Неотектоника (нео… ва тектоника), энг янги тектоника — тектониканинг Ернинг ҳозирги релефи асосий қиёфасини шакллантирган турли структуралар, Ер пўсти ривожланишнинг тарихи ва тектоник ҳаракатларини ўрганувчи бўлими. Бу жараёнлар Ер пўсти тузилишида янги структура шаклларини вужудга келтириб, қадимда пайдо бўлган структураларни фаоллаштирган. 1937-йил рус олими С. С. Шулс биринчи марта „энг янги тектоника“ истилоҳини таклиф этди. У Тяншан тоғлари ҳозирги релефининг вужудга келишини энг янги тектоника жараёнлари билан изохлади. 1948-йилда гео-логлар Н.ни геологиянинг мустақил бўлими қилиб ажратишни таклиф қилдилар. 1950-йилда олимлар тектоник ҳаракатлар кучайган давр (неоген-антро-поген даври)ни Ер пўсти ривожланишининг мустақил энг янги тектоник босқичига ажратдилар. Ер пўсти турли структура элементлари —материк платформалари, орогенез зоналари, ҳозирги геосинклинал областлар, тафрогенезда энг янги тектоник ҳаракатлар фаоллигининг кучайиши бир вақтда кеч-маган (кечки олигоцен, неоген, антро-поген). Бу энг янги тектоник босқичнинг қуйи чегараси масаласи бўйича олимлар ўртасида баҳсга сабаб бўлди.

Н.да тектоник жараёнларни урганишда турли методлар (тарихий-геологик, тектоник ва геоморфологик, геофизик, тарихий-археологик, биогеографик) ва бошқалардан фойдаланилади. Н.га доир турли регионларнинг ҳар хил масштабдаги ҳариталари нашр қилинган.

Н.нинг назарий масалаларини ишлаб чиқиш амалий вазифалар — мухандислик иншоотлари (тўғон, порт ва бошқалар) лойиҳалаш ва қуриш, сув таъминоти, нефт ва газ қувурларини ётқизиш, конларни қидириш, зилзилаларни башо-рат қилиш билан чамбарчас боғлиқ.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил