Нумизматика (лотинча: нумисма – танга) – тангалар ҳақидаги фан; тангаларнинг тасвирлари, ёзувлари, оғирлиги, қандай металлдан ясалганлиги, пул муомаласидаги даражаси ва танга зарб қилиниш тарихини ўрганади. Нумизматика хронология, моддий маданият, ички ва ташқи савдо тарихи масалаларини текширишга имкон беради, тарих, археология, палеография, санъат тарихи, иқтисод, этнография фанлари учун катта аҳамиятга эга. Нумизматика тушунчасига яна қоғоз пулларни ўрганиш (бонистика) ва медал, жетон, орден ҳамда нишонларни ўрганиш (фалеристика) ҳам киради. Металл пуллар пайдо бўлгунга қадар пул вазифасини ҳар хил товарлар: ҳайвонлар, тақинчоклар, металл қуроллар ва қуймалар бажарган. Жамиятнинг иқтисодий ривожланиши, савдонинг ўсиши пулга бўлган эҳтиёжни келтириб чиқарган. Фақат давлат бошликларигина танга чиқариш ҳуқуқига эга бўлган. Биринча металл тангалар милоддан аввалги ВИИ асрда Кичик Осиёнинг Лидия давлатида зарб қилинган.

Ўрта Осиёда биринчи тангалар (кумушдан) милоддан аввалги ИИИ асрда чиқарилган. Унинг юза қисми (аверси)га подшонинг сурати, орқа томони (реверси)га эса ҳар хил худолар, муқаддас ҳайвонлар тасвири солинган ёки подшоларнинг номи ёзилиб, тамғаси туширилган.

Нумизматика нумизматик коллексиядан фарқ қилади. Тангаларни коллексия килиш ХИВ—ХВ асрларда Италияда пайдо бўлган. Илмий Нумизматика фани ХВИИИ асрнинг 2-ярмида веналик Й. Х. Эккел томонидан асосланган.

Нумизматика шартли равишда Антик давр, Византия, Шарқ (Осиё ва Африка мамлакатларида, шунингдек, Ўрта Осиё, Кавказ, Қрим, Волга бўйида ўрта асрларда чиқарилган тангаларни ўз ичига олади), Ғарб (Ғарбий Европа ҳамда АҚСҲ, Канада ва Лотин Америкасида чиқарилган тангалар) ва рус Нумизматикасига бўлинади.

Шарқ Нумизматикасига Х. Д. Френ асос солган. Ўрта Осиё давлатлари тангаларини ўрганишда рус олимлари П. С. Савелев, В. Т. Тизенгаузен, Е. А. Давидович, О. Н. Смирнова, ўзбекистонлик олимлардан М. Е. Массой, Ш. Р. Пидаев, Э. В. Ртвеладзе, Т. С. Ерназарова, Е. В. Зеймал, Б. Д. Кочнев, А. А. Мусакаева, И. Т. Тўхтиев ва бошқаларнинг ҳиссаси катта.

Адабиёт

  • Смирнова О. И., Каталог монет с городиша Пенджикент, М., 1963; Давидович Е. А., История монетного дела Средней Азии ХВИИ—ХВИИИ вв., Душанбе, 1964; Ерназарова Т. С, Денежное обрашение Самарқанда по археолого-нумизматическим данним (до нач. ИХ в.). в сб. „Афресиаб“ . вип. 3., Т., 1974; Ртвеладзе Э. В., Пидаев Ш . Р., Каталог древних монет Южного Ўзбекистана, Т., 1981; Нумизматика Ўзбекистана, Т., ,1990.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил