Норазтепа – археологик ёдгорлик, истеҳкомсиз қишлоқ (Х—ХИИ, ХВ аср). Тошкент шаҳрининг шимолий қисмида (Чуқурсойда) жойлашган.

1969-йил Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих ва археология институти археологик экспедицияси қазиш ишлари ўтказган.

Қишлоқ баландлиги 5 м, эни 80 м лик тепаликдан иборат. Қазишмалар натижасида қишлоқ Х асрда вужудга келганлиги ва девор билан ўралганлиги аниқланди. ХИ асрда катта ёнғин бўлишига қарамай, ХИИИ аср бошига қадар унда ҳаёт бўлган. Бинкат атрофидаги бошқа қишлоклар сингари Норазтепа ҳам шаҳар сав-до йўли устида барпо этилган ва шаҳар атрофидаги обод ерлардан бири саналган. ХВ асрда қишлоқ ҳаробалари ўрнида ҳаёт қисман қайта тикланган[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил