Нисорий (тахаллуси; асл исмшарифи Ҳасанхожа Подшоҳожа ўғли) (1516 — Бухоро — 1597) — ўзбек шоири, тазкиранавис.

Таникли шоир ва давлат арбоби Хожа (Подшоҳожа)нинг ўғли. Бухоро мадрасаларида ўқиган. Риёзиёт, ҳандаса, тиббиёт, мусиқа илмларини пухта эгаллаган, отасидан аруз сирларини ўрганган. Шеърлар машққилган. Отаси Балхда шайхулисломлик пайтида (1533—43) Н. шу шаҳардаги Камолиддин Қўноқ мадрасасида ҳандаса илмидан дарс берган. Бухорога қайтгач, 1545—50 йилларда Абдулазизхон, 1550— 66 йилда Миёнкол ҳокимлари ҳузурида садрлик вазифасини бажарган. Сўнг Бухорода умрининг охиригача мактабдорлик қилган, бадиий ижод билан машғул бўлган. "Малик ушшуаро" унвонига мушарраф бўлган. Н. туркий ва форсийдаги шеърларидан девон тузгани маълум, лекин девон ҳали топилмаган. Фақат ХВИ асрда яратилган бир канча асарлар орқали унинг бир неча ғазал, рубоийлари, "Баҳориёт" қасидаси ҳамда "Музаккири аҳбоб" (1566) тазкираси етиб келган.

"Музаккири аҳбоб" Давлацҳоҳ Самарқандийнмнт "Тазкират уш-шуаро" ва Навоийнинг "Мажолис уннафоис" асарларидан кейинги учинчи тазкира деб ҳисобланади ва бу асар Макрла, 4 боб ва Хотимадан иборат. Макала қисми те-мурийлар ва шайбонийлар ҳамда бобу-рийлардан етишиб чиққан шоирларга бағишланган. 4 боби Мовароуннахр, Хуросон, Шарқий Туркистон, Туркия, Озарбайжон ва Ҳиндистонда яшаган шоирлар ижоди ҳақида. Хотима қисмида эса муаллифнинг шеър ёзган ота-боболари ва яқин қариндош-уруғлари тўғрисида сўз юритилган. Асарда жами 288 шоир ва адиб ҳақида маълумот берилган. Асар адабиёт назарияси, хусусан, шеърият масалалари ҳақида, ХВИ аср Мовароуннаҳр, Хуросон ва Ҳиндистон каби ўлкалар адабиёти, маданияти, тарихи ва ижтимоий тафаккури ҳақида маълумотлар олишда муҳим манба бўла олади.

Асарнинг дунё қўлёзма хазиналарида 14 нусхаси мавжуд. Ўзбек тилига Исмоил Бекжон таржима қилган (1993). Қўлёзма нусхалари Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида сақланади (инв. №4282, 1438, 4374, 7760).

Манбалар

  • Музаккири аҳбоб, Т., 1993.

Адабиёт

  • Исмоил Бекжон, "Музаккири аҳбоб" тазкираси ва унинг муаллифи ҳақида, Т., 1993.
  • Мадраимов, Абдумажид. Манбашунослик: Бакалавриатнинг тарих ё'налиши талабалари учун дарслик. А. Мадраимов, Г. Фузаилова. Т.: О'збекистон файласуфлари миллий жамияти нашриёти, 2008.
  • Бегали Косимов.