Oqbosh
Оқбош (Карелиниа cаспиа (Палл.) Лесс.) — мураккабгулдошларга мансуб илдиз-бачкили кўп йиллик бегона ўт. Пояси йўғон, сершох, тик усади, бўйи 50— 100 см. Барглари бутун, узунчоқ, бандсиз, бир оз этли, пояни чала ўраб туради. Саватчаси силиндрсимон, уз. 10–15 мм, эни 4–8 мм. Гуллари найсимон, пушти-гунафшаранг, тўпгулли саватча. Июн—сентабр ойларида гуллаб уруғлайди. Ниҳоллари апрел—майда униб чиқади. Илдиз бачкиси ва уруғидан кўпаяди. Ўрта Осиёда тарқалган. Далаларда, ғаллазор ва бедапояларда учрайди.
Кураш чоралари: ерни ҳайдаш, экинни вақтида култивация қилиш ва бошқа[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |