Океания — Тинч океаннинг марказий ва ғарбий қисмларидаги ороллар тўдаси. 28°25’ шаҳрик. билан 52°30’ ж.к.лар ва 130° шқ. у. билан 105° ғ.у.лар оралиғида. Ғарбий қисми Австралия ва Малай архипелагига ёндош. Океания Австралия билан бир қитъа ҳисобланади. Оролларнинг умумий майдони 1,26 млн. км², шунинг 80% Янги Гвинея ва Янги Зеландия оролларига тўғри келади. Океанияда энг катта федератив давлат Микронезия Федератив Штатлари ҳисобланади. Бу давлат федератив тузилишга эга.

Табиати

Океанияни, одатда, 3 қисмга бўладилар: Меланезия, Микронезия ва Полинезия. Ороллар сув ости тизмалари ёки марзаларининг тепаларидир. Австралияга яқин жойлашган йирик ороллар (Меланезия, Янги Зеландия) эса материк ороллар. Вулқон оролларига Гавайи, Самоа, Маркиз, Жамият, Кук, Тубуаи ороллари, Пасха орол ва бошқа киради. Океаниянинг энг баланд нуқтаси (Жая тоғи, 5029 м) Янги Гвинеянинг шим.-ғарбида жойлашган. Ғарбий Микронезия, Меланезия ва Янги Зеландия оролларининг ер юзаси тоғлик.

Штатлар

Геологик тузилиши

Шаркий Микронезия ва Полинезия ороллари майда маржон атолларидан иборат. Ғарбий Микронезия ва Меланезия ороллари бур-мали чўкинди свиталар, интрузив ва, айниқса, эффузив жинслардан тузилган бўлиб, Тинч океан тубининг ғарбий чеккасидаги алп геосинклиналида жойлашган. Бу ороллар мезозой ва кайнозойда бурмаланган улкан тизмаларнинг сув устидаги қисмларидир. Бу ердаги ҳозирги замон вулканизми ва зилзилалар тоғ ҳосил бўлиш ҳаракатининг давом этаётганлигидан дарак беради. Тинч океан марказий қисмидаги ороллар неоген охири — антропоген бошида ёриклар бўйлаб оқиб чиққан базалтли вулкан тизмаларидир. Гавайи, Самоа, Маркиз, Жамият, Кук, Тубуаи ороллари, Пасха ва бошқа майда ороллар вулкан натижасида ҳосил бўлган. Пекин кўпгина вулкан чўққилари сув остида бўлиб, уларнинг усти маржон билан қопланган. Маршалл, Каролина, Гилберт, Эллис, Токелау, Феникс, Лайн, Туамоту, Науру, Ошен ва бошқа майда ороллар маржон оролларидир. Океанияда фойдали қазилмалардан кўпроқ никел, фосфат, нефт, олтин, кумир, мис учрайди.

Иқлими

Океания оролларининг аксари қисми иккала ярим шарнинг тропик иклим минтақасида жойлашган; Австралия ва Осиёга яқин экваториал кенгликлардаги оролларда иклим субекваториал, 180-меридиандан ғарбда экваториал иклим. Тропик чизиғидан шимол ва жанубида эса субтропик иклим. Янги Зеландиянинг Жанубий ороли мўътадил минтақада. Энг иссиқ ойнинг ўртача температураси шимолида 25°(август), жанубида 16°(феврал), энг совуқойники шимолида 16° (феврал), жанубида 5° (август). Экваториал зонада ўртача ойлик температура 26—28°. Океанияда температуранинг суткалик фарқи кам. Йиллик ёғин пассат шамоллари эсадиган тропик минтақаларда 1000 мм дан кам. Аммо йирик вулкан оролларининг шамолга рўпара ён бағирларида 10 000 мм га етади. Океаниянинг ғарбий қисмида, экватордан шимолида езда кучли тропик довуллар бўлиб туради. Янги Гвинея ва Янги Зеландиядаги тоғларда музликлар (умумий майдони 1000 км²) бор. Даре ва кўллар Океаниянинг, асосан, ғарбий қисмидаги тоғли йирик оролларида жойлашган. Энг катта дарёлари: Флай, Дигул (600 км) — Янги Гвинеяда. Океанияда майда кўл кўп; энг каттаси — Янги Зеландиядаги Таупо кўли. Вулканли оролларда қайноқ ва шўр сувли кўллар, гейзерлар бор.

Тупроқлари хилма хиллиги

Иссиқ ва сернам иқлимли оролларда қизил-сариқ латерит, тоғлатерит, сариқ, қизил ва сариқ-қўнғир тупроқлар учрайди. Вулкан куллари ёғилган жойларда ва янги лавалар устидаги тупроқ жуда унумдор. Ёғин камроқ ерларнинг туп-роғи қизилқўнғир; серёғин жойларнинг тупроғи ботқоқли тупроқ. Ўсимликлари Палеотропик областга мансуб. Океания флораси Осиё, Америка ва Антарктида флорасидан шаклланган. Океанияда 3 кичик област ажратила-ди: Малайзия, Гавайи, Янги Зеландия. Малайзия области учун тропик усимликлар оилаларининг кўплиги хосдир. Эпиритлар кўп. Гавайи областчасида очиқ уруғлилар, фикуслар йўқ, палманинг бир тури бор, орхидея кам, папоротник кўп. Янги Зеландия областчаси мураккабгулдошлар, папоротник ва бошокдошлар турига бой. Океаниянинг шарқий қисмидаги оролларда эндемик тур (Гавайи оролларида 90% гача) кўп. Шарққа томон ўсимлик тури, туркум ва оиласи камайиб боради. Янги Гвинеяда 6800 тур, Гавайи оролларида 1100 тур ўсимлик ўсади.

Ўсимликлари хилма-хиллиги

Тоғларнинг сернам ён бағирлари 300–600 м баландликкача бутазор ва саванна, 1000–1800 м баландликкача сернам доим яшил ўрмон. Шамолга тескари тоғ ён бағирларининг этаклари саванна ва чала чўл, юқорироғи ксерофил урмонлар, бутазор ва саванна, 1500м дан баланд жойларда доим яшил тропик ўрмонлар. Маржон оролларда ўсимлик турлари кам. Атолларда панданус, кокос палмалари, нон дарахти усади. Лагуналар манфа ўрмонлари билан қопланган. Океаниянинг табиий ўсимлик қопла-ми инсон томонидан жуда ўзгартириб юборилган. Ўрмонлар қирқилиб плантациялар барпо қилинган.

Ҳайвонот дунёси

Океаниянинг кат та қисми Полинезия фауна областига ва унинг Гавайи кичик областига мансуб. Янги Зеландия фаунаси мустақил област, Янги Гвинея эса Австралия областининг Папуа областчасига киради. Сут эмизувчилар деярли учрамайди, аммо қуш кўп. Эндемик тур кўп бўлса ҳам реликт ҳайвонлар оз. Янги Гвинеяда сут эмизувчилар (жумладан, тухум қўювчи ва халталилар) нисбатан кўп. Атолларда ҳайвон турлари жуда кам. Океанияга қорамол, қўй-эчки, қуён, чўчқа, каламуш, мангуста ва ҳоказонинг олиб борилиши унинг фаунасига ниҳоятда катта салбий таъсир кўрсатди.

Тарихи

Океаниянинг энг қад. аҳолиси Океанияга бундан 20—30 минг йиллар аввал Жан.-Шарқий Осиёдан бориб ўрнашган. Кейинроқ келган қабилаларнинг папуаслар билан қўшилишидан меланезлар пайдо бўлган. Микронезия ва Полинезияга аҳоли милоднинг 1-минг йиллигида кўчиб борган. ХВИ аср бошида Океанияда яшовчи халқлар жамият тараққиётининг турли босқичларида бўлган. Европаликлар узоқ вақт Океанияга қизиқмадилар. Кўпгина ороллар европаликларга ХВИИИ асрнинг 2-ярмида маълум бўлди. Океания оролларини дастлаб Ғарбий Европа давлатлари, кейинроқ АҚСҲ эгаллай бошлади. Биринчи жаҳон уруши (1914—18)дан кейин Океанияда сиёсий ташкилотлар вужудга келди. Иккинчи жаҳон уруши (1939—45) даврида Океания уруш ҳаракатлари майдонига айланди. Океанияда ривожланган давлатларнинг ҳарбий базалари кўпайди. Урушдан кейин Океания халқларининг мустақиллик учун кураши ташкилий тус олди. Кўпгина ороллар мустақил давлатларга айланди.

Кашф этилиши ва тадқиқ қилиниш тарихи

ХВИ асрда Океанияга европаликлар боргунга қадар океаниялик денгизчилар қўшни оролларга кўчиб бориб ўрнашиш жараёнида Тинч океаннинг жан. қисмида энг яқин сув йўлларини ўзлаштирганлар. Уларнинг тажрибасидан кейинчалик европаликлар маълум даражада фойдаланганлар. Океания оролларининг европаликларга маълум бўлиши Ф. Магеллан экспедиция-сидан (1521) бошланди. ХВИ аср охирларигача испан ва португал денгизчи сайёҳлари Микронезия, Соломон ва Меланезиядаги бошқа оролларни топдилар. 1642—43 йилларда А. Тасман экспедицияси Янги Зеландия, Тонга ва Фижи оролларини тадқиқ қилди. ХВИИ аср охири — ХВИИИ аср бошларида инглиз ва франсуз денгизчи сайёҳлари Океаниянинг марказий ва шарқий қисмидаги оролларга етиб бордилар. Ж. Кук томонидан Туамоту, Тонга, Янги Гебрид, Янги Каледония, Гавайи ороллари, Кук ороллари ва бошқа кашф этилди. ХИХ асрда Океанияни тадқиқ қилинишига И. Ф. Крузенштерн, Ю. Ф. Лисянский, Ф. Ф. Беллинсгаузен, М. П. Лазарев, О. Е. Коцебу, Ф. П. Литке ва бошқа ҳисса қўшдилар. Н. Н. Миклухо-Маклай Океаниядаги Янги Гвинея ва бошқа ороллар аҳолисининг антропология ва этнографияси, хўжалиги тўғрисида муҳим маълумотлар тўплаган.

Аҳолиси

31 млн. киши (2001, Австралия билан бирга). Океаниянинг туб жой аҳолиси 4 йирик гуруҳга бўлинади: папуаслар, меланезлар, полинезлар ва микронезлар. Океанияга европаликлар кела бошлаган вақтда (ХВИ аср боши) у ерда тахминан 3,5 млн. аҳоли яшар эди. Бегуноҳ ўлдириш, четдан олиб борилган юқумли касалликлар ва бошқа натижасида аҳоли кескин камайган. ХИХ аср охири ва ХХ аср бошига келиб аҳоли сони яна тез ўса бошлади.

Этник таркиби

Океанияда ирқи, тили, тарихи ва маданияти жиҳатидан ўзаро кескин фарқ қилувчи халқлар яшайди. Уларни сон жиҳатидан 2 қисм-га: маҳаллий аҳоли ва кўчиб борган аҳолига бўлиш мумкин. Океаниянинг маҳаллий аҳолиси полинезия, меланезия ва микронезия антропологик типларга мансуб. Маҳаллий аҳолининг бир қисми малай-полинез тилларида, бошқа қисми папуа тилларида сўзлашади. Папуа тиллари бир неча гуруҳларга бўли-нади. Лекин Океания халқларининг тил гуруҳлари уларнинг мавжуд этник ва маданияти жиҳатидан яқинлигига тўла мувофиқ эмас. Этнографик адабиётларда уларни кўпинча тарихи ва маданияти ўхшаш областлар бўйича гуруҳлаштирадилар. Океаниянинг маҳаллий бўлмаган халқлари инглиз-янги зеландиялик, франсуз (Янги Каледония), америкалик, япон ва филиппинлик (Гавайи ороллари), қинд (Фижи ороллари) ва бошқалардан иборат. Диний жиҳатдан Океания аҳолисининг кўпчилиги христиан.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил