжалик ишлади. Барча тоифадаги Наслчилик хўжалигиларининг 44 тасини наслчилик заводлари, 66 тасини Наслчилик хўжалигилари ва 247 тасини наслчилик фермалари ташкил этди. Қорамолчиликда 16 завод, 24 хўжалик ва 212 наслчилик фермаси, қоракўлчиликда 18 завод, 13 хўжалик ва 3 ферма, думбали қўйчиликда 2 завод, 3 хўжалик ва 14 ферма, эчкичиликда 1 та завод, 2 та хўжалик ва 4 та ферма, йилқичиликда 3 та завод, 1 та хўжалик ва 11 та ферма, туячиликда 2 та ферма, паррандачиликда 1 та завод, 1 та И-тартибли ва 1 та И-тартибли репродуктор хўжалиги, балиқчиликда 1 та завод, чўчқачиликда 2 та хўжалик, асал-аричиликда 2 та хўжалик, 2 та ферма ва тут ипак қурти бўйича 3 та наслчилик ст-яси ва 15 та наслчилик заводи мавжуд (2003) (яна қаранг Давлат наслчилик заводи).

Изатулла Эшматов.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил