Oʻzbekiston prezidentlik saylovi (2021)
| ← 2016 • | |||||||||||
| Ўзбекистон президентлик сайлови Ўзбекистон президенти | |||||||||||
| 2021-йил 24-октябр | |||||||||||
| Тип | Президентлик | ||||||||||
| Давр | 2021—2023 | ||||||||||
| Сайлов демографияси | |||||||||||
| Аҳоли сони | 35 079 190 | ||||||||||
| Рўйхатга олинганларлар | 20 158 907 | ||||||||||
| Сайловчилар | 16 212 343 | ||||||||||
| Қатнашди | |||||||||||
| 80.4 % | |||||||||||
| Яроқли овозлар | 5 749 460 | ||||||||||
| Яроқсиз овозлар | 69 505 | ||||||||||
| Натижалар | |||||||||||
| Шавкат Мирзиёев – ЎзЛиДеП | |||||||||||
| 80.12 % | |||||||||||
| Мақсуда Ворисова – ХДП | |||||||||||
| Овозлар | 97 552 | ||||||||||
| 6.63 % | |||||||||||
| Алишер Қодиров – МТДП | |||||||||||
| Овозлар | 587 411 | ||||||||||
| 5.48 % | |||||||||||
| Нарзулло Обломуродов – ЎЕП | |||||||||||
| Овозлар | 66 695 | ||||||||||
| 4.14 % | |||||||||||
| Баҳром Абдуҳалимов – „Адолат“ СДП | |||||||||||
| Овозлар | 70 613 | ||||||||||
| 3.39 % | |||||||||||
Ўзбекистон Республикаси Президенти | |||||||||||
| сайлов2021.уз ҳттпс://сайлов.уз/оз/элеcтионс-анд-референдумс/паге/11 | |||||||||||
Ўзбекистонда 2021-йилги президентлик сайлови – Ўзбекистонда 2021-йил 24-октабр куни бўлиб ўтган президент сайлови. 2021-йил феврал ойида қабул қилинган қонунда президентлик сайлови октабр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди[1]. 2021-йил 16-июн куни Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловига тайёрланиш ва уни ўтказишга доир харажатлар сметасини ишлаб чиқди. 2021-йил тасдиқланган давлат буджетига кўра сайловнинг умумий харажатлари учун чекланган миқдор 300 млрд сўм этиб белгиланган бўлиб, шундан 15 млрд 486 млн сўм умумпартиявий тадбирлар ва номзодларнинг ташвиқот ишлари учун ажратилгандир. Шунда ҳар бир номзодга 3 млрд 97 млн сўмдан тўғри келган[2].
2021-йил 23-июл куни Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон республикаси президент сайлови кампаниясига расман старт берди. Тошкент шаҳрида Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати ўз ишини бошлади. Шу куни Марказий сайлов комиссияси президент сайлови 2021-йилнинг 24-октабрида бўлиб ўтишини эълон қилди ва президент сайлови Ўзбекистонда илк бор Сайлов кодекси асосида ўтказилишини таъкидлади[3]. 26-июлдан бошлаб сиёсий партиялар сайлов вақтидаги ваколатли вакилини рўйхатга олиш учун МСКга мурожаат қилишни бошладилар[4]. 27-июлда бу жараён якунланди[5]. 29-июлда МСК ахборот хизмати сайловда сиёсий партиялардан вакил сифатида қатнашувчи шахсларнинг рўйхатини эълон қилди, унга кўра:
- Бахтиёр Ёқубов – Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан;
- Баҳодиржон Маматхонов – Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан;
- Абдукамол Раҳмонов – Ўзбекистон „Адолат“ социал-демократик партиясидан;
- Саидрасул Сангинов – Ўзбекистон Экологик партиясидан;
- Улуғбек Вафоев – Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан вакил сифатида рўйхатга олинган[6].
Низолар
2021-йил 23-июл куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев вилоят ҳокимиятида йиғилиш ўтказиб, Қарши туманидаги 18 та сайлов участкасининг ҳолати тегишли талабларга жавоб бермагани учун туман ҳокимини интизомий жавобгарликка тортган[7].
Манбалар
- ↑ „Ўзбекистонда сайловлар октябрь ойида ўтказилиши белгиланди“. Бугун.уз. 2021-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 09-02-2021.
- ↑ „Ўзбекистонда президентлик сайловига жами қанча маблағ ажратилиши маълум қилинди“. Бугун.уз. 2021-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 16-06-2021.
- ↑ „Ўзбекистон Президенти сайлов кампаниясига старт берилди“. Бугун.уз. 2022-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 23-07-2021.
- ↑ „Ўзбекистонда партиялар сайловдаги ваколатли вакилини рўйхатга олишни сўраб, мурожаат қилишни бошлади“. Бугун.уз. 2021-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 26-07-2021.
- ↑ „Ўзбекистонда партияларнинг сайловдаги ваколатли вакилини рўйхатга олишни сўраб мурожаат қилиш жараёни якунланди“. Бугун.уз. 2021-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-07-2021.
- ↑ „Ўзбекистондаги бешта сиёсий партиянинг ваколатли вакили рўйхатга олинди“. Бугун.уз. 2021-йил 23-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-07-2021.
- ↑ „Зойир Мирзаев Қарши тумани ҳокимини жазолади“. Бугун.уз. 2021-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-08-2021.




