Ўзбекистон Фанлар академияси (қисқартмаси: Ўзбекистон ФА ёки ЎзФА), тўлиқ номи Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбекистон миллий академиясидир. Академия 1943-йилнинг ноябрида очилган. Бугунги кунда Халқаро Илмий Иттифоқ (ИCСУ), Халқаро Радиоиттифоқ (УРСИ) ва Халқаро Астрономик Иттифоқ (ИАУ) аъзосидир.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Мақоми амалда
Ишга тушган санаси 1943-йил

Академиклар ва унинг хорижий аъзоларини ҳамда ўз тасарруфидаги илмий муассасалар илмий ходимлари ва мутахассисларини бирлаштиради. Асосий вазифаси фан ва техника соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, давлат ва жамият тараққиётини таъминловчи истиқболли йўналишлар бўйича фундаментал илмий текшириш ва илғор технологияларни ривожлантириш стратегиясини белгилаш, табиий, техникавий, тиббий, ижтимоийгуманитар фанлар соҳасида жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий, илмийтехникавий ва маънавиймаърифий ривожига кўмаклашувчи фундаментал тадқиқотлар олиб боришдан иборат. Фанлар академияси фан, техника, маданият ва маърифат соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширади, илмий ишланмаларни мувофиқлаштиради ва уларга самарали раҳбарликни таъминлайди, давлатнинг интеллектуал, иқтисодий ва маънавий салоҳиятини юксалтиришга қаратилган фан ва кенг қамровли илмий технология ютуқларини ўз вақтида ишлаб чиқаришга жорий этади. Ўзбекистон Фанлар академияси ҳар йили ўз фаолияти тўгрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақсим этади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоқ минтақавий бўлими Улуғбек номидаги Астрономия институти Ион-плазма ва лазер технологиялари институти Академик С. А. Азимов номидаги „Физика-қуёш“ ИИCҲБ материалшунослик институти Иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти РТ-70 Радиорасадхонаси Умумий ва ноорганик кимё институти Академик С.Ю. Юнусов номидаги ўсимлик моддалари кимёси институти Академик О. С. Содиқов номидаги биоорганик кимё институти Микробиология институти Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институти Иммунология институти Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти Ҳ.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институти Ғ.О.Мавлонов номидаги сейсмология институти Геномика ва биоинформатика маркази Алишер Навоий номидаги тил ва адабиёт институти Тарих институти Санацҳунослик институти Яҳё Ғуломов номидаги археология институти Ўзбек тили ва адабиёти музейи Ўзбекистон ФА 1943-йил 4-ноябрда ЎзФАНнегизида ташкил этилган. Т. Н. Қори-Ниёзий унинг биринчи президенти қилиб сайланган. Академия ташкил топган йили унинг таркибида 11 ҳақиқий аъзоси, 18 мухбир аъзоси ҳамда 3 фахрий аъзоси бўлиб, 10 илмий текшириш институтини бирлаштирган. 210 илмий ходим, жумладан, 28 фан д-ри ва 80 га яқин фан номзоди ишлаган.

Академия ташкил топган даврдан бери унинг илмий текшириш муассасалари ходимларининг сони, илмий текшириш ишларининг кўлами ва салмоғи жиҳатидан катта тарихий ривожланиш йўлини босиб ўтди. Академия олимлари табиат, жамият ва инсоният тараққиёти, миллатлар, миллий маданиятлар, давлат ва миллий муносабатларнинг ривожланиш муаммолари, таълим ва маърифат масалалари, либераллаштириш шароитида миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва рақобатбардошлилигини оширишнинг методологик асослари, мулкий муносабатлардаги ўзгаришлар, меҳнатни рағбатлантириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муаммолари, молиякредит, солиқ ва суғурта механизмини такомиллаштириш, фуқаролик жамияти ва кучли демократик давлатни шакллантириш масалалари бўйича тадқиқотлар олиб борадилар. Академия олимларининг Ўзбекистон ўтроқ суғорма деҳқончилик маданиятига асосланганлиги ва энг қадимий сивилизация ўчоқларидан бири эканлиги, Ўзбекистон ҳудудида давлатчиликнинг илк кўринишлари милоддан аввалги 2-минг йилликларда бошланганлиги тўғрисидаги тадқиқотлари катта аҳамиятга эга. Академия олимлари фундаментал тадқиқотлар устида ишлаш билан чегараланибгина қолмай, мамлакат тараққиёти учун зарур бўлган замонавий асбобускуналар, тиббий жиҳозлар, доридармон, фойдали ўсимликларнинг янги навлари, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандаларига қарши воситалар, шунингдек, ер ости бойликларини қазиб олишнинг янги технологияларини яратмоқдалар.

Фанлар академиясининг кўпгина муассасалари хорижий давлатларнинг илмий муассасалари билан бирга тадқиқотлар олиб боради. Жумладан, Ўзбекистон Фанлар академиясининг Ядро физикаси, Электроника, Физикатехника, Микробиология, Биокимё, Сув муаммолари, Умумий ва ноорганик кимё интлари билан АҚШ, Хитой, Германия, Италия, Франсия, Япония, Корея, Ҳиндистон, Туркиядаги йирик илмий марказлар ўртасида манфаатли ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Академиянинг илмий текшириш муассасалари ўзларининг илмийташкилий фаолиятларини тегишли фан йўналишлари (физикаматематика ва техника фанлари; кимё, биология ва Ер ҳақидаги фанлар; ижтимоийгуманитар фанлар) бўйича вицепрезидент хизмати билан бирга олиб боради. Академиянинг „Академасбоб“ илмийи.ч. бирлашмаси, „Алгоритминжиниринг“ институти, Археология институти, Биокимё институти, Биоорганик кимё институти, „Ботаника“ илмийи.ч. маркази, Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти, Геология ва геофизика институти, „Замонавий информацион технология“ илмий техника маркази қошидаги Кибернетика институти, Зоология институти, Иммунология институти, Иқтисодиёт институти, Космик асбобсозлик институти, Космик тадқиқотлар маркази ва унинг таркибидаги Астрономия институти, Математика институти, Микробиология институти, Механика ва иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлиги институти, Полимерлар кимёси ва физикаси институти, Сейсмология институти, Сув муаммолари институти, Тарих институти, Тил ва адабиёт институти, Умумий ва ноорганик кимё институти, Фалсафа ва ҳуқуқ институти, „Физика-Қуёш“ илмийи.ч. бирлашмаси таркибидаги Физикатехника институти ва Материалшунослик институти, Физиология ва биофизика институти, Шарқшунослик институти, Электроника институти, Ядро физикаси институти, Ўсимлик моддалари кимёси институти, Қорақалпоғистон бўлими (қаранг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими) ҳамда Хоразм Маъмун академияси, Самарқанд минтақавий бўлими, Бухоро илмий маркази, Илмийўқув маркази, Асосий кутубхонаси (қаранг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг асосий кутубхонаси), Иссиқлик физикаси бўлими, Адабиёт музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Темурийлар тарихи давлат музейи, Қатағон қурбонлари хотираси музейи, Ботаника боғи, Автоматлаштириш ва ҳисоблаш техникаси бўйича ихтисослашган лойиҳаконструкторлик бюроси, „Радиопрепарат“, „Тезлатгич“ корхоналари, Чирчиқ шаҳридаги „Композит“ тажрибаэкспериментал заводи, РТ70 радиорасадхонаси, тажриба заводи бор.

Ўзбекистон ФАнинг юқори органи — ФА академиклари ва илмий текшириш муассасалари директорларидан ташкил топган Умумий мажлис. ФА Умумий мажлиси илм-фанни ривожлантириш ва академия фаолиятининг энг муҳим масалаларини кўриб чиқиш учун унинг Ҳайъати томонидан ҳар йили камида 1-марта чақирилади. Умумий мажлисда илм-фанни ривожлантиришнинг устувор, истиқболли ва илғор йўналишлари ва уларга тааллуқли илмий дастурлар лойиҳалари муҳокама этилади ҳамда улар бўйича зарур қарорлар қабул қилинади, академия фаолиятининг асосий ташкилий масалалари ҳал қилинади, унинг ҳақиқий ва хорижий аъзолари сайланади (қаранг Академик).

Ўзбекистон ФАнинг 122 аъзоси бор (2005). Академия муассасаларида 5259 илмий ходим, жумладан, 360 фан д-ри ва 860 фан номзоди ишлайди.

Фанлар академиясида илм-фан соҳасида юксак муваффақиятларга эришган олимлар учун Ал-Хоразмий (1992-йил таъсис этилган), Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1993), Ҳ. М. Абдуллаев (1993) номида медаллар таъсис этилган. Академиклар Ҳ. Фозилов, Ё. Тўрақулов, профессор Ф. Абдуллаев Ал-Хоразмий номидаги, Академик У. Каримов ва тарихчи олим Р.Сулаймонов Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги, Академиклар И.Ҳамробоев, Ф.Усмонов ва профессор НМ.Кучерский Ҳ. М. Абдуллаев номидаги медалга сазовор бўлишган.

Ўзбекистон ФА нашриётчилик ишини, асосан, „Фан“ нашриёти орқали амалга оширади. ФА да „Гелиотехника“, „Информатика ва энергетика муаммолари Ўзбекистон журнали“, „Механика муаммолари Ўзбекистон журнали“, „Ўзбек тили ва адабиёти“, „Ўзбекистон биология журнали“, „Ўзбекистон кимё журнали“, „Ўзбекистон математика журнали“, „Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси маърузалари“, „Ўзбекистон тарихи“, „Ўзбекистон физика журнали“, „Ўзбекистонда ижтимоий фанлар“ илмий журналлари, „Фан ва турмуш“ илмий-оммабоп журнали нашр этилади[1].

Президентлар

Манбалар

  1. ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Ўзбекистон Фанлар академияси“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (Ў-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.

Ҳаволалар