Нефт (форсча: نفت‎‎ - нафт), қорамой — суюқ ёнувчи қазилма бойлик, органик бирикмаларнинг, асосан, углеводородларнинг мураккаб аралашмасидан иборат модда. Ер юзасидан, асосан, 1,2—2,0 км чуқурликдаги ер ости гумбазларининг ғовак ёки серёриқ тоғ жинслари (қум, қумтош, оҳактошлар)да жойлашган. Чиқарилаётган нефт, асосан, бурғиланган қудуқлардан олинади.

Нефт ўта муҳим ёнилғи-энергия манбаи бўлиб, бензин, керосин дизел ёнилғиси, мазут,мойлаш материаллари ва битумлар олишда асосий хом ашё сифатида ишлатилади.

Нефт Қора ёки қўнғир, баъзан оч малла рангли бўлиб, ўзига хос ҳиди бор. Зичлиги 750–970 кг/м³. Зичлиги 20° да 850 кг/м³ дан паст бўлган Нефтлар енгил,851 –885 кг/м³ — ўртача оғирликдаги ва 885 кг/м³ дан юқорилари оғир Нефт ҳисобланади. Қайнаш температураси 28° дан юқори. Қотиш температураси —60°дан —26° гача, 50° даги қовушоқлиги 1,2—55 мм2/с, солиштирма иссиқлик сиғими 1,7—2,1 кЖ/(кг. К), ёниш иссиклиги 43,7—46,2 МЖ/кг га тенг. Чақнаш ҳарорати 35— 120°. Органик эритувчиларда эрийди, сувда эримайди, лекин сув билан турғун эмулсия ҳосил қилади.

Нефт таркибида парафин, нафтен ва ароматик углеводородлар бўлади, углерод 82—87%, водород —11,5—14,5%, олтингугурт 0,1—5,5%ни ташкил этади. Бундан ташқари, ванадий, никел, калсий, магний, темир, алюминий, кремний, натрий каби 20 дан ортиқ элементлар, 5% гача ҳар хил аралашмалар — нафтен кислоталар, асфалт-смола моддалар, меркаптанлар, водород сулфид, тиофен ва тиофанлар, дисулфидлар, пиридин, пиперидин ва бошқа мавжуд. Нефт таркибидаги олтингугурт миқдорига қараб кам олтингугуртли (0,6% гача), олтингугуртли (0,6—1,8%) ва кўп олтингугуртли (1,8%дан ортиқ) синфларга бўлинади.

Баъзи олимлар Нефт ни табиатдаги кимёвий ўзгаришлар натижасида ҳосил бўлган деб ҳисоблаганлар. Бу ҳақда 2 қарама-қарши фикр — анорганик ва органик гипотезалар мавжуд. Анорганик гипотеза асосчиси франсуз кимёгари М. Бертло (1866) Нефт ер қаърида карбонат кислотанинг ишқорий металларга таъсири натижасида, шунга ўхшаш, Д. И. Менделеев (1877) ер қаърига синиш зоналари орқали тушган сувнинг углеродли металл (карбид) ларга таъсири натижасида ҳосил бўлган, деган фикрни билдирганлар.

1922 йил

ХХ аср бошларида эса Нефт ҳосил бўлишининг органик гипотезаси ривожланти-рилди ва чўкинди жинслардаги сапропел (органик балчиқ) билан Нефт узвий алоқада деб топилди. Бу гипотезага кўра, Нефт кўл ва денгиз остида чўкинди жинслар билан бирга чўкадиган ҳар хил йирик ҳайвонлар (қад. ихтиозаврлар, китлар ва ҳашалотлар)дан тортиб планктонларгача бўлган жониворлар ва ўсимлик қолдиқларидан ҳосил бўлган. Денгиз ва кўл тубида йиғилган органик модданинг бир қисми денгиз жониворларига озиқ бўлса, бир қисми сувда эриган кислород билан оксидланиб йўқолган ва органик модданинг жуда оз (2—3% гача) миқдори денгиз тубида лойқага аралашиб, унга қорамтир туе берган. Лойка ичида органик модда кислородсиз муҳитда анаэроб бактериялар таъсирида ўзгарган. Чўкинди жинслар таркибидаги сапропелнинг бир неча млн. йиллар давомида ўзгариб Нефт ҳосил бўлиши лабаратория синовларида амалий жиҳатдан ўрганилган. Бунда Ер пўстининг 1200–1500 м чуқурлигидаги органик моддаларнинг мураккаб молекулалари парчаланиб, газеимон, суюқ ва қаттиқ углеводородлар ажралиб чиқиши мумкин. Ундан ҳам чуқурроқ (3000–4000 м)да жараён янада тезлашиб, Нефт ҳосил бўлишининг бош фазасини вужудга келтирган ва углеводородлар максимал миқдорда ажралиб чиққан.

нефт захиралари

Нефтли қатламлар Ер пўсти тарихининг ҳамма даврларига мансуб қаватларида учрайди, аммо энг кўп захираси девон, юра, бур ва тўртламчи давр ётқизиқларида жойлашган. Нефтли қатламлар майдони 1000 км², қалинлиги 100 м гача етиб, бир конда бир неча Нефтли қатлам мавжуд бўлиши мумкин.

Нефт жуда қадимдан ишлатиб келинган. Яқин Шаркда жойлашган қадимий давлатларда аҳоли Нефт ва битумдан фойдаланганлиги ҳақида маълумотлар сақланиб қолган. Жумладан, тарихий манбаларда Сурия ва Ироқсан оқиб утадиган Фурот дарёсининг соҳилларида миллоддан 4—6 минг йил аввал, икки дарё оралиғида жойлашган Шумер давлати (ҳозирги Ироқ)да, Бобилда, Қадимги Мисрда юнон ва римликлар идишлар ясашда, ҳайкалларни безашда, сарой ва йўл қурилишларида, жасадларни балзамлаш ва мумиёлашда Нефтдан ишлатганликлари қайд этилган. Нефт куйган жойни, шиш, ревматизм ва тери касалликларини даволашда ишлатилган. Юнон табиби Гиппократ Нефт билан тайёрланган дорилар таркибини, италиялик машҳур сайёх. Марко Поло (1254—1324) Кавказда "ер мойи" борлигини, ундан ёнилғи сифатида фойдаланиш ва туяларни даволашда ишлатиш мумкинлигини ёзиб қолдирганлар. Қадимда шарқда Нефтдан ҳарбий мақсадларда ҳам фойдаланганлар. Шунингдек, милоддан аввалги 331 йил Нефтдан Генуя (Италия) кўчаларини ёритишда фойдаланганликлари маълум.

Нефт чиқариш қадим замонлардан маълум. Милоддан аввалги Киссияда Нефт қудуқлардан чиқарилган. Мидия, Бобил ва Сурияда Нефт очиқ сув ҳавзалари юзидан йиғиб олинган. Ўша даврда ерни бурғиламасдан ер ёки сув юзасидаги, қудуқлардаги тайёр Нефтни йиғиб олганлар. ХВ асрда Италияда Нефтли қумтош ва оҳактошларни қиздириб ва сиқиб Нефт олинган. 1868-йилда Қўқон хонлигида кўлдан ариқларда оқиб чиқадиган сув юзасидан Нефт йиғиб олинган; бунинг учун ариқларга остидан сув ўтадиган, юзида эса Нефт йиғиладиган тўсиқ қилинган. ХВИИ асрда Бокуда қудуқлардан Нефт чиқарилган. Бундай қудуқларнинг чуқурлиги 27 м гача бўлиб, деворлари тошлар ёки ёғочлар билан мустаҳ-камланган.

Ўзбекистонда Нефт чиқариш 1876-йилдан бошланган. Фарғонанинг Қамишбоши қишлоғида тадбиркор Д. П. Петров томонидан ХИХ асрнинг 80-йиллари бошида 25 метргача бурғиланган 2 та қудуқнинг ҳар биридан кунига 10 пуд (160 кг) гача Нефт чиқарилган.

ХИХ асрнинг 60-йилларидан Нефт бурғи қудуқлари орқали чиқарила бошлади. 1865-йилда АҚШда биринчи марта Нефт механик усулда (насос ёрдамида) чиқарилган. Бу усул 1874—95 йилларда Грузия, Боку ва Гроз-нийдаги конларда ҳам жорий этилган. Нефтни бурғи қудуқлари орқали чиқариш усули, асосан, ХХ асрнинг 30-йилларига келиб анча такомиллашди.

Нефтни чиқариш учун нефт атрофида жойлашган сув ёки газ босимини ошириш усули билан қатлам ғовакларидаги нефт қудуқ забойига йиғилади. Сув босими, одатда, бошланғич нефт захирасининг 50—80% ини, газ эса атиги 20— 50%ини сиқиб чиқаради. Одатда, ташқаридан берилаётган сув қазиб чиқарилаётган нефтнинг ўрнини тўла эгаллай олмаганлигидан босим камайиб кетади. Натижада нефтнинг фаввора бўлиб табиий отилиши тугайди. Шундан кейин нефт компрессор ёрдамида чикарилади.

Нефтни компрессор билан чиқаришда қудуқга нефт гази ёки ҳаво ҳайдалади; улар нефтга аралашиб, зичлигини камайтиради, натижада нефт ва газ аралашмасининг сатҳи қудуқ юзасигача кўтарилиб, нефтнинг фаввора бўлиб отилиши давом этади. Нефт қудуқлардан нефт насоси ёрдамида ҳам чиқарилади.

Қатлам босимининг пасая бориши натижасида қудуқ дебитининг тушиши нефт чиқаришнинг иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштиради. Нефт конларини ишга тушириш назарияси, айниқса, ер ости гидрогазодинамикасининг ривожланиши натижасида Нефт чикаришнинг янги усуллари ишлаб чиқилди. Буларда Нефт қатламларига сув ёки газ ҳайдаш йўли билан қатлам босимини бутун эксплуатация мобайнида деярли бирдай ушлаб туриш мумкин.


Нефт экспорт қиладиган давлатлар
Нефт импорт қиладиган давлатлар

Нефт — ёнувчан мой; таркибида углеводород бўлган қизил-жигарранг, баъзан қора рангли, ўзига хос ҳидли Ер қобиғида мавжуд бўлган фойдали қазилма бойлик. Нефтнинг таркибида углеводородлардан ташқари, баъзан кислародли, олтингугуртли ва азотли бирикмалар ҳам бўлади. Турли жойдан чиққан нефтнинг таркиби турлича бўлиб, унинг солиштирма оғирлиги 0,74 билан 0,97 г/см³ орасидадир. Нефтнинг таркибига қаттиқ, суюқ ва газҳолидаги углеводородлар киради. Газ ҳолидаги углеводородлар ер тагидан табиий газ ёки йўлдош газ(нефт қазиб олишда чиқадиган газ) ҳолида чиқади. Таркибида, асосан, суюқ углеводородлар бўладиган нефт — парафин асосли, қатииқ углеводородлар бўладиган нефт эса асфалт асосли нефт деб аталади.

Адабиётлар

  • Акрамходжаев А. М., Генезис нефти и газа, М., 1967; Геология и методи изучения нефтегазононости древних делт: М., 1986.

Эҳсон Умаров.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил