Navoiy kon-metallurgiya kombinati
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
Навоий кон-металлургия комбинати АЖ ("НКМК" АЖ) - 1958-йилда ташкил топган. Комбинатда олтин, кумуш, қурилиш материаллари, мармар маҳсулотлари қазиб олинади. Бундан ташқари машинасозлик техника ишлаб чиқарилади. Қидирув-разведка ишлари, маъданни қазиб олиш ва уни қайта ишлашдан бошлаб соф (999,9) олтин олишгача бўлган тугалланган жараённи амалга оширувчи саноат корхонаси ҳисобланади.
| Қисқартма | НКМК |
|---|---|
| Тури | комбинат |
| Саноат | тог'-кон металлургия саноати, қазиб олиш |
| Мақоми | амалда |
| Ишга тушган санаси | 1958 |
| Жойлашуви | Навоий вилояти |
| Ҳудудий хизмати |
|
| Бош директор | Қувондиқ Санақулов |
| ИИТКИга ҳаражатлар |
|
| Вебсайти | нгмк.уз |
Фаолияти
Комбинат таркибида республиканинг 5 та вилоятида жойлашган 5 та кон бошқармаси ва улар негизида қурилган Навоий, Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод, Мурунтов конидан олтин рудалари қазиб олиш шаҳарлари ҳамда бошқа саноат, маданий-маиший объектлар бор.
Шимолий кон бошқармаси (Учқудуқ шаҳри) 1958-йилда ташкил этилган. Корхонанинг асосий фаолияти Учқудуқ кони негизида уран маъданини очиқ ва ер ости усулларида, шунингдек, ер остида танлаб эритмага ўтказиш усули орқали қазиб олиш ва қайта ишлашдан иборат. „Кокпатас“ конининг таркибида олтин мавжуд бўлган маъданларни қазиб олиш ва бойитиш ишлари ҳам корхона фаолият йўналишига киради.
Марказий кон бошқармаси (Зарафшон шаҳри) — Мурунтов ноёб олтин конини ўзлаштириш учун 1964-йилда барпо этилган. 1967-йилнинг март ойидан бошлаб очиқ усулда кон ишларини олиб боради.
Жанубий кон бошқармаси (Нуробод шаҳри) — Собирсой уран конини ўзлаштириш мақсадида 1964-йил январ ойида ташкил этилган. Фаолияти уран қазиб олиш, Зармитан ва Маржонбулоқ конларидаги таркибида олтин бўлган маъданларни қазиб олиш, мармар қазиб олиш ҳамда ундан силлиқланган ва пардозлаш тахтачаларини ишлаб чиқариш, шунингдек, турли диаметрдаги поливинилхлорид ва полиэтилен қувурлар ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.
5-кон бошқармаси (Зафаробод шаҳри) — Бухоро вилояти ҳудудида жойлашган. 1971-йил феврал ойида Букиной уран конлар гуруҳини саноат усулида ўзлаштириш мақсадида Ленинобод кон-кимё комбинатининг бўлинмаси сифатида ташкил этилган. 1993-йилда Навоий кон-металлургия комбинати таркибига унинг таркибий бўлинмаси сифатида кирган. Фаолияти уранни ер остида танлаб эритмага ўтказиш усули орқали қазиб олишдан иборат.
2-кон бошқармаси (Красногорск шаҳарчаси) — Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳудудида жойлашган. 1954-йилда Човли уран конини ўзлаштириш мақсадида кон қазиб олиш корхонаси сифатида ташкил этилган. 1995-йилдан бошлаб Навоий кон-металлургия комбинати таркибида фаолият юритади. Фаолияти пардозловчи габбро тошини саноат усулида қазиб олиш ҳамда фосфорит хомашёсини қайта ишлашдан иборат.
„Навоий машинасозлик заводи“ ишлаб чиқариш бирлашмаси — 1963-йилнинг октабрда комбинат бўлинмаларининг иш фаолиятини таъминлаш учун таъмирлаш базаси сифатида ташкил этилган. Заргарлик заводи (Зарафшон шаҳри) — 1992-йилда Ўзбекистон ва Америка иштирокидаги қўшма корхона сифатида ташкил этилган. 1996-йилдан бошлаб комбинат таркибидаги бўлинма сифатида фаолият юритади. Фаолияти заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришга йўналтирилган. „Агама“ давлат трикотаж фирмаси — 1990-йилда халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва уларни сотиш бўйича қўшма корхона сифатида ташкил этилган. 1997-йилдан бошлаб устки трикотаж буюмлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Навоий кон-металлургия комбинатининг шўба корхонаси ҳисобланади. Зарафшон қурилиш бошқармаси — 1967-йилда ташкил этилган. Таркибига 7-қурилиш-монтаж бошқармаси, темир-бетон буюмлари заводи, механизациялаштирилган ишлар бошқармаси ҳамда ишлаб чиқариш-технологик ва бутлаш бошқармалари киради. Корхона саноат ва фуқаролик қурилишини амалга оширади, шунингдек, автомобил ва темир йўллар қурилиши билан шуғулланади.Қизилқум фосфорит мажмуаси — маъдан қазиб олиш ва фосфорит унини ишлаб чиқариш бўйича корхонанинг биринчи навбати 1998-йилда ишга туширилган. 2001-йил август ойидан бошлаб куйдирилган фосфорит консентратини ишлаб чиқаради ва уни Самарқанд кимё заводи ҳамда Олмалиқдаги «Аммофос» аксиядорлик жамиятига етказиб беради.
Тарихи
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг мамлакатда олтин ва уран қазиб олиш саноатининг ривожланишида янги тарихий босқич бошланди. Ушбу давр мобайнида Навоий кон-металлургия комбинатида Учқудуқда олтин ажратиб олиш мажмуаси, 3-гидрометаллургия заводи ҳамда Кўкпатос ва Довгостов олтин конларининг қурилиши якунланди ва улар ишга туширилди. Шунингдек, «Зарафшон–Неwмонт» қўшма корхонаси ташкил этилди ҳамда эмулсияли портловчи моддалар ишлаб чиқарувчи завод қурилди.
Комбинатда ишлаб чиқарилган олтин ёмбилар. Таркибида олтин мавжуд бўлган маъданларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Навоий КМК кўп йиллар мобайнида юқори техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан барқарор ишлаб келмоқда. Мамлакат мустақиллиги йилларида олтин ишлаб чиқариш 1,5 баравар кўпайди. Ишлаб турган корхоналарни техник қайта жиҳозлаш, янги навбатларни қуриш, шунингдек, олтин ишлаб чиқариш самарадорлигини сезиларли даражада ошириш имконини берувчи энг янги илмий-техник тадқиқотлар жорий этилди.
Комбинат Ўзбекистондаги йирик илмий марказлар ва муассасалар, ўқув юртлари, жаҳондаги кончилик ва рангли металлургия саноатидаги энг йирик компаниялар билан ҳамкорлик қилади. Машҳур фирмалар билан узоқ муддатли мустаҳкам алоқалар ўрнатган. Навоий КМК „Дўстлик“ ордени билан мукофотланган (2000-йил). Комбинат директори Николай Кучерский, экскаватор машинисти Анатолий Панин, Қувондиқ Санақуловга „Ўзбекистон Қаҳрамони“ унвони берилган, кўпгина ходимлар меҳнатдаги ютуқлари учун Ўзбекистон Республикасининг орден ва медаллари билан мукофотланган.[1][2]
Манбалар
Ҳаволалар
- Оффиcиал сите (Wайбаcк Мачине сайтида 2024-05-06 санасида архивланган)
- ҳттп://www.wисе-ураниум.орг - Wорлд Информатион Сервиcе он Энергй
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
- ZiyoSfera:Ichki havolasiz maqolalar
- Oʻzbekiston maqtov yorligʻi sohiblari
- Doʻstlik ordeni sohiblari
- Tasvirsiz maqolalar
- Webarxiv andozasi wayback havolalari
- Oʻzbekiston milliy ensiklopediyasi maqolalari
- Oʻzbekistonning togʻ-kon sanoati korxonalari
- Oʻzbekiston metallurgiya korxonalari
- Doʻstlik ordeni bilan taqdirlangan tashkilotlar
- Oʻzbekistonning uran qazib oluvchi korxonalari
- Navoiy viloyati bino va inshootlari