Oqsoqol
Оқсоқол — Марказий Осиё халқлари, жумладан, ўзбеклар ўртасида обрў эътиборли, ували-жували ва тадбиркор кишиларга нисбатан ҳурмат юзасидан ишлатиладиган атама. О.лар қадимда уруғ-жамоа бошлиғи ва кейинги даврларда нуфузли аъёнлар тоифасига киритилган. Мас, Хива хонлигида О.лар элчиларни қабул қилиш ва бошқа кўпгина тадбирларда фаол иштирок этишган.
Қишлоқжамоасини ҳам сайлаб қўйиладиган О. лар бошқаришган. Йирик шаҳарлар, даҳалар ва маҳалла (гузарлар) бошликлари ҳам О.лар ҳисобланган. Шунингдек, қишлоқ ҳунармандчилик устахоналарига ҳам О.лар раҳбарлик қилган. Йирик сув тармокларида суғориштақсимланишини ариқ-оқсоқол назорат қилган. О.лар турли солиқлар тўплашга, қишлоқ хўжалиги юмушларини бажаришга, қашарларни уюштиришга ва тўймаракаларни ташкил этишга раҳбарлик қилганлар. Баъзан зарурат ту-ғилганда О. лардан оилавий-маиший масалаларни ҳал этишда ҳам маслаҳатлар сўралган.
Ҳозир — қишлоқ фуқаролар йиғинлари ва шаҳарлар маҳалла қўмиталари раислари. Республика, вилоят, туман ва шаҳарларда О.лар кенгашлари фаолият юритмоқда.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |