Нусха — 1) тасвирий санъатда—муаллифнинг ўзи ёки бирор бошқа рассом томонидан бирор асарни такроран яратилган намунаси. Нусха аслидан ишланиш усули ва ўлчами билан фарқ қилиши мумкин; бирок, аслининг усули ва композициясини айнан такрорлаши шарт; 2) амалий санъатда—бир хил қилиб ясаш учун тайёрланган буюм намунаси, нақш андазаси (ахта), қолип. Халқ усталари ижодий хаёлоти асосида юзага келади, давр тақозоси билан ўзгариб, янгиланиб боради. [1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил