Навуходоносор ИИ — Бобил подшоси (милоддан аввалги 605—562). 605-йил Сурия ва Фаластин ҳудудини босиб олган, 598-йил Шимолий Арабистонга юриш қилган. 597-йил, сўнгра 587-йил (бошқа маълумотларга кўра, 586-йил) қўзғолон кўтарган Қуддус шаҳрини вайрон қилган. Яҳудия (Иудея) подшолигини тугатган ва Яҳудиянинг аксарият аҳолисини асир қилиб олиб кетган. Унинг даврида машҳур „Бобил минораси“ ва осма боғлар бунёд этилган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил