Oregon
Орегон – АҚШнинг шимоли-ғарбий қисмидаги штат. Тинч океани соҳилида жойлашган. Майдони 251,4 минг км². Аҳолиси 3,5 миллион киши (2002), 70% шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази – Сейлем шаҳри, иқтисодий маркази ва порти – Портленд шаҳри. Орегон ҳудудига европаликлар ХИХ аср бошидан бориб ўрнашганлар. 1859-йилда Орегон штат мақомини олган. Орегоннинг ғарбий қисми тоғлик (энг баланд жойи 3427 м), ички қисми плато. Иқлими соҳил қисмида мўтадил нам (ёғин 2000мм), плато қисмида қуруқ континентал. Тоғ ён бағирлари игна баргли ўрмон билан қопланган. Орегон – ўрмон захираси ва ёғоч тайёрлаш бўйича АҚШда етакчи ўринда. Колумбия дарёси ва унинг ирмоқлари гидроэнергия захирасига бой. Саноатининг етакчи тармоқлари: ўрмон хўжалиги ва ёғочсозлик. Озиқ-овқат саноати балиқ, мева ва сутни қайта ишлашга ихтисослашган. Йирик ГЕСлар, алюминий ва никел эритиш заводлари, металлсозлик ва машинасозлик корхоналари бор. Соҳил қисми ва дарё водийларида деҳқончилик ва сут чорвачилиги ривожланган. Ички ҳудудларда яйлов чорвачилиги ва суғорма деққончилик билан шуғулланилади. Асосий товар экинлари: буғдой, арпа, картошка, ем-хашак ўтлари. АҚШ иттифоғига 14-феврал 1859-йилда кирган, ундан олдин – Орегон Территорй.[1]
| |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Штат | |||||
| |||||
|
Штат лақаби: Сув Қундузи Штат | |||||
| Мамлакат | |||||
| Пойтахт | Салем | ||||
| Энг йирик шаҳарлар | Портланд Салем Эугене | ||||
| Майдон • Бутун |
АҚШ: 9-ўринда 254,805 км² | ||||
| Аҳоли • Бутун (2021) |
АҚШ: 27-ўринда 3,641,056 | ||||
| ЙИМ |
АҚШ: 28-ўринда $128,103 миллион | ||||
| Иттифоққа кириш • Сана |
33-бўлиб 14-феврал 1859 | ||||
| Вақт | УТC-8 (ПСТ) / -7 (МСТ) | ||||
| Қисқартма | ОР [41] | ||||
| Штат гули | Орегон грапе | ||||
| Штат дарахти | Доуглас-фир | ||||
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |