Nikolay Chipev
Николай Чипев (булғорча: Николай Чипев; 1989-йил 20-февралда туғилган[1]; София, Болгария) — болгариялик футболчи. Ҳозирда „Бухоро“ футбол клуби ярим ҳимоячиси.
| Шахсий маълумот | |||
|---|---|---|---|
| Таваллуд санаси | 20-феврал, 1989-йил | ||
| Таваллуд жойи | София, Болгария | ||
| Бўйи | 1.78 м | ||
| Амплуаси | Ярим ҳимоячи | ||
| Вазни | 71 кг | ||
Фаолияти
Николай Чипев Софиянинг ССКА клуби тарбияланувчиси. Чипев профессионал фаолиятини 2007-йилда айнан шу клубда бошлаган. „Армиячилар“ таркибида у бир мавсум ўйнади. У ерда 21та ўйин ўтказди ва бирорта ҳам гол ура олмади (2008 ва 2009-йилларда у „Беро“ ва „Спортист“ да ижара асосида ҳаракат қилган). 2010-йилги мавсумда Николай Чипев Пловдивнинг "Локомотив" клубига ўтди ва ерда бир мавсум давомида ҳаракат қилди. 12 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди.
2011-йилда у Малтанинг Ҳамрун Спартанс клуби билан шартнома имзолади. Ҳамрун Спартанс клуби жамоаси таркибида Чипев 6 ой ўйнади ва тўққизта ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди. 2011-йилнинг иккинчи ярмида Болгарияга қайтиб, Монтана сафига қўшилди. 2012-йилда яна икки марта клубини алмаштириб, „Видима-Раковски“ ва „Славия София“да ўйнади. Кейинги 2013—2014-йилги мавсуда у Болгариянинг турли лигаларда иштирок этадиган клублари шарафини ҳимоя қилди.
2014-йилнинг иккинчи ярмида у Варнанинг „Спартак“ жамоасида ҳаракат қилди. 2015-йил бошида Николай Чипев Самарқанднинг „Динамо“ жамоаси сафига ўтган[2]. Ўша йилнинг июл ойида у Ўзбекистоннинг бошқа клуби — „Бухоро“га ўтди.
Терма жамоадаги фаолияти
2006-йилда Николай Чипев Болгария ёшлар терма жамоасидан таклиф олди. 2008-йилда эса Болгария ёшлар терма жамоасига а‘зо бўлди ва ёшлар жамоасида саккизта ўйинда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.
Ютуқлари
- 2007-08-мавсмда Болгария чемпиони
- 2008-йилда Болгария Суперкубоги соҳиби
Манбалар
- ↑ „Николай Чипев“. Қаралди: 2023-йил 24-июн.
- ↑ „«Динамо» Футбол клуби расмий веб сайти“. 2015-йил 2-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 1-июл.