Натрий(На)
Атом рақами 11
Кўриниши оқиш-кумуш ранг юмшоқ металл
Атом хоссаси
Атом массаси
(моляр массаси)
22.989768 м. а. б. (г/мол)
Атом радиуси 190 пм
Ионлашиш энергияси
(биринчи электрон)
495.6(5.14) кЖ/мол (эВ)
Электрон конфигурацияси [Не] 3с1
Кимёвий хоссалари
Ковалентлик радиуси 154 пм
Ион радиуси 97 (+1э) пм
Электрманфийлик
(полинг бўйича)
0.93
Электрод потенсиали -2.71 в
Оксидланиш даражаси 1
Термодинамик хоссалари
Зичлик 0.971 г/см³
Солиштирма иссиқлик сиғими 1.222 Ж/(К·мол)
Иссиқлик ўтказувчанлик 142.0 Вт/(м·К)
Эриш ҳарорати 370.96 К
Эриш иссиқлиги 2.64 кЖ/мол
Қайнаш ҳарорати 1156.1 К
Қайнаш иссиқлиги 97.9 кЖ/мол
Моляр ҳажм 23.7 см³/мол
Кристалл панжараси
Панжара тузилиши кубик марказлашган
Панжара даври 4.230 Å
Панжара/атом нисбати н/а
Дебе ҳарорати 150.00 К
11
Натрий
На
22,9898
[Не]3с1

Натрий (араб, натрун, юн. нитрон — табиий сода; лот. натриум), На — Менделеев даврий системасининг 1-гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Ишқорий металл. Тартиб рақами 11, атом массаси 22,9898. Битта табиий изотопи 23На бор. Сунъий радиоактив изотопларидан 23На ва 24На муҳим. Натрийнинг табиий бирикмалари — ош тузи НаCл, сода На2CО3 қадимдан маълум. Металл ҳолидаги Натрийни 1807-йилда инглиз олими Натрий Деви ўювчи натрийни электролизлаб ажратиб олган. Масса жиҳатдан Ер пўстининг 2,64% ини ташкил қилади. Қуёш атмосфераси ва юлдузлараро фазода Натрий борлиги аниқланган. Денгиз сувида 1,5-1015 т Натрий бор. Натрий табиатда фақат би-рикма (тузлар) ҳолида учрайди. Улардан энг муҳимлари: натрий хлорид, яъни ош тузи (тош туз, галит) НаCл, натрий сулфат (мирабилит, глаубер тузи) На2СО410Ҳ2О, натрий нитрат (чили селитраси) НаНО3, натрий сулфат (тенардит) На2СО4, трона НаҲ(CО3)2, натрий алюминий гексафторид (криолит) 3НаФ-АлФ3, натрий тетраборат (бура — тинкал) № 2В4О710Н2Оваб. Бундан ташқари, Натрий Са, Ср, Ба, Мг, А1 ва нодирер элементлари билан бирга кўпгина табиий силикатлар таркибига киради. Натрий ўсимликлар (бўйимодарон, денгиз ўти) таркибида ҳам бор. Одам ва ҳайвонлар организмида бирикмалар ҳолида бўлади. Масалан, Натрий ионлари одам қони плазмасида 0,320%, суякда 0,6%, мускул тўқимасида 0,6—1,5% ни ташкил қилади. Организмда сарф қилинган Натрий ўрнини тўлдириш учун киши суткасига 4—5 г ош тузи истеъмол қилиши лозим. Натрий конлари ер юзида кенг тарқалган. Ўзбекистонда Сурхондарё вилоятида ва Қорақалпоғистонда катта ош тузи конлари бор.

Натрий — кумуш каби оқ, юмшоқ металл; пичоқ билан осон кесилади. Зичлиги 0,968 г/см³ (20° да), суюқланиш температураси 97,83°, қайнаш температураси 882,9°. Кимёвий жиҳатдан жуда фаол. Ҳавода осон оксидланади. Сув билан шиддатли реаксияга киришиб (реаксия баъзан портлаш билан боради), натрий гидроксид НаОҲ ва Н2 ҳосил қилади. Водород, кислород, галогенлар, олтингугурт, углерод ва бошқа билан реаксияга кириша олади. Натрий суюқ аммиакда яхши эрийди. Кўпгина металлар билан қотишмалар беради.

Натрий ош тузи НаCл ни электролизлаб олинади. Натрий жуда фаол металл бўлгани учун керосинда сақланиши керак. Уни кавшарлаб бекитилган идиш ёки махсус систернада ташиш мумкин. Натрийни ишлатишда махсус коржома, қўлқоп кийиб, кўзойнак тақиш лозим. Иш жойи ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланиши зарур. Натрий бор жойда ёнғинни сув билан ўчириш мумкин эмас, акс ҳолда портлаш юз беради.

Натрий (ўзи ёки қотишмаси) авиация двигателларида, ядро реакторларида, махсус ёриткичларда, металлургияда (қай-тарувчи сифатида ва қотишмалар олишда) ва тетраэтилқўрғошин олишда, бирикмалари тиббиётда касалликларни даволашда, қишлоқ хўжалигида ўғит сифатида ишлатилади.

Натрий бирикмалари. Натрий бикарбонат, ичимлик сода — НаҲCО3 рангсиз моноклин панжарали кристалл модда, зичлиги 2,16—2,22 г/см³. Киздирилганда 50° даёқ ўзидан карбонат ангидрид СО2 ни чиқара бошлайди. 100—150° да бутунлай парчаланиб, натрий карбонат На2CО3 га айланади. Сувда 20° да 8,8%, 60° да 14,1% эрийди. Натрий карбонатга СО2 таъсир эттириб олинади. Озиқ-овқат саноатида, тиббиётда ва ўт ўчирувчи модда сифатида ишлатилади (қаранг Сода).

Натрий бромид, НаБр — бромид кислота (НВг)нинг натрийли тузи. Рангсиз гигроскопик кристалл модда, зичлиги 3,20 г/см³, суюқланиш температураси 747°, кайнаш температураси 1390°. Сувда яхши эрийди, 30° дан паст температурада НаБр-2Ҳ2О ҳолида кристалланади. НаОҲ эритмаси Вг таъсир эттириб олинади. Оптик материал сифатида, тиббиётда ва фо-тографияда ишлатилади.

Натрий ёдид, Нал — рангсиз кристалл модда, зичлиги 3,665 г/см³, суюқланиш температураси 662°, кайнаш температураси 1307°. Ёруғликда хаводаги кислород билан оксидланиб, эркин ёд ажратиб сарғаяди. Сувда 20° да 64,1%, 100° да 75,1% эрийди. Сув билан кристаллогид-ратлар ҳосил қилади: Нал-5Ҳ2О, НаИ-2Ҳ2О. Метил ва этил спиртида, ацетонда эрийди. Фе3лҲ билан НаCО3 ўртасидаги алмашиш реаксияси асосида олинади. Тиббиётда ёд препарати сифатида қўлланади.

Натрий силикатлар — силикат кислоталарнинг натрийли тузлари, натрий метасиликат (На2СиО3), натрий ортосиликат (На4СиО4), натрий пиросиликат (На6Си07), натрий бисиликат (На2СиО5), натрий трисиликат (На2Си3О7). Сувда эриганда қуюқ коллоид эритма ҳосил қилади. Натрий ме-тасиликатнинг 1, 5, 6, 8 ва 9 молекула сувли, натрий пиросиликатнинг 3,5 ва 11 молекула сувли кислоталлогидратлари мавжуд.

Натрий метасиликат шишасимон аморф модда. Зичлиги 2,614 г/см³, суюқланиш температураси 1089°. Натрий ортосиликатнинг 2 та модификацияси бор, бир турдан иккинчи турга айланиш температураси 960°; суюқланиш температураси 1118° (парчаланади). Натрий пиросиликат ўткир қиррали плас-тинкасимон кристалл модда. Зичлиги 2,96 г/см³, суюқланиш температураси 1115°. Натрий бисиликат ромб панжа-рали кристалл модда. Зичлиги 2,496 г/см³, суюқланиш температураси 874°. Натрий трисиликат моноклин панжарали кристалл модда. Зичлиги 2,467 г/см³, суюқланиш температураси 700°. Натрий тегишли таркибли шишаларни кристаллаш йўли билан олинади. Шиша, алюмосиликат катализаторлар, сеолитлар, шунингдек, суюқ шиша ишлаб чиқаришда қўлланади.

Натрий тиосулфат (натрий гипосулфит), На2С2О32Ҳ2О — рангсиз, ялтироқ кристалл модда, зичлиги 2,119 г/см³. Сувсиз На2С2О3 ок, порошок, очиқ ҳавода фақат бир неча кун барқарор. Нам ҳавода тез оксидланади. Спиртда эримайди. 100 г сувда 20° да 70,2 г эрийди. Сувдаги эритмаси ҳаводан кислород ютади. Олтингугуртни натрий сулфатнинг иссиқ эритмасида эритиб: На2СО3+С=На2С2О3; натрий гидросулфидни натрий би-сулфитга таъсир эттириб: 2НаҲС + 4НаҲСО3 = 3На2С2О3+ ЗН2О ва бошқа усулларда олинади. Фотографияда, тўқимачиликда, кўнчиликда, тиббиё-тда, шунингдек, аналитик кимёда реактив сифатида ишлатилади.

Натрий фосфатлар — мета-, орто- ва пирофосфат кислоталарнинг натрий тузлари. Ортофосфат кислота уч хил фосфат ҳосил қилади, Мас, мононатрий фосфат (НаҲ2ПО4), динатрий фосфат (На2ҲПО4); тринатрий фосфат (На3ПО4). Агар НаҲ2ПО4 қиздирилса, ўзидан сув чиқариб натри й гидропирофосфат (На2Ҳ2П2О7) га, янада кучлироқ қиздирилса, полимер модда — натрий гексаметафосфат (НаПО3)6 га айланади. Агар На2ҲПО4 қиздирилса, натрий пирофосфат (На4П2О7) ҳосил бўлади. Натрий сувни юмшатишда, рудаларни бойитишда, тўқимачилик, кўн, озиқ-овқат саноатларида, фотографияда, электролизда ва бошқа сохаларда қўлланади[1].

Натрий — унсурлар даврий жадвалининг 11 унсури, ишқорий металл.

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил