Oqbeshim
Оқбешим — шаҳар ҳаробаси. Қир-ғизистондаги Чу водийсида, Тўқмоқ шаҳридан 12 км жан.-ғарбда жойлашган. 1894-йил В. В. Бартолд томонидан очилган. У 10—ХИИ асрлардаги Қорахонийлар давлатининг пойтахти Боласоғун О. ўрнида бўлган деб тахмин этган. О. шаҳристон, арк, мустаҳкамланган рабод ва вилоятни кўчманчилар ҳужумидан му-дофаа этиш мақсадида қурилган. "Узун девор" дан таркиб топган. Шаҳар маж-муасига Кичик О. (шаҳар ҳаробасидан шим.-ғарбда жойлашган қалъа) ҳам кирган. 1938—40 йилларда О.ни А. Н. Бернштам тадқиқ этиб қисман қазиш-ма ишларини олиб борган. 1953—54 йилларда Л. Р. Кизласов шаҳристоннинг маданий қатламида (5—Х асрлар) 4 қурилиш даврини аниклаган. О. рабо-дида 6—ВИИИ асрларга оид ёдгорликлар ўрганилган. Археологик маълумотларга кўра, О.даги шаҳар ҳаёти Х асрга келиб барҳам топди, шунинг учун Боласоғун билан айнан деб ҳисоблаш ноўрин бўлиб чиқди.[1]
Яна қаранг: Оқ-Бешим (Чуй тумани)
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |