Oʻzgan
О'зган | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 40°42′0″Н 72°53′0″Э / 40.70000°Н 72.88333°Э | |
| Мамлакат | Қирғизистон |
| Вилоят | Ўш |
| Туман | Ўзган |
| Ҳукумат | |
| Қачондан бери шаҳар | 1927 |
| Майдон | 92 км2 (36 кв ми) |
| Маркази баландлиги | 1025 м |
| Расмий тил(лар)и | қирғиз, рус |
| Аҳолиси (2011) |
50 253 |
| Миллий таркиб | 90,7 % ўзбеклар, 7,7 % қирғизлар |
| Конфессиявий таркиб | мусулмонлар |
| Вақт минтақаси | УТC+6 |
| Автомобил коди | О, З |
|
| |
Ўзган (қирғизча: Өзгөн) — Қирғизистон Республикаси Ўш вилояти Ўзган туманидаги шаҳар, туман маркази. Қорадарё соҳилида. Ўш шаҳридан 68 км. Ўзган орқали Ўш — Бишкек, Ўш — Қорағулжа автомобил йўллар ўтган. Аҳолиси 41,5 минг киши (1999). Ўзганнинг қадимий қатламлари милоддан аввалги 2—1 а. ларга оид. Қадимги Ўзганнинг арки ва 3 шаҳристони бўлган. 3 шаҳристонда ХВИ аср гача аҳоли яшаган. Ў. работлари 3 шаҳристоннинг шимоли-шарқида жойлашган. А.Н.Бернштам бошчилигида ўтказилган археологик қазишлар (1945—1950) натижасида Кушонлар давридан Темурийлар давригача яратилган моддий ёдгорликлар (сопол буюмлар, тангалар, ҳар хил металл асбоблар ва бошқалар) топилган. қадимий Ўзган катта сиёсий ва маъмурий мавқени эгаллаган. Меъморлик ривожланган.
Ўзганда қуруқ сут, минерал сувлар, пиво заводлари, нон комбинати ишлаб турибди, гиламлар ишлаб чиқарилади. Маданият саройи, маданият ва истироҳат боғи бор. Меъморий ёдгорликлардан минора (ХИ аср) ва 3 гумбазли мақбара (11 — 12 а.лар) сақланган.
Аҳолиси (2011) — 50,253 минг киши.
Географияси
Тарихи

Сиёсий тизими
Аҳолиси
Асосан ўзбеклар
- Ўзбеклар 45 564 ёки 90,67 %
- Қирғизлар 3 798 ёки 7,56 %
- Бошқалар 891 ёки 1.77 %
- Жами 50 253 ёки 100,00 %
Ўзганда таваллуд топган таниқли инсонлар
- Раҳмонберди Мадазимов (1875—1933) — Қирғизистон жанубидаги театр ҳаракатининг асосчиси, Бобур номли Ўш ўзбек академик мусиқали драма театрининг асосчиси, ташкилотчиси ва бадиий раҳбари, ёзувчи.
- Солижон Шарипов — Биринчи ўзбек фазогири, Қирғизистон қаҳрамони, Российя қаҳрамони, Ўзбекистонда Буюк хизматлари учун ордени соҳиби.
Иқтисодиёти
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |