Немислар ёки Олмонлар (ўзларини деуцче деб атайдилар) – халқ, Германиянинг асосий аҳолиси (74,6 млн. кишидан ортиқ). Умумий сони 86 млн. киши (1990-йиллар ўрталари), жумладан, Россия Федерациясида 843 минг киши, Қозоғистонда 958 минг киши (1990-йиллар ўрталари). Немис тилида сўзлашади. Диндорлари – протестантлар (асосан, лютеранлар) ва католиклар.

Немис халқининг этник асосини милодий 1-минг йиллик ўрталарида Рейн ва Одер дарёлари оралиғида яшаган қадимги герман қабилалари: франклар, сакслар, баварлар, алеманнлар, тюринглар, тевтонлар, кимврлар қабилалари иттифоқлари ташкил этган. Бу иттифоқ намояндалари Х аср га келиб ўзларини – „тевтонлар“ деб атай бошлаганлар. Немислар ИХ асрда элат бўлиб шаклланган. Немис халқининг шаклланиши жараёнида (ХИИ—ХИИИ асрлар) ғарбий славян (полаб) ва Бол-тиқбўйи қабилалари (прусслар ва уларга қардош литва қабилалари) ҳам қатнашган. 1871-йилда Пруссия етакчилигида Германиянинг сиёсий ва иқтисодий бирлашуви немис миллатининг шаклланишини, асосан, ниҳоясига етказган. Немисларнинг аксарияти юксак ривожланган саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил