Ном (мантиқда) — тил ифодаси. Предмет (атоқли Ном) ёки бир гуруҳ предметлар (умумий Ном)ни англатади. Бунда предмет кенг маънода тушунилади. Атоқли Номлар айрим предметларнинг Номлари (Мас, "Бобур", "Ўтган кунлар" муаллифи) ҳамда бир гуруҳ предметларнинг умумлашган Номларига (Мас, "инсоният") бўлинади. Гуруҳлар Номини умумий Ном (Мас, "инсон")дан фарқлаш лозим. Содда ёки элементар Номлар ва мураккаб Номлар бўлади. Содда Номлар бошқа Номлардан ёки тилнинг бошқа маъноли ифо-даларидан тузилмайди. Мураккаб Номлар эса маъно касб этувчи қисмлардан ту-зилган бўлади ("инсоният" — содда Ном бўлса, "хрзирги инсоният" мураккаб Ном). Формаллашган тилларда атоқли Номларнинг аналоги константадир; предметларнинг атоқли Номларига индивид константалар, гуруҳларнинт атоқли Номларига гуруҳ константалар мос бўлади. Номлар ва улар билан боғлиқ бўлган муносабатлар (аввало Ном билан у ифода этадиган предмет уртасидаги муноса-бат)ни мантиқий семантика ўрганади. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил