Nazar Eshonqul
- Википедияда исми Назар бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Назар Эшонқул (15-июн 1962-йил Қашқадарё вилояти, Қамаши тумани) – Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи, ссенарийнавис, тележурналист[1]. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.
| Назар Солиевич Эшонқулов | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1962-йил 15-июн |
| Касби | ёзувчи |
| Ижод қилган тиллари | ўзбек тили |
| Фуқаролиги |
|
| Йўналиш | ҳикоя, роман, қисса |
| Мукофотлари |
|
Таржимаи ҳоли
Назар Солиевич Эшонқулов 1962-йил 15-июн куни Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Терсота қишлоғида дунёга келган. 1979-йилда Ўрта мактабни тамомлаб Тошкент давлат университетининг журналистика факултетида таҳсил олди (1981—1986) ва ўшу ерда аспирантурани ҳам (1986—1991) давом эттирди.
Фаолияти
- 1991-1994-йилларда "Ёзувчи" газетасида масъул котиби ва бо'лим мудири[2];
- 1994-1997-йилларда О'збекистон Ёзувчилар уюшмасида ижодий масалалари бўйича маслаҳатчиси
- 1997-2005-йилларда „Жаҳон адабиёти" журналида масъул котиби ва бо'лим мудири
- 2005-2015-йилларда О'збекистон миллий телерадиокомпаниясининг "О'збекистон" телерадиоканали "Маданий-ма'рифий ко'рсатувлар" бо'лими бош муҳаррири, 2016-йилдан буён "О'збектелефилм" давлат муассасаси бош муҳаррири ва директори о'ринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Асарлари, киноссенарийлари ва драматургияси
Насримизнинг ўтган аср 80–90-йиллардаги янгланиши одатий анъанавий йўлдан бирмунча ўзгачароқ кечди, ХИХ аср охири – ХХаср бошларида Ғарбда пайдо бўлган адабий оқимга ўхшаш сифатлар пайдо бўлди. Шу ўринда ёзувчи Назар Эшонқул ўзбек насрига, айниқса, ҳикоячилигига ўзгача овоз ва руҳ олиб кирди. У мана шу жанрни Шарқ ва Ғарб адабиёти анъаналари билан уйғунлаштираётган адиблар қаторидан жой олган. Унинг дастлабки асари – „Уруш одамлари“[3] қиссаси (1989). Шундан сўнг „Момоқўшиқ“ (1991), „Ялпиз ҳиди“ (1996) „Уфқ ортидаги қуёш“, „Маймун етаклаган одам“ (2004), „Шамолни тутиб бўлмайди“(2005), „Шафтоли гули“ (2011) номли бир қатор китоблари нашр этилди. "Гўрўғли ёҳуд Ҳаёт суви", "Таъқиқ меваси", "Гирён" романлари нашр этилган. 2012-йилда "Шарқ юлдузи" журналида "Го'ро'г'ли ёҳуд Ҳаёт суви" романи 2-3-сонларда ёзилган ва 2018-йилда эса Г'афур Г'улом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйида алоҳида китоб сифатида чоп этилган. Назар Эшонқул ссенарийлари асосида "Нотаниш полвон", "Лола", "Айдинлар", "Қиш эртаги", "Пойдевор", "Севги фариштаси" бадиий филмлари ва "Туташ тақдирлар", "Опа-сингиллар", "Ёш оила", "Чегарадаги қишлоқ: 1-мавсум", "Муҳаббат либослари: 1-мавсум", "Устоз", "Чегарадаги қишлоқ: 2-мавсум", "Муҳаббат либослари: 2-мавсум" телесериаллари суратга олинган. Назар Эшонқул "Сумбула", "Широқ" ва "Жалолиддин Мангуберди" песаларини саҳналаштирган.
Назар Эшонқул ҳақидаги фикрлар
Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров ёзувчи ҳақида шундай дейди: „Назар Эшонқул менинг назаримда бизнинг ўзбек адабиётида дунё адабиётларининг энг илғор оқимлари ва усулларини чуқур ўрганаган ва ўз асарларида тарғиб қилган“.
Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети профессори Баҳодир Холиқов шундай фикрларини билдирган: „Назар Эшонқул асарлари орқали Европа, шунингдек, Лотин Америкаси ёзувчиларининг асарларини ҳам тўғри тушуниш, уларнинг асарларини англаш, ҳис этиш имкониятига ҳам эга бўламиз“.
Мукофотлари ва ютуқлари
Назар Эшонқул 1999-йили „Шуҳрат“ медали билан тақдирланган[4]. 2022-йил 27-июнда О'збекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан "О'збекистонда хизмат ко'рсатган маданият ходими" унвони билан тақдирланган. 2024-йилда Техас университети қошидаги Мундус Артиум Пресс жаҳон адабиёти нашриёти томонидан „Йил ёзувчиси“ деб топилган[5] ва ушбу мукофот билан тақдирланган.
Манбалар
- ↑ "Зиё истаган қалблар учун! – Назар Эшонқул (1962)" ҳттпс://www.зиёуз.cом/портал-ҳақида/харита/узбек-насри/назар-эшонқул-1962
- ↑ ҳттпс://лех.уз/доcс/3783426
- ↑ ["Назар Эшонқул. Уруш одамлари (қисса) - www.зиёуз.уз" ҳттпс://зиёуз.уз/озбек-насри/назар-эшонқул/назар-эшонқул-уруш-одамлари-қисса/ „Назар Эшонқул. Уруш одамлари (қисса)“] (06.01.14). Қаралди: 04.08.23.
- ↑ „НАЗАР ЭСҲОНҚУЛ“. 2024-йил 29-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 29-феврал.
- ↑ „Ёзувчи Назар Эшонқул хориж нашриёти томонидан “Йил ёзувчиси” деб топилди“. ойина.уз (2024-йил 4-ноябр). Қаралди: 2025-йил 3-июн.