Oq masjid (meʼmoriy yodgorlik)
Оқ масжид – Хивадаги меъморий ёдгорлик (18— ХИХ асрлар). Масжид Бутунжаҳон мероси обекти бўлган Ичан қал’а таркибига киради ва унинг шарқий қисмидаги Полвон дарвоза яқинида жойлашган[1].
| Оқ масжид | |
|---|---|
|
Оқ масжид | |
| Жойлашуви |
Паҳлавон қори кўчаси Хива шаҳри Хоразм вилояти Ўзбекистон |
| Координаталар | 41°22′38″Н 60°21′47″Э / 41.3773°Н 60.363073°Э |
| Конфессия | ислом |
| Тури | масжид |
| Архитектура услуби | Ўрта Осиё меъморчилиги |
| Меъмор |
Нурмуҳаммад Одина Қаландар ўғли Қаландар Саидмуҳаммад ўғли |
| Асосчи | Абулғозихон |
| Илк эсланиши | 1657-йил |
| Асосий саналар | 1842-йил |
| Қурилиш бошланиши | 1657-йил |
| Қурилиш якунланиши | 1842-йил |
| Ҳолати | давлат ҳимоясида |
| Қурилиш материали | Пишиқ ғишт |
Тарихи
Оқ масжиднинг пойдевори 1657-йили Шайбонийлар сулоласи вакили бўлган Хива хони Анушахон даврида қўйилган. Хива ҳукмдори Абулғозихон бу масжидни худди Анушахон ҳаммоми сингари уни Бухоро амирининг қўлидан қутқарган ўнинчи фарзанди Анушахон шарафига барпо этишни бошлайди. Абулғози даврида бунёд этилган ҳаммомлардан тушган даромадлар Оқ масжидни молиялаштиришга сарфланади.
Бинонинг ўзи эса икки асрдан сўнг, 1838—1842-йилларда Хива хонлигининг Қўнғиротлар сулоласи ҳукмдорлари томонидан қуриб тугатилади[2]. Худди шу даврга келиб мажмуа атрофидаги барча бинолар асосан битган бўлиб, энди усталарнинг вазифаси қолган кичик бир саҳнда кичикроқ бино қуришлари керак эди.
Бу бинонинг меъморчилиги майдоннинг маҳобатини тасвирлаши, яқинидаги уй-жой иморатларидан катта тафовут этмайдиган бўлиши керак эди, хивалик усталар ва меъморлар бу вазифани аъло даржада бажарганлар. Ҳажи кичикроқ бўлишига қарамай, Оқ масжид ўрта аср Хива меъморчилигининг муносиб намуналаридан биридир.
Меъморчилиги
Масжиднинг ташқи қиёфаси, уч томондан айлантириб ўраб олинган соя-салқинли айвони, бир гумбазли бинонинг уч эшиги масжиднинг жамоат йиғилиш жойи эканлигини англатади[3]. Яъни уч томони айвонли, бир хонали гузар масжиди. Пишган ғиштдан қурилган. Масжиднинг зали учбурчак найзали гумбазга эга ва уч галерея ҳамда меҳроб мавжуд – булар Макка шаҳрига ишора этувчи махсус токчалардир. Деворларига арабча жумлалар билан қўшилиб кетган геометрик нақшлар билан безак берилган. Оқ масжид ҳар доим намоз ўқиладиган оддий масжид бўлгани сабабли нафис безакларсиз қурилган. Фақат дераза ва эшикларига ёғоч ўймакорлиги билан безак берилган. Бу безаклар сабабли масжид классик декоратив кўринишга эга. Тар-ҳи 25,5х 13,5 м. Хонақоҳ(6,3х6,3 м)нинг гумбази чорси асосга ўрнатилган. Гумбази ва асоси узокдан оппоқ бўлиб кўринади (номи ҳам шундан). Хонақох. ичига ишланган чуқур равоклар ҳисобига кенг кўринади. Жан. деворида меҳ-роб бор. Гумбаз ости бағаллари 4 поғо-нали муқарнаслар билан тўлдирилган. Панжаралар ва 3 эшик гириҳ нақшлар билан ўзига хос услубда безатилган. Эшиклардаги ёзувларда хивалик ёғоч ўймакорлиги усталарининг номлари ҳам тилга олинган (нақшларни ота-бола Нурмуҳаммад Одина Қаландар ўғли ва Қаландар Саидмуҳаммад ўғли безаган). Эшиклардаги ислимий нақшлар бир хил услубда ишланган. Шимол томонга йўналган эшик орқасидаги деворда турли хил ёзувларга ўхшаш нақшлар зўрға кўринади[4]. Ёгочустунлар оддий, фа-қат устунларнинг юқори қисми хотам-кори пиликлардан териб безатилган. Оқ масжид (меъморий ёдгорлик) таъмирланган, айвон суфаси тикланган, томи ва деворлари тузатилган[5].
1956—1960-йилларда масжид қайта таъмирланган бўлиб, ҳозирги кунгача ўз фаолиятини давом эттирмоқда.
Манбалар
- ↑ „Ак-мечеть и Джума-мечеть в Хиве“. хоразмий.уз. Қаралди: 15-октабр 2023-йил.
- ↑ „Хива – ўтмишга очилган вақт дарвозаси“. Қаралди: 15-октабр 2023-йил.
- ↑ Бобожонов Д, Абдурасулов М. Фирдавсмонанд шаҳар. Хоразм Ма'мун академияси нашриёти 2008 — 73-бет.
- ↑ „Оқ масжид“. кҳивамусеум.уз. Қаралди: 15-октабр 2023-йил.
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Викиомборда „Оқ масжид (меъморий ёдгорлик)“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
