Новда (cормус) — юксак ўсимликлар — дарахт ва буталарнинг асосий органларидан бири. Поя, ундаги барг ва куртаклардан иборат. Н. илдиз системаси билан бирга қирққулоқлар, қирқбўғимлар, плаунлар, очиқ уруғли ва ёпиқ уруғли ўсимликларнинг танасини ташкил қилиб, новдали ўсимликлар (кормофитлар) деб номланади. Бир йиллик ўсимликлар Н.си фақат бир мавсум, кўп йилликлари эса ҳар хил яшайди ва ҳар йили куртаклардан янги Н. ўсиб чиқади. Ортотроп (тик ўсадиган) ва, баъзан плагиотроп (ётиқ ўса-диган) Н.лар фарқ қилинади. Кўпчилик ўсимликларда Н. ёки унинг бир қисми кўриниши ўзгариб (метаморфозга учраб) тиканга (дўланада), туганакка (картошкада), гажакка (токда) айланган.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил