Oʻzbekiston tarixi
Ўзбекистонда юқори палеолит ёдгорликлари — Кўлбулоқ, Туябўғиз, Сиёбча, Такалисой, Хўжамазгил, Аччисой ва Сари Арк каби ўнлаб ярим ертўла турар жой қолдиқлари топилиб тадқиқ этилди. Улардан тош қирғичлар, кескичлар, пичоқсимон тош қуроллар, тош йўнгичлар, суякдан ясалган игна, бигиз, санчқи ҳамда кулон, туя, буғу ва тўнғиз суяклари қайд этилади.
Ўзбекистонда — Сурхондарё (Тешиктош ғори), Самарқанд (Омонқўтон ғори, Қўтирбулоқ макони, Зирабулоқ, Хўжамазгил макони), Тошкент вилояти (Обираҳмат ғори, Кўлбулоқ макони, Хўжакент макони, Палтов), Фарғона водийси (Қалъача маконлари, Сўх дарёсидаги маконлар), Навоий вилояти (Учтут)да Мусте маданияти ёдгорликлари топилган ва текширилган. Ҳозирги вақтда Ўрта Осиёда неандертал замондошлари яшаган маконлар 90 дан ортиқ жойда учратилган.
Ўзбекистон ҳудудида мезолит даврига оид энг қадимги ёдгорлик Қўшилиш бўлиб, у милоддан аввалги 10 минг йиллик билан даврланади. Ундан микролит қуроллар, пайкон ва учбурчак шаклдаги қуроллар, қўлга ўргатилган тур (буқа ёки сигир) суяги топилган. Бу эса М. даври бошида Ўзбекистон ҳудудида одамлар чорвачиликдан хабардор бўлганликларидан далолат беради. Республикамизда мезолитга оид кўплаб ёдгорликлардан Фарғона водийсининг Сўх туманидаги Обишир И ва Обишир В манзилгоҳлари (қаранг Обишир маданияти), Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги Мачай ғори кабиларни кўрсатиш мумкин. Ўзбекистон ҳудудида мезолит даврига оид энг қадимги ёдгорлик Қўшилиш бўлиб, у милоддан аввалги 10 минг йиллик билан даврланади. Мезолит даври бошида Ўзбекистон ҳудудида одамлар чорвачиликдан хабардор бўлганликларидан далолат беради.
Сармишсой — Ўзбекистон ҳудудидаги энг кўп ва беқиёс қоя тош расмларини сақлаб қолган водийдир. Бу ерда 6-7 минг йил аввал қоятошларга битилган 10 мингдан ортиқ петроглифлар топилган. Тасвирлар ўзида ибтидоий жамоа тузуми давридаги давр воқеа-ҳодисаларини қамраб олган. Булар одамларнинг иш жараёни, турли маросимлар, ов манзаралари, қурол-аслаҳалар, ўша даврларда фойдаланилган кийим-кечак ва тақинчоқлар, кийик, қулон, жайрон, шер, арслон, қоплон ва итларнинг хатти-ҳаракатлари орқали моҳирона акс эттирилган.[1]
Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларида ўтроқ деҳқончилик ва чорвачилик қарор топиб, ишлаб чиқарувчи хўжалик шаклланаётган замонда, унинг шим. ва шарқий қисмида жойлашган кенг даштликлар ва тоғликларда овчи ва балиқчи, овчи ва термачи қабилалари яшардилар. Милоддан аввалги 5—3 минг йилликларда Амударё, Сирдарё ва Зарафшон хавзалари ва улардан шимолда яшаган овчибалиқчи қабилаларнинг турар жой қолдиқлари дастлаб қадимги Хоразм ерларида топиб ўрганилди. Бу ёдгорликлар фанда Калтаминор маданияти номини олган.
Ўзбекистонинг тош даври тарихи билан археолог олимлар шуғулланган (П.Окладников, Давид Лев, Т.Мирсоатов, М.Қосимов, Ўткир Исломов, А. П. Деревянко, К. А. Колобова, В. Ранов, Мавлон Журақулов, К.Крахмал, Б.Сайфуллаэв, Н.Холматов).
Энеолит ва бронза даври
Бақтрия-Марғиёна маданияти милоддан аввалги ХХИИИ-ХВИИИ асрларда жанубий Ўзбекистон, Шарқий Туркманистон, Афғонистон шимолида мавжуд бўлган бронза даври сивилизацияларидан биридир. Бундай сивилизациянинг мавжудлиги ҳақидаги фикр 1976-йилда археолог В. И. Сарианиди томонидан эълон қилинган. Бақтрия-Марғиёна маданияти бизнинг давримизда ҳинд-европаликлар келгунига қадар маҳаллий маданият сифатида қаралади. Бу маданият бўёқсиз кулолчилик буюмлари, икки қаватли кулолчилик устахоналари, мис ва бронза қуйма буюмлар (пичоқ, ханжар), аравачаларнинг лойдан ясалган моделлари, тор кўчалар билан ажратилган кўп хонали уйларнинг қолдиқлари билан ажралиб туради. Юқори даражада ривожланган кулолчилик ва заргарлик саноати шаҳарларда кўплаб ҳунармандлар мавжудлигини кўрсатади.
Марказий Осиёнинг бронза даври тарихи билан машҳур археолог олимлар шуғулланган (Михаил Массон, Галина Пугаченкова, Эдвард Ртвеладзе, Виктор Сарианиди, Вадим Массон, Сергей Толстов, Й.Заднепровский, А.Исаков, М.Итина, Борис Литвинский, Аҳмадали Асқаров, Анатолий Сагдуллаэв, Темур Ширинов).
Қадимги Бақтрия Бақтрия — Амударёни юқори ва ўрта оқимидаги тарихий вилоят. Асосан ҳозирги Ўзбекистон ва Тожикистоннинг жанубий вилоятлари ҳамда Афғонистоннинг шимолий қисмини ўз ичига олган. Шимолда Суғд, жанубда ва жануби-шарқда Арахосия, Гандҳара, ғарбда Марғиёна билан чегараланган. Марказий шаҳри Бақтра (Зариаспа) бўлган. Бақтрия милоддан аввалги ВИ—ИВ асрларда Аҳамонийлар, Александр (Искандар), Салавкийлар салтанатлари, сўнгра милоддан аввалги ИИИ аср ўртасидан Юнон-Бақтрия подшолиги таркибига кирган; милоддан аввалги ИИ асрда тоҳарлар томонидан босиб олингач, Тохаристон деб атала бошлаган.
Бақтрия подшолиги тарихи билан машҳур археолог ва манбашунос олимлар шуғулланган (Галина Пугаченкова, Эдвард Ртвеладзе, Шокир Пидаэв, Борис Ставиский, Николас Симс-Уиллямс, Борис Литвинский, Анатолий Сагдуллаэв, Шаул Шакед.
Қадимги Хоразм

Хоразм Амударё соҳилларида марказга эга Ўрта Осиё қадимий минтақаси — қадимги давлат[2][3][4] ва ривожланган ирригацияли деҳқончилик, ҳунармандлик ва савдо минтақаси. Хоразм орқали Буюк Ипак йўли ўтган. ИИИ аср охирларида Хоразм пойтахти Кат шаҳри бўлган; Х аср охирларида пойтахт Урганч шаҳрига кўчирилади (ҳозирги Кўҳна Урганч шаҳри).
Милоддан аввалги ВИИИ асрда жанубдан келган хоразмийлар Амударёнинг қуйи оқимидаги маҳаллий аҳоли билан аралашган.[5]
Милет Гекатийнинг ёзишича, Хоразм номи Аҳамонийларгача бўлган даврда тилга олинган [6]. С. Толстованинг сўзларига кўра, Орол денгизи аҳолиси ҳақида ўзларининг ўтмишини жанубий ҳудудлар билан боғлайдиган афсоналар бўлган ва эҳтимол бу қадимги Митанни тарихи билан боғлиқ.[7]
Милоддан авалги И минг йиллик ўрталарида кўчиб келганлар ва маҳаллий массагет қабилалари билан аралашиб, уларга ўз номларини берганлар.
Мил. ав. В аср охири эса, Хоразм алоҳида сатраплик ҳисобланган ва милоддан аввалги ИВ аср бошларида мустақилликка эришган. ИИИ асрда ташкил топган Қанғ давлатининг таркибида бўлган.
Тарихий манбаларнинг таққосий таҳлилидан маълум бўлишича, хоразмийларнинг дастлабки ватани Бақтриядан жанубда Ареядан шарқда, Ҳерируд ва Ҳилманд дарёларининг юқори ҳавзасида жойлашган (яна қ. Хоразмийлар). Шубҳасиз, хоразмийлар массагетлардан фарқли ўлароқ, парфянлар, марғиёналиклар, бақтрияликлардек суғорма деҳқончилик ва унинг асоси ҳисобланган суғориш иншоотлар барпо этишда бой асрий тажрибага эга эдилар. Уларнинг кўп асрлик бинокорлик ва хунармандчиликдаги тажрибалари ва амалий кўникмалари туфайли асрлар оша Амударё этаклари обод этилиб, йирик суғориш тармоқлари ва сув иншоотлари — дамбалар барпо этилган, ҳунармандчиликнинг барча соҳалари кенг ривож топган.
Мил. ав. ИВ асрнинг 2-ярмида Хоразмда мустақил давлат қарор топади. Милоддан авалги 328-йил баҳорида Ўрта Осиёга юриш қилган македониялик Александр (Искандар) қароргоҳига музокара қилиш учун Хоразм ҳукмдори Фарасман 1500 суворий билан ташриф буюрган. Хоразм давлатини афсонавий сиёвушийлар, аслида эса африғийлар сулоласи бошқарган. Давлат пойтахти дастлаб Тупроққалъаада бўлган. Кейинчалик (305-йилдан) эса Кот шаҳрига кўчирилган. Беруний хоразмшохлардан 22 тасининг номини қайд қилади. Аверси(бети)да тождор ҳукмдор, реверси (сирти)да суворий тасвири туширилган дастлабки кумуш танга Тупроққалъадан топилган. Танга мил. ав. И асрга мансуб. Нумизматик маълумотлардан аён бўлишича, бундай шаклдаги тангалар милодий ВИИИ асргача зарб этилган. Хоразм давлати Ўрта Осиёда ташкил топган ўзига хос энг қадимги давлатлардан бири бўлиб, унда ўтроқ зироаткор ва кўчманчи чорвадор аҳолининг удумлари, деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик каби хўжаликлар бошқарувини асрий тизимлари мужассамланган эди.
Беруний вилоятида Акчахон-Қалʻа ёдгорлиги ўрганилиб, у ерда ИИИ асрнинг охиридан бошлаб сарой очилган. Расмларнинг кʻопчилиги милоддан аввалги ИИ-ИИ асрнинг бошлариган оиддир. Унинг залларидан бирида баландлиги олти метрга тенг бўлган одамлар тасвирланган ноёб девор расмлари топилди. Улардан бири — бошида катта тож кийган одамнинг тасвири. Кўйлакнинг ёқаси одамлар ва ҳайвонлар манзаралари билан безатилган. У кўйлак кийган, уни хўроз бошлари маскали одамларнинг расмлари билан безатилган. Шимларда узун оёқли ва узун бўйинли қушлар билан такрорланадиган нақш мавжуд.[8]
Қадимги Хоразм тарихи билан машҳур тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Сергей Толстов, Яҳё Ғуломов, Юрий Рапопорт, Белла Вайнберг, Вадим Ягодин, Исо Жабборов, М.Мамбетулаэв, М.Кдрниязов).
Македониялик Искандарнинг Ўрта Осиёга юриши

Македониялик Александр 329 йил Бақтрияни эгаллагач, сатрап Бесс, Оке (Укуз, Амударё) дан кечиб ўтиб, Навтака (Қашқадарё воҳаси) га чекинган. Аммо Бесс тезда қўлга олиниб, қатл этилган.
Сўнг, А. Самарқанд (Мароканда)ни эгаллаб, Сирдарё томон йўл оладида, у ерда шаҳар барпо этиб, уни Александрия Эсхата (Чекка Искандария) деб атайди. Александр Суғдиёнада Спитамен қўзғолон кўтариб, Марокандани қамал қилгани (қаранг Спитамен, Спитамен қўзғолони) ва Танаис ортидан саклар подшосининг укаси Картазис бошчилигидаги катта қўшин унга ёрдамга етиб келгани ҳақида хабардор бўлгач, қўзғолончиларга қарши 2000 кишилик қўшин жўнатиб, ўзи саклар томон қўшин тортган (қаранг Танаис дарёси бўйидаги жанг). Мазкур қўшин тор-мор келтирилгач, А. шахсан ўзи катта куч билан Спитаменни дашт чегарасигача таъқиб қилиб бориб, ортга қайтишда 120 мингдан ортиқ тинч аҳолини қириб ташлайди, кўплаб қишлоқ ва қал’аларни вайрон қилади, экинзор, боғ-роғларни пайҳон этади. Александр мил. ав. 329-328 йиллар қишини Зариаспа (Балх, Бақтра)да ўтказади.
Милоддан аввалги 328 йилда Искандар ўзининг саркардаси ва дўстларидан бири Клитни Самарқандда тунги зиёфат вақтида ўлдирган.[9]
Баҳорда унинг ҳузурига хорасмийлар подшоси Фарасман 1500 жангчиси билан келиб ўзаро иттифоқ тузишни таклиф этади. Александр 328-327 йил бошида Суғдиёнадаги тоғлар устида жойлашган қал’алардаги қўзғолончиларни бўйсундиришга жуда кўп куч сарфлайди, уларни мағлуб қилгач, Оксиартнинг қизи Рохшанак (Роксана) га уйланади (қаранг Сўғд қояси, Хориен қал’аси ва бошқалар). Мил. ав. 327 йил ёзида Александр сўғдлик Оропийни Сўғдиёна ҳокими этиб тайинлаб, ўзи Ҳиндистонга юриш қилади.
Македониялик Искандар тарихи билан машҳур археолог олимлар шуғулланган (Галина Пугаченкова, Эдвард Ртвеладзе, Шокир Пидаэв, Борис Ставиский, Анатолий Сагдуллаэв).
Салавкийлар давлати

Салавкийлар давлати, мил.ав. 312 — 64-йил Ғарбий Осиёда эллинлик (юнон-македон) давлатларининг биттаси. Пойдеворини Селевк И Никатор қўйган. Пойтахти — Селевкия, кейинчалик Антиохия бўлди. Селевкийлар сулоласини давлатининг таркибига Сурия, Месопатамия, Кичик Осиёнинг бир қисми, Эрон тоғли ўлкаси, Марказий Осиёнинг бир қисми кирди.
Селевкнинг меросхўри Антиохнинг онаси Сўғд маликаси Апама эди. Селевк ва Апама милоддан аввалги 324 йилда Сузада турмуш қуришган. Баъзи тахминларга қараганда Апама Спитаменнинг қизи бўлган.
Юнон-Бақтрия подшолиги — Қадимий қулдорлик давлати (мил. ав. 250 йил — мил. ав. 140—135 йиллар). Асосчиси салавкийларнинг Бақтриядаги сатрапи Диодот ҳисобланади. Милоддан авалги 250 йилда у ўзини Бақтриянинг мустақил ҳукмдори деб эълон қилади. Давлат ҳудудига ҳозирги Жанубий Тожикистон, Жанубий Ўзбекистон ва Афғонистон кирган. Ю. Юнон-Бақтрия подшолиги кучайган пайтларда унга Покистон, Шимолий Ғарбий Ҳиндистон ҳам бўйсунган. Пойтахти Бақтра (ўрта асрлардаги Балх) шаҳри бўлиб, унинг харобалари Шимолий Афғонистонда, Мозори Шариф шаҳри яқинида жойлатлган.
Юнон-Бақтрия подшолиги тарихи билан машҳур археолог ва манбашунос олимлар шуғулланган (Галина Пугаченкова, Эдвард Ртвеладзе, Шокир Пидаэв, Борис Ставиский, Борис Литвинский, Анатолий Сагдуллаэв).
Қанғ давлати, қадимги хитой манбаларида Кангкия, замонавий ўқилишда Кангжюй, рус адабиётида Кангюй) — қадимда Сирдарёнинг ўрта ҳавзасида мавжуд бўлган давлат (мил. ав. 3 — мил. В аср ўрталари). Айрим адабиётларда ушбу давлат аҳолиси ҳам унинг номлари билан аталади. К.Шониёзовнинг фикрича, Қ.д. шарқда Фарғона (Даван, Дайюан), шимоли-шарқда Усун (Уйсун) давлатлари, шим.ғарбда Сарису, ғарбда Сирдарёнинг қуйи оқими билан чегарадош бўлган. Хитой манбаларига кўра, Қ.д.нинг жан. ҳудудига ҳозирги Ўзбекистоннинг Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз, Каттақўрғон ва Урганч туманлари кирган бўлиб, унинг чегараси Амударёга бориб тақалади. Жанубий да — Дайрузие (Даюэчжи) давлати жойлашган.
К. Шониёзовнинг ёзишича, кангюйлар кўчманчи туркийзабон қабилалар билан бирлашиб, Сўғд ва Ўрта Сирдарёнинг ўтирган аҳолисининг дастлабки туркийзабон қатламини ташкил этган.[10]
Қадимги Қанғ тарихи билан тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Сергей Толстов, Яҳё Ғуломов, Карим Шониёзов, Юрий Буряков, Исо Жабборов, М.Филанович, Г.Богомолов).



Кушон подшолиги — ўзбек давлатчилиги тизимидаги кадимги давлат (милодий И—ИИИ асрлар). Милодий И асрнинг 1-ярми ёхуд ўрталарида юечжилар тасарруфидаги Кушон мулкининг юксалиши натижасида вужудга келган. Массагетлар (Хитой йилномаларида — юечжи) милоддан аввалги 140 йил Сирдарё ортидан Бақтрияга келиб, сакларни енгган ва Юнон-Бақтрия подшолиги ўрнида бир аср давомида 5 қабилага бўлиниб яшаган. Бўлардан кушон (Хитой йилномаларида гуйшуан) қабиласи жабғуси Кужула Кадфиз (Кадфиз И) милодий И асрда қолган 4 қабилани бўйсундириб, ўзини ҳукмдор деб эълон қилган.
Кушон подшолиги Рим, Парфия ва Хитой билан ҳар жиҳатдан беллаша олган Қадимги Шарқдаги энг қудратли салтанатлардан бири бўлиб, икки аср мобайнида осиёликларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаётига катта таъсир ўтказган. Бир салтанат таркибида бир неча мамлакатлар, халқ ва элатларнинг бирлашуви турли маданиятларни ўзаро яқинлаштирди, давр маданиятлари Бақтрия, юнон, сак ва ҳинд маданиятларини мужассамлаштирди.
Канишка И даврида Кушон давлатига буддизм кириб келади ва тез орада давлат динига айланади. Аммо шу билан бирга зардўштийлик ва бошқа динлар ҳам ўз кучини йўқотмайди. Кушон давлати эрамизнинг ИИИ асри биринчи ярмининг охирида барҳам топди.
Кушон подшолиги тарихи билан машҳур археолог олимлар шуғулланган (Михаил Массон, Галина Пугаченкова, Эдвард Ртвеладзе, Лазар Албаум, Шокир Пидаэв, Баходир Турғунов, Т.Аннаэв, Борис Ставиский, Николас Симс-Уиллямс).
Эфталийлар давлати
Эфталийлар (эфталитлар, эфталлар, хайталлар, абдаллар, еда) — Ўрта Осиёнинг шимоли-шарқидан Мовароуннаҳрнинг ички вилоятларига кириб, милодий В аср — ВИ асрларда давлат барпо этган қабила иттифоқи.

Канадалик синолог Эдвин Пуллибланк эфталитларни, Эронийзабон халқлар таъсирида бўлган туркий қабилалар деб ҳисоблаган.[11]
Эфталийлар хионийлар (350 йил) ва кидарийлардан (380 йил) кейин Ўрта Осиёга кўчишнинг учинчи тўлқинини ташкил этганлиги одатда қабул қилинган. Яқинда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бунинг ўрнига милодий 350-360 йилларда кўчманчилар кўчиб ўтишнинг катта тўлқини бўлиши мумкин.[12][13]
5 асрда Эфталийлар Сўғдиёна ҳудудини босиб олдилар. 479 йилларда эфталийлар Самарқанд вилоятини эгаллаб олишган. 484 йилдаёқ таниқли эфалит ҳукмдори Ахшунвар сосонийлар подшоси Пероз И ни мағлубиятга учратди.[14]

Турк хоқонлиги Марказий Осиё минтақаси ва унга туташ бир неча ўлкаларни ўз ичига олган йирик салтанат (ВИ—ВИИИ асрлар). Турк Хоқонлиги (552—747) — Туркийлар томонидан Евросиёда яратилган улкан империя. Уларга Ашина уруғи бошчилик қилган. Ўзининг энг равнақ топган даврида Охота денгизидан Қрим яриморолигача, Сибирдан Ҳиндистонгача бўлган ерларни бошқарган.

Ўз даврида „Ўн Ўқ хоқонлиги“ деб юритилган Ғарбий Турк хоқонлиги Истамининг ўғли Тарду хоқон (576—603) Сосонийлар Эронига қарши жанглар олиб бориб, ғарбда ўз ҳокимиятини кучайтирди. Унинг ўғли Шегуй хоқон (610—618) даврида хоқонлик қўшинлари жан.ғарбий ҳудудларда фаол ҳаракат юрита бошлайди. Унинг иниси Тун ябғу (618—630) хоқонликнинг ғарбдаги нуфузини янада мустаҳкамлайди. У ҳукмронлик қилган даврда Турк хоқонлигининг чегараси ғарб ва жан.ғарбда, Жан. Шарқий Европа даштлари, Кавказ, Волгабўйи, Гургон, Марв, Ҳинд дарёсининг юқори ҳавзалари, Шим. Ҳиндистон ва Афғонистоннинг аксарият вилоятларини ўз ичига оларди. Тун ябғу ғарбий ҳудудларда ҳокимиятни мустаҳкамлаш мақсадида қароргоҳини Шош воҳасининг шимолидаги Мингбулоқ мавзесига кўчиради ва бошқарувда ислоҳотлар ўтказиб қарам ўлкаларга туркий тудун ва элтабар унвонли вакиллар жўнатади.
Биринчи туркий шоир, ёзувчи ва тарихчи Йўллуғ тегин (ВИИ аср охири — ВИИИ аср бошлари) бўлиб, у Кул-тегин, Билга-хоқон ва Қутлуғ Элтарис-хоқонлар шарафига битиклар муаллифи бўлган. Ёзувларда туркларнинг маданий даражаси, уларнинг адабиёти, тарихий билимлари акс этган. ВИИ-ВИИИ асрларда манбаларда Ўзбекистон ҳудудидаги бир қатор туркийзабон қабилалар: турклар, кумиджия, қарлуқлар, халажлар, аргу, туркашлар номлари қайд этилган.[15]
ВИИ-ВИИИ асрларга оид туркий исмлар ва унвонлар Бақтрия ҳужжатларида учрайди: хоқон, тапаглиг элтабир, тархон, тудун, Кутлуг Тапаглиг Билга савук, Кера-тонги, Тонгаспар, туркий этник исмлар: халач, турк [16]
ВИИИ аср ўрталарида Бухоро воҳасининг туркий ҳукмдорлари бир қатор туркий-Сўғд тангаларини зарб қилганлар, уларга „Хоқон пуллари“ ёзуви туширилган.[17] Ўрта Осиё воҳалари турклари ўзларининг танга пулларини чиқарганлар: турк, туркеш, тухус турк-сўғд тангалари.
Сўғд ҳудудида 8 аср бошидаги хужжатлар орасида туркий тилда руник алифбосида ёзилган ҳужжат топилган. Фарғона водийси ҳудудида қадимги туркий тилда 20 дан ортиқ руник ёзувлар топилган. Бу ВИИ-ВИИИ асрларда маҳаллий туркий аҳоли ўзларининг ёзма анъаналарига эга бўлганлигидан далолат беради.
Турк хоқонлиги тарихи билан машҳур тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Александр Бернштам, Лев Гумилёв, Сергей Кляшторний, Дмитрий Савинов, Леонид Кйзласов, Игор Кйзласов, Олга Смирнова, Лариса Баратова, Насимхон Раҳмон, Шамсиддин Камолиддинов).
Суғд, Сўғд, Суғуд — Ўрта Осиёдаги қадимги тарихий-маданий вилоят. Илк бор муқаддас милоддан аввалги 7-6 асрларда қадимги „Авесто“да тилга олинган.
ИВ—ВИИИ асрларда сўғдлар Узоқ Шарқ, Марказий Осиё ва Яқин Шарқ минтақалари савдосида асосий воситачи бўлганлар ва бутун Буюк ипак йўли бўйлаб мунтазам халқаро карвон савдосини ташкил этганлар. Сўғд бу даврларда кичик давлатлар конфедерацияси ва эркин шаҳарлар ҳамдўстлигидан иборат бўлган ва улар орасида Самарқанд, Маймурғ, Кеш, Нахшаб, Иштихон, Кушания, Бухоро ажралиб турган. Хитойгача бўлган бутун йўл бўйлаб, жанубдаги Хотан ва Шарқий Туркистон орқали Лоб Нор ва Еттисув шимолигача сўғд мулкий ҳудудлари таркиб топган ва улар ИХ асргача мавжуд бўлган. Сўғдларнинг Туркистон ва Хитойдаги энг йирик мулклари уларнинг алоҳида жамоалар бўлиб яшаган Куча, Чанан, Ланчжоу, Дунхуан, Лоян каби шаҳарларда мавжуд бўлган.
Сўғд тарихи ва маданияти билан машҳур тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Александр Бернштам, Лариса Баратова, Ш. Камолиддинов, Владимир Лившиц, Борис Маршак, Олга Смирнова, Валентина Распопова, Лазар Албаум, Александр Беленицкий, Т.Лебедева, Галина Шишкина, Амриддин Бердимуродов, Ҳ.Охунбобоев, Павел Луриэ).
Араблар томонидан Мовароуннахрни фатх этилиши
Қутайба арабларнинг бохилийлар қабиласидан бўлиб, Араб халифалигининг дунёни фатҳ қилиш қилиш учун йўллаган мужоҳидлар қаторида иштирок этган. 704-йилда Хуросон ноиби этиб тайинланган. У арабларнинг Ўрта Осиёга исломни ёйиш мақсадида қилинган ғазотларининг бош ташкилотчиси бўлиб, ушбу ҳаракатларга бошчилик қилган. Ўзидан аввалги ноиблардан фарқли ўлароқ, Моварауннаҳрни забт этишда мисли кўрилмаган муваффақиятларга эришган. 708-йилда Кеш, 709-йилда Бухоро, 712-йилда Хоразм ва Самарқанд,[18] 713-йилда эса Шош (Тошкент) эгалланган. 714-йилда Қутайба қўшинлари Фарғона водийсини фатҳ қилган.

Сомонийлар давлати (875-999) — Мовароуннаҳр ва Хуросондаги ўрта аср давлати. Сомонийлар давлатининг ташкил топиши Араб халифалигининг қулаши ҳамда Мовароуннаҳр ва Хуросонни бошқарган Сомонийларнинг давлат тепасига чиқиши билан боғлиқ. Равнақ топган даврида Мовароуннаҳр, Хуросон, Шимолий ва Шарқий Эронни ўз ичига олган.
Сомонийлар давлатининг энг машҳур ҳукмдори Исмоил Сомоний бўлган. У бутун Мовароуннаҳрни ўз қўли остида кучли бир давлат қилиб бирлаштирди. Хуросонда ташкил топган Саффорийлар давлатига барҳам берди ва уни ўз давлатига қўшиб олди. Натижада пойтахти Бухоро шаҳри бўлган замонасининг энг йирик мустақил давлати ташкил топди. Исмоил Сомоний 907 йилгача ҳукмронлик қилди.
Сомонийлар даври тарихи ва маданияти билан машҳур тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Василий Бартолд, Михаил Массон, Галина Пугаченкова,Э.Бертелс, Убайдулла Каримов, Музаффар Хайруллаев, Шамсиддин Камолиддинов).
Қорахонийлар давлати, хонийлар ёхуд Хоқонийлар давлати (840-1212) — Шарқий Туркистон, Еттисув ва Тяншаннинг жанубий ён бағрида ташкил топган туркий давлат. Қорахонийлар сулоласи бошқарган. Қд.нинг барпо этилишида туркий қарлуқ, чиғил ва яғмо қабилалари етакчи рол ўйнаган.


Қорахонийлардаврида турли ўлкаларнинг бирлашиши фан ва маданият ривожига ҳам имкон берди. Бу даврда Бухоро, Самарқанд, Боласоғун, Қашқар, Ўзган каби шаҳарлар ҳам маъмурий, ҳам маданий марказ сифатида аҳамияти ошиб, янада кенгайиб, ривожланиб борган. Қорахонийлар фан ва маданиятнинг ўлка ҳаётидаги муҳим ўрнини англаб унга ҳомийлик қилишган. Буюк ипак йўли асосидаги ҳудудлараро савдо-сотиқ янада равнақ топди.
Маҳмуд Қошгарий Туркий халқларнинг араб тилидаги илк энсиклопедияси — „Девону луғотит турк“ (1072-74) яратди ва туркшунослик илмининг асосчиси бўлди. „Девону луғотит турк“да туркий халқларнинг тиллари, оғзаки ижоди, тарихи, яшаш жойлари ва турмуши акс этган бўлиб, асар туркий халқлар тарихи бўйича муҳим манба ҳисобланади.[19]
Қорахонийлар даврида (ХИ—ХИИ асрлар) Мовароуннаҳр ва Хоразмда ҳозирги ўзбекларга хос туркий этнос қарор топди ва мазкур даврда ўзбек халқига хос элатни белгиловчи ҳудуд, тил, маданият, тарихий қисматининг умумийлиги, этник ўзликни англаш, этноснинг уюшқоқлиги маълум бир давлат доирасида бўлиши, дин умумийлиги ва бир қанча шу каби бошқа этник аломатлар шаклланган. Бу даврда ўзбекларнинг умум элат тили қарор топди. Умуман олганда, 11 — ХИИ асрда ўзбеклар халқ сифатида шаклланган.[20]
Юсуф Хос Ҳожиб (11 аср) Қорахонийлар даврининг машҳур туркий шоири, мутафаккири, давлат арбоби бўлган. 1069-70 йилларда ёзиб тугалланган „Қутадғу билиг“ („Саодатга бошловчи билим“) асари қорахонийлар давлатидаги туркий адабиёт намунасидир.
Қорахонийлар давлати ва маданияти тарихи билан қатор олимлар шуғулланган ва кўплаб китоб ва мақолалар эълон қилишган. Қорахонияларнинг сиёсий тарихига оид В.Бартолд, Борис Кочнев, Элена Давидович, Федоровлар йирик тадқиқотлат олиб боришди. Қорахонийлар даври маданияти ва археологиясига оид Александр Бернштам, М.Массон, Г.Пугаченкова, Олег Болшаков, Солиҳ Муталлибов, Л.Ремпел, Нина Немцева, Карл Байпаков, Юрий Буряков, А.Анорбоэв, Ш. Камолиддинов, Й.Каревлар чуқур тадқиқотлар олиб борисган.[21]
Ўзбек этноними
Ўзбек этнонимининг келиб чиқиши тўғрисида бир нечта таҳминлар мавжуд. Шахсий исм сифатида ўзбек сўзининг биринчи эслатилиши ХИИ асрга тўғри келади. Ўзбек сўзи Туркий қабилалари орасида Мовароуннаҳрда ХИИИ аср мўғуллар келгунига қадар пайдо бўлган.
ХИИ аср араб тарихчиси Усама ибн Мунқиз „Таълим китобида“ Салжуқийлар даврида 1115—1116-йилдаги йўлбошловчиларидан бири амир Ўзбек деган Мосул ҳукмдори бўлганлигини таъкидлайди [22].
Тарихчи Рашидуддиннинг ёзишича, Табризда ҳукмронлик қилган Илдегизидлар сулоласининг сўнгги вакили Ўзбек Музаффар (1210—1225) бўлган [23]
1221-йилда Афғонистондаги Хоразмшоҳ Жалолиддин қўшинларининг этакчиларидан бири Жаҳон Пахлавон Ўзбек Тайи эди.[24]
Тарихчи Мутал Эрматов ўзбек сўзи „Ўзлар“ уруғи номидан келиб чиққан деб тахмин қилган [25]
Тарих фанлари доктори, профессор Р. Г. Мукминова ўзбекларнинг этник исмини Ўзбек Хон номи билан боғлашга қарши қўшимча далиллар келтирган. Тарихчи Шарофиддин Али Яздий Ўзбек Хон давридан анча олдин 1289-йилги воқеалар ҳақида хабар бериб, Табриз вилоятидаги ўзбек қўшинларининг рейдини эслатиб ўтади.[26]
1360-йилларда, Дашт-и-Қипчоқ ҳудудида ўзбеклар деб номланган кўчманчи туркий қабилаларининг иттифоқи тузилди. 1360-йилларда „ўзбек“ этноними шарқий Дашт-и-Қипчоқнинг бутун туркий аҳолиси учун жамоавий номга айланди. „Ўзбек“ этноними Амир Темур даврида Мовароуннаҳрга кириб келган. Буйк шоир Алишер Навоий (1441—1501) ёзган асарларида „ўзбек“ этнонимини Хуросон ва Мовароуннаҳрда тилга олган.[27]
Шоҳу тожу хилъатеким, мен томоша қилғали, Узбаким бошида қалпоқ, эгнида ширдоғи бас.[28] Мазмуни: Шоҳ тож ва хилъатли мен томоша қиламанми, менга бошига қалпоқ (дўппи), эгнига яктак кийган ўзбегимнинг ўзи бўлса бас.
Хоразмшохлар давлати
Кҳоразмшолар давлати тарихи билан озарбайжонлик академик олим Зиё Буниётов (1921-1997) шуғулланган ва катта монография нашр қилган.[29]
1077-йилда Маликшоҳ Ануштегин Гарчоини Хоразмга ноиб этиб тайинлайди ва Хоразмда Ануштегинийлар сулоласи ҳукмронлиги бошланади. Ануштегинлар туркийлар сулоласидан бўлиб, ўша пайтда, Осиёда ҳукмронлик қилган уч буюк сулола: Ануштегинлар, Салжуқийлар ва Ғазнавийлар бир негиздан келиб чиққан. Қутбиддин Муҳаммад (1097-1127 йй.) „Хоразмшоҳ“ унвонини тиклаб, шу ном билан улуғланса ҳам Салжуқийларнинг садоқатли ноиби бўлиб қолди. Қайта тикланган хорамшоҳ мансабига сазовор бўлган Ануштегин набираси Оциз Хоразм мустақиллиги йўлида астойдил ҳаракат қилган. Хоразмшоҳ Оциз (1127-1156 йй.) салжуқ султони Санжарга қарши муваффақиятли кураш олиб борган. У муғомбир дипломат ва қатъий саркарда бўлиб, мустақил ташқи сиёсат юритади. Чунончи, у ўз ҳукмдори Санжарнинг рухсатисиз қипчоқлар ва туркманларга қарши уруш бошлайди.
1156-йили Оциз вафот этади ва унинг ўғли Эларслон (1156-1172 йй.) хоразмийлар давлатини мустаҳкамлашни давом эттириб, Дихистонни теварак-атрофдаги ерларга қўшиб олади. 1195-йили Текеш аббосий халифа қўшинини тор-мор қилиб, Ироқга бостириб киради. Ўз мамлакати ҳудудларини икки карра кенгайтирган ва қудратли давлат барпо этган хоразмшоҳ Текешни Хоразмнинг энг истеъдодли ҳукмдори деб эътироф этиш мумкин. Унинг сиёсати камчиликларидан бири қипчоқ ҳарбий аристократиясига кўрсатилган ҳомийлик бўлган.
Аловуддин Муҳаммад (1200-1220) даврида мамлакат ҳудуди янада кенгади. 1210-йилда Мовароуннаҳрни Қорахитойлардан торитиб олади. Унинг даврида мамлакат қанчалик гуллаб-яшнамасин, мамлакат ич-ичидан емирилиб борган. Ҳатто, султон саройида ҳам ички низолар авж олиб, уларнинг бошида Туркону Хотун ва қипчоқлар турган. Ануштегинлар сулоласидан бўлган Хоразмшоҳлар (1077-1231-йиллар): 1. Ануштегин Гарчои 1077-1097 йй. 2. Экинжи ибн Қорачар 1097-й. 3. Қутбиддин Муҳаммад 1097-1127 йй. 4. Оциз 1127-1156 йй. 5. Эларслон 1156-1172 йй. 6. Султоншоҳ Маҳмуд 1172-й. 7. Такаш 1172-1200 йй. 8. Аловуддин Муҳаммад 1200-1220 йй. 9. Жалолиддин Мангуберди 1220-1231 йй.

Мўғуллар истилоси Чингизхон бошчилигида мўғуллар давлатининг ташкил топишидан бошланиб, ХИИИ аср охирига қадар давом этган. 1219-1221-йилларда Ўрта Осиё халқлари бўйсундирилди. Самарқанд, Урганч, Термиз ва бошқа шаҳарлар вайрон қилинди. 1222-йилда хоразмшоҳлар давлати ерларнинг ҳаммаси мўғуллар қўлига ўтди.
Амир Темур ва Темурийлар давлати

1370-йилда Амир Темур маркази Самарқанд шаҳрида бўлган мустақил давлат яратгани ҳақида эълон қилади. У Олтин Ўрда, Ҳиндистон, Туркияга бир неча муваффақиятли юришлар қилади.
Темурийлар даври — ўрта асрларда соҳибқирон Амир Темур асос солган марказлашган буюк салтанатни идора этган сулола. Т. ҳудуди шимолда Или дарёси ва Хоразм (Орол) денгизидан жан.да Форс қўлтиғига қадар, шарқда Хитой ва Ҳиндистондан ғарбда Трабзун (Қора денгиз)га қадар улкан майдонни қамраган. Давлат тузилиши, қонун ва қоидалари жиҳатидан Т. мусулмон Шарқида ўрта асрларда ҳукм сурган давлатлардан катта фарқ қилмасада, аммо унинг бошқарув тизими Туркистон ва Мовароуннаҳр давлатчилигининг асрий анъаналари, салтанатга кирган мамлакатлар билан маданий алоқалар асосида янги тартиб ва қоидалар билан такомиллаштирилган.
Амир Темур даври тарихи билан машҳур адабиётчи, тарихчи ва археолог олимлар шуғулланган (Василий Бартолд, Александр Якубовский, Михаил Массон, Галина Пугаченкова, Э.Бертелс, Л.Ремпел, Музаффар Хайруллаев, Уткир Алимов, Асом Ўринбоев, Сабоҳат Азимжонова, Турғун Файзиэв, Убайдулла Уватов, Омонулла Бўриэв).
Ўзбек хонликлари
Бухоро хонлиги

1500-йилда Мовароуннаҳрда Шайбонийлар ҳукмронлиги ўрнатилади. 1533-йилда давлат пойтахти Самарқанддан Бухорога кўчирилгандан сўнг мамлакат Бухоро хонлиги номи билан машҳур бўлади.
Хонлик тасарруфига дастлаб Мовароуннаҳр, Жанубий Туркистон, Фарғона ва қисқа муддат Хоразм ҳудудлари киради (Хоразмда 1511-йилда Хоразм Шайбонийлари ҳукмронлиги ўрнатилади).
Шайбоний ҳукмдорларнинг энг йирик намоёндалари Шайбонийхон, Убайдуллахон ва Абдуллахон ИИ бўлган. Шайбоний ўзбек тилида ғазал, рубоийлар ҳам битган. Унинг ана шу ғазал, рубоийларидан айримлари ва „Бахрул худо“ номли достони, ўғли Темур султонга атаб ёзган панд-насиҳатлардан иборат китоби (ягона нусхаси Туркияда сақланган) бизгача етиб келган.
Абдуллахон ИИ тарихга ўзидан улкан из қолдиришга эришди: ўзининг қирқ йилдан ортиқ ҳукмронлиги даврида у кўплаб таълим марказлари, масжидлар, ҳаммомлар, карвонсаройлар ва кўприклар қурдирди, хонликнинг марказий шаҳарларида хушҳаво боғлар барпо эттирди, почта алоқасини йўлга қўйди, деҳқончилик, савдо-сотиқ ва илм-фан ҳомийси сифатида тарихга кирди. Унинг даврида Бухоро хонлигининг сиёсий мавқеи ортган.
Шайбонийлар замонида Бухоро хонлигининг Ҳиндистон (Бобурийлар), Туркия (Усмонлилар), Россия билан савдо ва дипломатик муносабатлари ривожланган ва ҳаттоки, Эрон Сафавийларига қарши, Усмонлилар билан ҳарбий иттифоқ ўрнатилган.
1599-йилдан Бухоро хонлиги бошқаруви Шайбонийлардан Аштархонийлар (Жонийлар) қўлига ўтади. Аштархонийларнинг энг йирик намоёндаси Имомқулихон бўлган.
Жонийлар даврининг маҳшур ўзбек шоирлари орасида Сўфи Оллоёр(1644-1724), Машраб, Турдиларни тилга олиш мумкин.
1756-йилдан Бухоро хонлиги бошқаруви тўлалигича Манғитлар сулоласининг биринчи вакили бўлган ва хон деб эълон қилинган Муҳаммад Раҳимнинг қўлига ўтади. Муҳаммад Раҳимхон ўлимидан сўнг унинг амакиси Дониёлбий хон унвонини қаъбул қилмайди ва сохта хонларни тахтга кўтариб давлатни уларнинг номидан оталиқ унвонида бошқаради. Ушбу ҳолат Шоҳмуроднинг амир деб эълон қилингани қадар давом этади.
Бухоро хонлиги тарихи билан қатор тарихчи олимлар шуғулланган (Василий Бартолд, Роза Мукминова, Маҳкам Абдураимов, Бўрибой Аҳмедов, А.Семенов, П. П. Иванов)
Бухоро амирлиги

1785—1920-йиллар оралиғида давлат номи Бухоро амирлиги деб юритилсада, европаликлар томонидан, анъанавий равишда, Бухоро хонлиги деб ҳам аталишда давом этади.
1785-йилда Шоҳмурод давлатни бошқаришда амир унвонини қаъбул қилади. У халқ орасида амири маъсум, яъни бегуноҳ амир номи билан машҳур бўлади. Амир Шоҳмуроддан кейин давлатни бошқарган таниқли амирлар: Ҳайдар ва Насруллахонлардир.
1863-йилда Бухоро ва Самарқандга венгриалик шарқшунос Арминий Вамбери ташриф буйрган ва оз хотираларини нашр қилган.
Амир Музаффар ҳукмронлиги даврида, аниқроғи 1868-йилда амирликнинг шимолидаги ҳудудлар, хусусан Самарқанд ва Каттақўрғон бекликлари Россия имперяси томонидан эгаллаб олинади. 1873-йилда эса Россия империяси Бухоро амирлиги устидан ўз протекторатини ўрнатади. У Хива ва Қўқон хонликларини Бухоро атрофида бирлаштиришга уринади.
Протекторат ўрнатилган даврда хукмронлик қилган амирлар Абдулаҳадхон ва Олимхонлар давлатни фақатгина ички сиёсатини мустақил монарх сифатида бошқариш ҳуқуқига эга бўлишади. 1920-йилда Манғитлар сулоласига барҳам топади ва Бухоро амирлиги тугатилади.
Бухоро амирлиги тарихи билан қатор тарихчи олимлар шуғулланган (Василий Бартолд, Василий Вяткин, Маҳкам Абдураимов,Л.Ремпел, П. П. Иванов, А.Семенов, Наим Норқулов, Халим Тураэв)
Хива хонлиги

1511-йилдан бошлаб Хоразмда Арабшохийлар (Хоразм Шайбонийлари) ҳукмронлиги ўрнатилади. Элбарсхон (1511—16) билан бирга Дашти Қипчоқдан Хоразмга келган қабилалар ўтроқлашганлар. Унинг даврида хоразмликлар Туркманистоннинг жанубий қисми, Эрон шимолидаги Сарахс, Орол ва Манғишлоқни эгаллашган. Янги ерларни Элбарсхон ўғиллари ва укаси, қариндошларига бўлиб бериши натижасида майда ҳокимликлар пайдо бўлган. Элбарсхон вафотидан кейин узлуксиз ўзаро низолар сабабли хонлар тез-тез алмашиб турган. ХВИ асрнинг 70-йилларида Амударё ўзанининг ўзгариб, Каспий денгизига оқмай қўйганлиги Хоразм иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатган.
Ушбу сулоланинг энг йирик вакили Абулғозий Баҳодирхон бўлган. Унинг даврида марказий ҳокимият мустаҳкамланди ва Хивага мутлақ пойтахт мақоми берилди. Шундан кейин мамлакат ёзма манбаларда Хива хонлиги номи билан зикр этилади, аммо расмий ҳужжат ва зарб қилинган тангаларда Хоразм номи ёзилади.
1740-йилда Эрон шохи Нодиршох Хоразмга боститриб кириб, уни ўзига бўйсундирган. 1763-йилдан бошлаб Хоразм бошқаруви ўзбек Қўнғиротлар сулоласи қўлига ўтади. Сулоланинг илк вакиллари Муҳаммад Аминбий ва Аваз сохта хонларни тахтга кўтариб, улар номидан давлатни иноқ унвонида бошқаришади. Фақатгина Элтузар ҳукмронлиги давридан бошлаб сулола вакиллари хон унвонини қабул қилишни бошлашади. Қўғиротларнинг алоҳида вакиллари хоразмшох унвонини ҳам қаъбул қилишган.
Муҳаммад Раҳимхон И Хива хонлигини бирлаштиришни ниҳоясига етказган. Муҳаммад Раҳимхон ИИ хонликнинг сўнгги мустақил ҳукмдори ҳисобланади. Унинг даврида хонликнинг сиёсий, иқтисодий, маданинй жиҳатдан ўсиши кўзга ташлансада, айнан шу даврда, яъни 1873-йилда хонлик ҳудудининг бир қисмидан айрилди ва Россия империяси протекторатига айланди.
Протекторат ўрнатилган даврда хукмронлик қилган хонлар Муҳаммад Раҳимхон ИИ ва Асфандиёрхон давлатни фақатгина ички сиёсатини мустақил монарх сифатида бошқариш ҳуқуқига эга бўлишади. 1920-йилда ўзбек Қўнгиротлар сулоласи барҳам топади ва Хива хонлиги тугатилади.
Қўқон хонлиги

Хонликка 1709-йил ўзбекларнинг минг уруғига мансуб Шоҳрухбий томонидан асос солинган деб ҳисобланади. У ривоятларга кўра келиб чиқиши Бобур авлоди Олтин бешикка бориб тақалади.
Унинг авлодларидан бири Абдураим Диқантўда қишлоғига кўчиб ўтди ва тахминан 1732-йил Қўқон шаҳрига асос солди. Шаҳар аввалига Эскиқўрғон, кейинчалик Қалъаи Раимбой деб номланган. Абдураим Бухородаги ички низолардан фойдаланиб, у ерга ҳужум уюштиради, Самарқандга қаровчи баъзи қишлоқларни, Каттақўрғонни эгаллаб, Шаҳрисабзгача боради, лекин, у ернинг ҳокими билан сулҳ тузади ва ҳокимнинг жиянига уйланиб Хўжандга қайтади, охир-оқибатда тахм 1740-йилда ўз қўл остидагилардан бири томонидан ўлдирилади. Бундан ташқари форс шоҳи Нодиршох 1740-йил Бухорони бўйсундириб, қўқонликларни Самарқанддан қувиб юборади. Абдураимнинг укаси Абдукаримбий эндигина Қўқон деб атала бошлаган (1740) Эскиқўрғонга кўчиб ўтади (Аслида эса, „Қўқон шаҳри“ атамаси анчагина қадимий бўлиб, у ҳақда Х асрда араб сайёҳлари Истахрий ва Ибн Ҳавқал Ахси шаҳарчаси ва Шош дарёси (Сирдарё) яқинида жойлашгани ҳақида ёзишган, яъни бу жой ҳозирги Қўқоннинг ўрнидадир. Демак, шаҳарга „асос солганлар“ унда шунчаки ўрда (сарой) қуришган ва қалъа деворлари билан ўраб олишган, деган тахминлар ҳам йўқ эмас).
Абдулкарим ва Норбўтабий замонларида хонлик ҳудуди кенгайди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, 1774-1798-йиллар оралиғида Абдулкарим ҳам, Норбўтабий ҳам Хитойга бож тўлаб турганлар.
Норбўтабийнинг ўғли Олимхон тоғда яшовчи тожик қавмларининг кўмаги билан Фарғона водийсининг ғарбий қисмини ўзига бўйсундирди, Хўжанд (ҳозирги Ленинобод), Тошкент шулар жумласидандир. 1809-йил у ўз укаси Умархон томонидан ўлдирилади. 1821-йил Умархоннинг 12 ёшли ўғли Муҳаммадали (Мадалихон) тахтга ўтиради. Унинг ҳукмронлик даврида хонликнинг ҳудуди анчагина кенгайди. Хонлик ўзига шимолий Қирғизистон ва жанубий Қозоғистон ҳудудларини қўшиб олди. Бу ерларни бошқариш учун 1825-йил Пишпак ва Тўқмоқ қалъалари барпо этилди.
Қуқон хонлигини энг машҳур ўзбек шоираси Нодира (1792 — 1842) бўлган. „Комила“ ва „Макнуна“ тахаллуслари билан ҳам шеърлар ёзган. Отаси Андижон ҳокими Раҳмонқулбий — ўзбекларнинг минг қабиласидан бўлган.
1842-йил Бухоро амирлиги ҳукмдори Насруллахон Қўқон хонлигини қўлга киритди. Шу йилларда Мадалихоннинг жияни Шералихон исён кўтаради, бу исён кейинчалик фуқаролар урушига ва этник низоларга сабаб бўлади. 1845-1858-йилларда (ва яна 1865-йил) тахтга Шералихоннинг ўғли Худоёрхон ўтиради.
1855-йилдан бошлаб маҳаллий ҳокимларнинг ўзбошимчалиги ва зулмларидан чарчаган қирғиз ва қозоқ қавмлари руслар тарафга оға бошлайдилар. Оқибатда хонликнинг Россия ҳарбийлари билан бир неча марта қуролли тўқнашувлари юзага келади. 1866-йил Русия империяси Тошкентни, кейинги йил Хўжандни эгаллайди. Бу вақтда Тошкент беги Ёқуббек Хитой тазйиқидан вақтинча озод бўлган Қашқарга қочиб кетади.
1868-йилги Русия билан савдо келишувлари Қўқон хонлигини иқтисодий жиҳатдан Русия иқтисодига қарам қилиб қўяди. 1873-1876-йилларда Худоёрхоннинг ички сиёсатидан норози бўлган халқ ғалаён кўтаради. Қўзғолонни ўзини тахт вориси деб эълон қилган Пўлатхон бошқаради. Исёнчилар аввалига Русиядан ёрдам кутишади, аммо Русия уларга ёрдам қўлини чўзишдан бош тортади. Бундан ранжиган Пўлатхон 1875-йил тахтни эгаллагач, Русияга қарши сиёсат юритади, Натижада 1876-йил мартида Русия империясининг генераллари Кауфман ва Скобелев ҳам ҳарбий куч ташлаб, қонуний хонни ҳимоя қилиш баҳонасида Қўқонни қамал қилишади. Пўлатхон тутиб, қатл қилинади, Қўқон хонлиги тугатилади. Собиқ Қўқон хонлигининг ерлари Русия Туркистонининг Фарғона вилояти тасарруфига ўтади.
Қуқон хонлиги тарихи билан қатор тарихчи олимлар шуғулланган (В.Веляминов-Зернов, В.Наливкин, Василий Бартолд, Рашид Набиев, П. П. Иванов, А.Семенов, Шодмон Воҳидов, Т.Бейсембиэв, Б.Бобожонов, Сcотт Леви).
Совет ҳукумати
Туркистон АССР

1917-йил 7- дан 8-ноябрга ўтар кечаси Петроградда Октабр инқилоби номи билан тарихга кирган қўзғолон уюштирилди. Шу кеч пойтахти Москва шаҳри бўлган Россия Совет Социалистик Федератив Республикаси (РСФСР) тузилди. Туркистон Генерал Губернаторлиги ўрнида РСФСР таркибидаги Туркистон Мухтор Совет Социалистик Республикаси (Туркистон Мухторияти) тузилди. Собиқ Русия империяси протекторатлари ҳисобланган Хива хонлиги ва Бухоро амирлиги вақтинча мустақил бўлиб қолдилар.
1920-йил 26-августда Туркистон мухториятининг Сирдарё ва Еттисув қисмларида РСФСР қарамоғидаги Қирғизистон АССР (Қирғизистон Мухторияти) ташкил қилинди.
Бухоро ва Хоразм ХСР



1923-йил ССЖИ таркибига Хоразм ва Бухоро Халқ Совет Республикалари қўшилдилар (ССР сифатида).
1924-йил сентабрида Хоразм ва Бухоро Халқ Совет Республикалари социалистик республикаларга айлантирилди, лекин бир ой ўтиб, Ўзбекистон ва Туркманистон Совет Социалистик Республикалари ташкил этилиши муносабати билан чегаравий бўлинишларга учраб, вилоят мақомини олдилар.
Ўзбекистон СССР таркибида
1923-йилдан 1929-йилгача губерниялар ўрнида ўлкалар ва вилоятлар (ССЖИ даврида ёзилган барча ўзбек тилидаги расмий ҳужжатларда „вилоят“ сўзи „област“ тарзида, „туман“ сўзи „раён“ тарзида учрайди), волостлар ва уездлар ўрнига туманлар ташкил қилинди. Бошқарув ишини енгиллаштириш мақсадида вилоятлар мунтазам равишда бўлиниб борилди. Ўрта Осиёдаги республикалар ҳам миллий ёки диний қарашлардан келиб чиқиб бўлинди.
1924-йил 14-октабрда Бухоро ССР таркибида Тожикистон АССР тузилди ва Қирг'изистон АССР таркибидан Қора-Қирг'из автоном области ажратилди.

1924-йил 27-октабрда расман Ўзбекистон ССР ва Туркманистон ССР тузилди. Ўзбекистон ССР таркибига Бухоро ССР (Тожикистон АССР билан бирга) ва бўлиб юборилган Хоразм ССРнинг учдан бир қисм ҳудуди қўшилди, қолган қисмлардан бирига Қирғизистон АССР таркибига кирувчи Қорақалпог'истон АО тузилди, қолган учинчи қисм ҳудудда Туркманистон ССР ташкил этилди.
Шу тариқа Ўзбекистон иттифоқдош республика мақомида ССЖИ таркибига қўшилди, Ўзбекистон ССРнинг биринчи пойтахти 1924-йилда Самарқанд шаҳри бўлди. 1930-йилда пойтахт Тошкент шаҳрига кўчирилди.
1926-йил 1 февралда Қирғизистон АССР Қозоғистон АССРга ўзгартирилди ва Қора-Қирғиз АО унинг таркибидан ажратиб олиниб, ўрнига Қирғизистон АССР тузилди.
1929-йил 16 октабрда Ўзбекистон ССР таркибидан Тожикистон АССР ажратиб олинди ва ўрнига Тожикистон ССР тузилди. Тожикистон ССР 1929-йилнинг 5 декабрида ССЖИ таркибига қўшилди.
1936-йилнинг 5 декабрида Қирғизистон АССР ва Қозоғистон АССР расман РСФСР таркибидан ажратилиб, Совет Социалистик Жумҳуриятлар Иттифоқига ССР сифатида қўшилди, Қорақалпоғистон АО эса, Автоном ССР сифатида Ўзбекистон ССР таркибига кирди.
СССР таркибида Ўзбекистон ҳукумати бошлиқлари Ўзбекистон ССР тузилган санадан бошлаб, 1925-йил феврал ўрталаригача расман республика бошлиғи Файзулла Хо'жаев бўлган. (1896 — 15.03.1937).
1925-йил 17 февралдан Ё'лдош Охунбобоев (01 (13).07.1885 — 28.02.1943) Ўзбекистон ССР Марказий Ижроқўми Раиси (1938-йил 21 июлдан Ўзбекистон ССР Олий Совет Президиуми Раиси) этиб тайинланди ва умрининг охиригача мазкур лавозимда қолди
1938-йилнинг 19-дан то 21-май санасигача Ўзбекистон ССР Олий Совет Президиуми Раиси лавозимида вақтинчалик Усмон Юсупович Юсупов (01.03.1900 — 07.05.1966) бўлди.
1943-йил 22 мартдан 1947-йил 14-мартгача Президиум Раиси Абдували Мо'минов бўлди.
1947-йил 17 мартдан 1950-йил 21-августга қадар ЎзССР Президиуми Раиси лавозимида Амин Эрматович Ниёзов (1903-1973) иш юритди.
Ўзбекистон Шароф Рашидов даврида
1950-йил 21-августдан ЎзССР Раислигига Шароф Рашидович Рашидов (24.10 (06.11).1917 — 31.10.1983) тайинланди ва умрининг охиригача ўз лавозимида қолди. Шароф Рашидов томонидан мамлакат раҳбарлиги даврида Ўзбекистоннинг ютуқлари: 1977-йилда Тошкентда Марказий Осиёда биринчи метро қурилди. 1967-йилда Марказий Осиёда энг йирик олтин кони топилди. Марказий Осиёда биринчи марта Самарқандда Археология институтига асос солинди. Тарихда биринчи марта Мирзо Улуғбекка ёдгорлик ўрнатилди. Самарқанднинг ташкил топиши тарихи музейи ташкил этилди. 4 жилдли Ўзбекистон тарихи ёзилди ва нашр этилди. Ш. Рашидов вафотидан сўнг, Ўзбекистоннинг кўп жилдли тарихи нашр этилмаган. Биринчи марта Алишер Навоий ҳақида ўн қисмли видеофилм суратга олинди. Мирзо Улуғбек ҳақида биринчи марта иккита филм суратга олинди. Абу Райхон Бируний, Ибн Сино, Ҳамза ҳақида филмлар суратга олинган. Марказий Осиёда биринчи марта 14 жилдли миллий энциклопедия нашр этилди.
Ўзбекистон 1983-1991-йилларда
Аммо, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, расман республика бошлиқлари 1959-йилдан то 1970-йилгача Ёдгор Содиқовна Насриддинова (26.12.1920), 1970-78-йилларда Назар Маткаримович Матчонов (01.01.1923), 1978-83-йилларда Иномжон Бузрукович Усмонхўжаев (21.05.1930) бўлишган.
Расмий Москва томонидан уюштирилган, Гдлян ва Ивановлар томонидан олиб борилган „тозалаш ишлари“ натижасида мамлакатнинг кейинги бошлиқлари тез-тез алмаштириб турилди.
21.12.1983 — 09.12.1986 Оқил Умрзоқович Салимов (1928)
09.12.1986 — 09.04.1988 Рафиқ Нишонович Нишонов (15.01.1926)
09.04.1988 — 06.03.1989 Пўлат Қирғизбоевич Ҳабибуллаев (14.10.1936)
06.03.1989 — 24.03.1990 Мирзаолим Ибрагимович Ибрагимов (1928)
1990-йил 24 мартда Ўзбекистон ССР президенти лавозимига тантанали равишда Ислом Абдуғаниевич Каримов келди ва ўзбек халқини янги ғоя — мустақиллик сари интилишга ундади. [30]
Мустақил Ўзбекистон

1991-йил СССР бўлиниб кетиши оқибатида мустақил Ўзбекистон Республикаси вужудга келди. Ислом Каримов Ўзбекистон Республикасининг президенти этиб сайланди. Турли исломий радикаллар жумҳурият тепасига чиқишга уриниб кўришди, аммо барча ҳаракатлари бесамар кетди, 1999-йил ушбу радикаллар террористик ҳаракатларни бошлашди.


Ўзбекистоннинг Биринчи президенти даврида мамлакат ўз байроғига (1991), тамғаси (1992), конституциясига (1992) эга бўлди. Совет тузуми ўрнига ҳокимлар ва маҳалла институти билан янги маъмурий тизим яратилди.
1996-йилда Президент Ислом Каримов ташаббуси билан Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги муносабати билан Темурийлар тарихи давлат музейи очилди. 2007-2011-йилларда „Темурийлар даври ёзма ёдгорликларини Ўзбекистонда ва ундан ташқарида ўрганиш“ фундаментал тадқиқот лойиҳаси амалга оширилди, унинг доирасида Амир Темур ва темурийлар даври қўлёзмаларига оид бошқа мамлакатларда сақланган материаллар ва маълумотлар тўпланди.
Қатағон қурбонларини хотирлаш музейи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001-йил 1 майда қабул қилинган „Қатағон қурбонларини хотирлаш кунини белгилаш тўғрисида“ги фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002-йил 8 ноябрдаги 387-сонли қарорига асосан ташкил этилган. „Қатағон қурбонлари хотираси“ музейининг аҳамиятини инобатга олган ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008-йил 5 майдаги фармони билан музей экспозицияси янгиланди. Музей ХХ асрнинг 20-йиллари бошидан 1930-йилларнинг охиригача қатағон қилинганларнинг қатл этилиши содир бўлган жойда жойлашган.
2020-йил 9 майда Тошкентда Ғалаба боғи очилган. Фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлаш учун боғ ташкил этиш ташаббуси Президент Ш. М.Мирзиёэвга тегишли. Олмазор вилоятида жойлашган боғ 12 гектардан зиёд майдонни қамраб олган. У иккита тематик қисмдан иборат — биринчиси, ўзбекларнинг жангларда қатнашишини, иккинчиси — республиканинг фронт орқасидаги ҳаётини акс эттиради. Зулфия Зокированинг, унинг қаҳрамон ўғиллари шарафига „Мардлик сари“ ёдгорлиги яратилди. Ушбу мавзуда „Илҳак“ бадиий филми суратга олинган.
Манбалар
- ↑ архив нусхаси, 2021-02-15да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2021-02-09
- ↑ Култура и искусство древнего Хорезма. М., 1981, с3.
- ↑ Рапопорт Ю. А. Краткий очерк истории Хорезма в древности // Приарале в древности и средневекове. М., 1998,с.28
- ↑ Толстов, С. П. Древний Хорезм (опит историко-археологического исследования). 1948, с.13
- ↑ Пъянков И. В., Кҳорасмии Гекатея Милецкого // Вестник древней истории, № 2, 1972, с.2-20
- ↑ Рапопорт Й. А., Краткий очерк истории Кҳорезма в древности // Приаралъе в древности и средневековъе. Москва: Восточная литература, 1998,с.29
- ↑ Толстова Л. С. Древнейшие юго-западнйе связи в этногенезе каракалпаков // Совецкая этнография. № 2. 1971. С.25-30
- ↑ Бетц, Алисон, Вадим Н. Ягодин, Франтз Гренет, Фиона Кидд, Мичеле Минарди, Мелодиэ Боннат, анд Станислав Кҳашимов. „Тҳе Акчакҳан-кала wалл паинтингс: неw перспеcтивес он кингшип анд религион ин Анcиэнт Чорасмиа.“ Жоурнал оф Иннер Асиан Арт анд Арчаэологй 7 (2016): 125-165.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Шаниязов К. СҲ. К вопросу о тюркоязйчнйкҳ компонентакҳ в слозҳении узбекской народности // Проблемй этногенеза и этнической истории народов Средней Азии и Казакҳстана. Вйпуск 3. Этнография. М.,1991, 45 бет.
- ↑ Э. Г. Пуллейбланк. Тҳе cонсонантал сйстем оф олд Чинесе. Асиа Мажор ИХ. И, 1962 — р.258, 26
- ↑ Ваиссиèре, Этиэнне де ла. Охфорд Ҳандбоок оф Лате Антиқуитй: 5 Cентрал Асиа анд тҳе Силк Роад (эн). Охфорд Университй Пресс, 2012 — 144-146-бет.
- ↑ Сундерманн, Wернер; Ҳинтзе, Алмут; Блоис, Франçоис де. Эхегисти Монумента: Фесцчрифт ин Ҳоноур оф Ничолас Симс-Wиллиамс (эн). Отто Ҳаррассоwитз Верлаг — 218, ноте 5-бет. ИСБН 978-3-447-05937-4.
- ↑ де ла Ваиссиèре, Éтиэнне „Ис Тҳере а "Натионалитй оф тҳе Ҳепҳтҳалитес"?“, . Ҳепҳтҳалитес, Буллетин оф тҳе Асиа Институте 17, 2007 — 128-129 анд ноте 35-бет.
- ↑ Шониёзов К., Қарлуқлар давлати ва қарлуқлар. Т., 1999
- ↑ Симс-Wиллиамс Ничолас, Баcтриан доcуменц фром Нортҳерн Афгҳанистан. И. Легал анд эcономиc доcуменц. Лондон: Охфорд университй пресс, 2000
- ↑ Смирнова О. И., Своднйй каталог согдийскикҳ монет. М., 1981, с.59.
- ↑ История ат-Табари. Перевод с арабского В. И. Беляэва, О. Г. Болшакова, А. Б. Халидова Ташкент. Фан. 1987, с.126-145
- ↑ Э. Ван Донзел, эд (1997). "Ал-Кâшгҳарî" (инглизча). Тҳе Энcйcлопедиа оф Ислам. ИВ. Леиден—Неw Ёрк: Э. Ж. Брилл.
- ↑ Совецкая историческая энсиклопедия. Т.14. М., 1973, С.667
- ↑ Анарбаев А. Благоустройство средневекового города Средней Азии (В- начало ХИИИ в.). Т., 1981; Бартолъд В. В. Туркестан в эпокҳу монголъского нашествия // Академик В. В. Бартолъд. Сочинения. Том И. М., 1963; Болъшаков О. Г. Два вакфа Ибракҳима Тамгач-кҳана в Самарканде // Странй и народй Востока. Вйп. Х. М.: 1971; Буряков Ю. Ф., Ташкҳодзҳаев Ш. С. Историческая топография Самарканда ХИ — начала ХИИИ вв. // Афрасиаб. Вйп. 4. Т.,1975; Давидович Е. А. Нумизматические даннйе по социалъно-экономической и политической истории Средней Азии Х-ХВИИИ вв. Автореф. докт. дисс. Душанбе-Москва, 1964; Камалиддинов Ш. С., Макҳмудова М, Мусаметов Б. Два вакфа Тамгач Бугра-кҳана в Самарканде. Вакфнйе документй ХИИ века на мадраса и дом бол’нйкҳ в Самарканде. Текст. Перевод. Комментарии. ЛАП ЛАМБЕРТ Аcадемиc Публишинг, 2012; Кочнев Б. Д. Нумизматическая история Каракҳанидского каганата (991-1209). Частъ 1. Источниковедческое исследование. М., 2006; Немцева Н. Б., Шваб Ю. З. Ансамблъ Шакҳи-Зинда (историко-аркҳитектурнйй очерк). Т., 1979
- ↑ Усама ибн Мункиз. Книга назидания. пер. Ю. И. Крачковского. М. Изд-во восточной литератури, 1958, c.134
- ↑ Рашид ад-дин. Сборник летописей. Т.1., кн.1. М., 1952
- ↑ Шихаб аддин Мухаммад ан-Насави. Жизнеописаниэ султана Джалаладдина Манкбурни. Изданиэ крит. текста, перевод с арабского, предисловиэ, комментарий, примечания и указатели З. М. Буниятова. М.., 1996, c.259
- ↑ Эрматов М., Этногенез и формированиэ предков узбекского народа. Ташкент: Узбекистан, 1968
- ↑ Историиа народов Узбекистана, ИИИ, Тошкент, 1993, 39-бет
- ↑ Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Йигирма томлик. Ўн биринчи том. Хамса. Садди Искандарий. — Тошкент, 1993. 189 бет
- ↑ Алишер Навои, Мукаммал асарлар туплами. 3 жилд. Тошкент, 1988
- ↑ Буниятов З. М. Государство Кҳорезмшакҳов-ануштегинидов, 1097—1231. М.,1986
- ↑ ҳттп://www.тарих.уз/буюк-шахслар/озбекистон-ҳукмдорлари/ (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-03-17 санасида архивланган) Ўзбекистон Хукумдорлари